Шундай қилса вақтдан хам, йўлдан хам ютади. Хеч қанча юрмасдан чироқ нуриди узоқдан оқ шарпа кўринди. Юнус ҳар эҳтимолга қарши тезликни камайтирди. 20 қадам қолганда оқ кўйлакли аёл қўл кўтарди. Юнус қараса йўл четидаги тутлар остида, сувсиз ариқда бир йигит ётибди, ҳамма жойи қон. Сал нарида пачоқ велосипед, кимдир машинасида уриб юборган-у, ўзи қочиб кетган кўринади.
Юнус тезда тушиб салом бераркан, йигитчани машинасига олди. Йўлни шаҳар тез тиббий бўлими томон солди.
-Опа, нима бўлди ўзи? - кўзгу орқали савол берди йигит. Аммо, аёлнинг оқарган юзлари шундай аянчли эдики, саволни эшитмади чоғи, йигитга эътибор қаратмади. Бармоқлари эса тинмай ўғлининг сочларини силарди.
Касалхонага етиб келишгунча гаплашмадилар. Тез тиббийда йигитни носилкага олиб ичкарига олиб киришаркан, Юнусни коридордаги иккинчи кабинетга олиб кириб сўроққа тутишди.
- Мен танимайман-да бу йигитни, ана онасидан сўранглар.
- Онаси?! - ажабланди навбатчи ҳамшира. - Қани у?
- Хозир чақираман, - Юнус коридорга чиқди. Аёл кўринмади. Машинада хушидан кетдимикан, дея ташқарига чиқди. Машинасида ҳеч ким йўқ. Қайтиб кирдида, беморни носилкага олган оқ халатли йигитга учрашди.
–Ака, бояги опа қани, бу йигитни носилкага олишган опа?
-Ие, мен билмадим. Иккаламиз кўтардик-ку!?
Юнуснинг эти жимирлаб кетди. Гўёки чумолилар галаси баданидан юраётгандек. “Қанақасига кўрмайди? Ахир уччаламиз кўтариб олдик-ку носилкага?”
Шу пайт ёнига бир ҳамшира яқинлашди. Юнусни қўлидан тутиб қоларкан сўради:
- Тузукмисиз ака, мазангиз қочдими? Қани бу ерга ўтиринг-чи... Манави укангизни телефони, чўнтагидан чиқди.
Юнус сергакланди. Телефонни олиб, контакларни қарай бошлади. “Соли тоғам” деганига чақирувни босди. Нариги томон чақирувни тез қабул қилди.
-Ало, ҳа Алишер қалайсан?
-Соли ака, мен Алишер эмасман. Алишерни касалхонага олиб келдим. Шаҳар тез тиббий бўлимига. Хозир келоласми, уйидагиларга ҳам хабар бериш керак.
-Э, Худо, тинчликми, ўзи яхшими? Хоп, ҳозир поччамни олиб бораман.
-Ҳа ҳавотир олманг, ҳозир бехуш ётибди. Аммо, аҳволи қўрқинчли эмасакан, -таваккалига ёлғон гапириб юборди у.
Соли ака ёнида бир отахон билан келганда, бош ҳаким чақирган қидирув бўлими ходимлари ҳам етиб келишганди. Сўроқ-саволлардан кейин воқеа жойига жўнашди. Соли ака ҳам бирга борди.
Қидирув бўлимидагилар ўз ишларининг усталари экан. Машина фаралари ёрдамида воқеа жойини ўрганишар экан, қора рангли нексия машинаси уриб кетганини аниқлашди.
Бу гаплардан кейин Юнусга шубха билан қараётган Соли ака аста яқинлашди.
- Сизга раҳмат Юнусжон! Опамдан қолган ёлғиз ўғил эди. Сиз бўлмаганингизда билмадим нима бўларди?..
- Соли ака, мен хайрон бўлдим. Мени бир опа тўхтатганди. Касалхонагача машинамда борди. Ҳатто, носилкага кўтариб олаётганимизда ёрдам берди-ю, кейин сувга тушгандек ғойиб бўлди.
- Наҳотки!? - анграйиб қолди Соли ака. Кейин тутила-тутила сўради, - К-к-кўриниши... кўриниши қ-қанақа...??
-50 ёшларда, оқ кўйлакли опа эди. Ҳа эсимга тушди, бўйнида ва бир қўлида қизил норга ўхшаш излар бор эди. Агар бу аёл бўлмаса, ариқ ичидаги йигитни кўрмай ўтиб кетардим.
-Ё қудратингдан! - Соли ака нара тортиб юборди. - Айнан ўзи... ўша... ўша мени раҳматли опам...
Энди қидирув бўлимидагилар хам анграйиб қолишди. Биттаси сал ўзига келиб савол берди:
- Опангизга нима бўлганди?
- Опам ўтган йили қариндош – уруғлар тўпланиб сумалак солаётганимизда қозонга тушиб кетганди. Фақат битта қўли ва томоғидан тепаси қозонга ботмаган, бошқа жойлари пишиб қолганди.
Юнусни муздек тер босди. Бу воқеага ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай қолган йигитлар, машинага ўтиришдида шаҳарга жўнаб кетишди.
Дониёр Ахмаджонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6