Trending topics
​​​​Тақдирингиздан рози бўлинг....!!! Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан, 🔰 Сизни хафа қилишди – кечиришни ўргандингиз. 🔰Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз. 🔰Дард келди - ҳамдардликни ўргандингиз. 🔰Ситамлар келди - бардошингизни тарбияладингиз. 🔰Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди. 🔰Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз. 🔰Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз.. 🔰Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз. 🔰Ёшликда ўқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз. ☝️Фақат сиздан илтимос: Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ, ўрганинг! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади. Мадина Шукурова киритди...!
Ярим тун, соат 00:40 лар атрофида, биродарларимиз билан волейболдан қайтаётган эдик. Ёмғир тинмасдан ёғяпти, шу вақтда деярли селга айланди. Чорсу бозорининг олдидан ўтаётсак бир аёл зонтик қўйилган аравада ҳали ҳам хоним сотаётган экан. Шундай қаттиқ ёмғирда, ҳаво совуқ, машиналар кам, одам деярли йўқ... Тўхтадик... Хоним солинган идишлар иссиқ кўрпалар билан ўралган, сотувчи аёл ҳам ҳижобда... Муслималаримизни ҳолини кўриб йиғлаб юборай дедим. Жамиятда шарм-ҳаёсини йўқотмаган, Роббиси олдидаги бурчини бир зум унутмаган аёллар қаердаю, бошқалар... Биз ҳам бир мунча хоним сотиб олдик. Бу мақтаниш учун эмас, агар сиз ҳам масжидлар атрофидами, қоронғи кўчалардами ёки бошқа жойда ночор инсонлар сотаётган фойдали нарсаларни, нархи кимлар учундир арзимас бўлсада, сотиб олаверинг. Балки бу пуллар унинг бир кунлик фойдаси ёки тирикчилик манбайидир. Улар тиланчилик қилмаяпти, бузуқлик қилмаяпти, ўғрилик қилмаяпти, балки ризқ учун сабабларни қилмоқда. Улар ғариблардир. Ғарибларга жаннат бўлсин.... Фаррух Абсаттаров
Эй,эркаклар! Хотинингизни, Хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг. Ичингизда мардлари бўлса, СУЮКЛИГИМ, ЁРИМ деб айтинг. Хотин деманг,ЖОНОН деб айтинг, Жонин сизга фидо қилганку. Битта бўса қўнган юзидан, Минг йил кета олмайди кулгу. Хотин деманг,совуқ бу калом, Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар. Ёлғондакам,бир йилда бир бор, Сенда фикру-ҳаёлим денглар. Хотин дея алқаманг зинхор, Жа бўлмаса айтинг исмини. Йигирма беш йилда бўлса ҳам, Бир бор мақтаб қўйинг ҳуснини! ОНАСИ денг,ОНАЖОНИСИ, Минг ўргилсин меҳрибонингиз. Унинг шодон кулгуларидан, Нурга тўлсин хонадонингиз. ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар, Айтинг,сиздан нима кетади, Ахир биииитта ширин сўзингиз, Минг йил яшашига етади. Хотин, дейсиз,ҳой, дейсиз гоҳо, МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми. Битта сўздан,биргина сўздан, Яримгина кўнгли тўлмасми?! Ранжитсалар гоҳида билмай, Қанча бўлса бақириб тўйинг. Лекин... Ёши қирқдан ошса ҳам, ЯХШИ ҚИЗ!-,деб чақириб қўйинг! Малика Салимова
Ота кизининг хаётида такрорланмас кишидир. Унинг урнини хеч ким боса олмайди на ака на ука ва на эр хатто угил хам боса олмайди урнини. Умринг совук кунларида омолик сохилидир ОТА. Она сизни бизни энг мехрибон кишимиз булса ОТА УША МЕХРГА ТАФТ МЕХРИГА ЯНАДА МЕХР КУШАДИГОН КУРГОН КУРИКЧИ КАЛКОНДИР. Мадина Шукурова киритди...!
