Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар