Аллоҳдан қўрқинг!
Намоз вақти ухлаб ётасиз,
Туринг деса эснаб қотасиз,
Намозхонга тошлар отасиз,
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Намоз нурдир ҳаммага фарздир,
Ўқимаган умрбод қарздир,
Қиёматда надомат арздир,
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Бенамозлик энг ёмон иллат,
Кечирилмас ҳеч қайси миллат,
Ўқимасга бир кун берар лат,
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Намоз нажот, Жаннат калити,
Жаҳаннамдан қутилиш бурчи,
Ўқимаган, у - надоматчи,
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Намоз бизга тоат- ибодат,
Яратганга қуллик итоат,
Икки дунё, рохат- фароғат,
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Ўзни билмай юрибсиз ҳамон,
Улфат - дўстсиз, жоҳиллар тамон,
Фосиқликни бас қилинг, тамом...!
Биродарим, Аллоҳдан қўрқинг!
Дониёрбек Раимжонов ижодидан
02.12.2016
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 41