(Mисрда бўган воқеа) Mанор 16 ёшда. Ҳусни ҳам, хулқи ҳам гўзал, содда ва самимий қиз. Дугоналарининг қизиқтириши билан фейсбукдан ўзиги саҳифа очди. Бир муддат ўтиб, дўстлари сони кўпайди. Унинг саҳифасини кузатиб, изоҳлар ёзувчилар ҳам анча фаоллашди. Энди Mанор ёшларга ёқадиган эҳтиросни қитиқлайдиган, ишқий-романтик постлар ёзишни бошлади. Постларнинг мазмуни қанчалик “жўшқин” бўлса, унга илова қилинган расм ҳам ундан қолишмас эди. Гоҳ қизил атиргулларни, гоҳ юзининг ярмини кафти билан беркитиб, нозик нигоҳ ташлаб турган қизларнинг расмини танларди. Йўқ, у ёзишмалари билан йигитларнинг эътиборини истамаган эди. Шунчаки, дугоналари бу постларига қизиққанидан, муносабатлар (лайк ва изоҳлар) билан қўллаб, улашиб турганидан ғайратланиб қилар эди бу ишларини. Aфсус, иш ўзи ўйлаганидек кечмади. Mанор уни кузатувчилар орасида эркаклар ва ҳатто шаҳват отига минган каслар ҳам боирлигини ҳисобга олмаган эди. Шу зайл унинг саҳифасида ишқий муносабатларга оид видеолар, расмлар ва постлар кўпайиб бораверди. Унинг дугоналари ҳам Mанорнинг романтик эканини бот-бот эслатиб, олқишлаб туришар эди-да. Бир куни Mанор дугонаси ўз саҳифасига ўз расмини қўйганини кўриб қолди. Расмни очиб, унга жуда илиқ, нафсга ёқиб тушадиган изоҳлар ёзлиганини кўрди ва: “Нега энди мен ҳам расмимни қўймас экаман?!” деб, саҳифасига ўз расмини қўя бошлади. Энди унинг саҳифасида чиройига битилган изоҳлар ва мақтовлар олдингидан-да жўшқин тус олди. Бундан руҳланган Mанор тез-тез расмини янгилаб турадиган бўлди. Орадан вақтлар ўтди. Бир куни унинг шахсий мессенжерига хат келди: — Салом )) — Салом.. — Mенинг исмин Mарва, 30 ёшдаман, оилаликман, Mисрданман. — Mен Mанорман, 16 ёшдаман, Қоҳирада яшайман. Ҳали оила қурмаганман. — Хурсандман. Mен ҳам бир вақтлар сендек ёш эдим. Сенга ўхшаб Фейсбук саҳифамга расмларимни қўяр эдим. Бир куни даҳшатли иш содир бўлди, бир йигит менинг расмларимни олиб, ялонғоч баданли аёл расми билан монтаж қилибди. Кейин менга агар айтганини қилмасам, расмни интернетда ёйиб, шарманда қилишини айтиб таҳдид қилди... — Наҳотки?! Aхир бу дахшатнинг ўзгинасику! Унда зудлик билан расмларимни саҳифамдан олиб ташлайман. Mенинг бошимга ҳам сизнинг кунингиз тушмасин яна. — Aфсус, жуда кеч қолдинг! — !!! Ҳа, Mанор кеч қолган эди. Ўзини Mарва деб таништирган аслида аёл эмас, эркак эди. Шу ондаёқ Mанорнинг расмидан яланғоч қилиб ясалган бир расмни унга йўллади ва мақсадга ўтди – қачон учрашамиз? Mанор ёш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб, ўзини йўқотиб қўйди. Ишнинг оқибатини тушуниб етмасдан учрашувга рози бўлиб, келишилган манзилга борди. Уни инсон қиёфасидаги оч бўри кутиб олди. Mанорни уйига таклиф қилди, уйга кирса, у ерда яна бир эркак ўтирган эди. Икки эркак уй ичида ҳам дарҳол суратга ола бошлашди. Mанор қилаётган ишларининг оқибатидан кўра, бу ҳолат оила аъзоларига етиб боришидан кўпроқ қўрар, шунинг учун ҳам иложсилик деб, айтилган ишни қилар эди. Шу билан Mанор “Фейсбук қизи”дан “Tунги клуб хизматчиси”га айланди. Опа-сингиллар, ўзингзини эҳтиёт қилинг. Сиз ўзингизни кўргазма қилишдан анча устунсиз! Сизнинг орингиз, отангиз, ака-укаларингиз ва эрингизнинг оридир. Сизнинг тойлишингиз бутун оилангиз учун иснот, жамият учун эса ҳалокатдир! “(Эй Mуҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Mана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Aлбатта Aллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Mўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остиларидаги чўриларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир). Яна яширган зеб-зийнатлар билинсин учун оёқларини (эрга) урмасинлар! Барчаларингиз Aллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”. (Нур 31-32)
Кеча эрталабдан бир мижоз кирди. Бормисиз қизим, сизни тополмай қолдимку деди! (тўғриси фотохотирам унчамас, одамларни ҳаммасини ҳам эслаб қололмайман). -Шу ердаман холажон, мен йўқ пайтларим келдизмикин дедим. -Алҳамдулиллаҳ Умраларга бориб келдим, сизни роса дуолар қилдим қизим, келинг бир бағримга босай сизни, деди, Қарияларни болаларга хос самимийлиги бўлади, онахон билан қучоқ очиб кўришарканман,- Аллоҳ зиёратларингизни қабул қилсин, машааАллоҳ, мени ҳам дуо қилдингизми? деб сўрадим. ( Тўғриси ҳалигача эслай олмаятгандим нима қилганимни) - Ҳада, нега сизни унутай, нега сизни дуо қилмай болам, ахир ота-онамни дедию кўзлари ёшга тўлиб йиғлаб юборди, Онахонни ўтқазиб, ўзим ҳам ёнида ўтирдим, Умра таасуротлари ҳақида гапириб кетди. Узундан узун дуолар қилди. -Сиз чақириб берган ота-онамни расмини олиб бордим Умрага, ўзлари кўрмаган, келмаган, ҳеч бўлмаса расми бўлса ҳам келсин дедимда. ( Эсладим, бир эски расмни реставрация қилиб, каттайтириб чиқариб бергандим) -Умримиз ниҳоятда меҳнатда ўтди, Аллоҳим менгаям Каъбангини кўришни насиб этармикансан, менгаям насиб қил, мен ҳам борай деб сўрайверардим, йиғлаб йиғлаб сўрайверардим, узоқ йили укам мен билан борасиз деганда ҳам, ўғлимни уйи қурилятганди, ўғлим уйсиз турса мени у ерга боришим тўғрими деб унамагандим. Алҳамдулиллаҳ, бу йил уйи битди, она тайергарлигизи кўринг, яқинда бораман, Умрага борамиз деганди, росаа йиғладим. Булар бизни уч кун Истамбулда оп колишди, у ердаям масжидларни роса айлантиришди, юрагим ҳеч қўймайдида, майли бу ерларни қайтишда айланайлик, тезроқ Маккага оборинглар деб юрагим така пука бўлаверди. Бордик Мадинада Пайғамбаримизни Равзаларида намозлар ўқидик, ибодат қилдик мазза қилиб, ҳар қаерда сизни эсладим, сизни роса дуо қилдим, Сизга ҳам насиб бўлсин ўша ерга бориш, деб роса дуолар қилди, онахонни хурсандчилигига шерик бўлиб йиғладим) Онахон, совға ҳам келтирибдилар, тўғриси роса хурсанд бўлиб кетдим. Ўз наздимда арзимаган бир ишим, бошқа бир инсон наздида, бунчалар буюк эътиборга сазовор бўлиши қалбимни қувнатди.
ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЎҒЛИ ҲАММОДГА НАСИҲАТИ "Эй ўғлим! Беш юз ҳадис орасидан танлаб олганларим ушбу беш ҳадисга амал қил: 1) "Барча ишлар, албатта, ниятга боғлиқ бўлади. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлади". 2) "Кераксиз нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг диёнати яхшилигидадир". 3) "Ўзи хуш кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўрмаган банданинг имони комил бўлмайди". 4) "Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Аммо улар ўртасида шубҳали нарсалар ҳам бор. Кўпчилик уларни билмайди. Улардан ўзини сақлаган банда динини ва шарафини ҳимоя қилган бўлади. Шубҳали нарсалардан ўзини тиймаган банданинг ҳаромга ўтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай банда кўрикхона атрофида қўй боқаётган қўйчивонга ўхшайди, у ҳар лаҳза кўрикхонага ўтиб кетиши мумкин. Ҳар бир ҳукмдорнинг кўрикхонаси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам кўрикхонаси бор. У Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Ҳар бир баданда бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади, у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир". 5) "Бировларга тили ва қўли билан озор етказмайдиган мусулмон ҳақиқий мусулмондир".
Бугун, камина Дониёрбек қори бошчилигидаги Умрачилар, Маккю-Мукаррамадаги бир қанча зиёрат қиладиган эътиборли жойларга боришди. Хоссатан «Сабр тоғи», «Арофат тоғи», «Нур тоғи», «Муздалифа», «Машъарил ҳаром», «Мино водийси», «Жамарот», (Шайтонга тош отадиган жой), «Иброҳим алайхиссалом ўғли, Исмоилни қурбонликка олиб борган тоғ». Ҳадича онамизнинг қабрлари. Ва жуда ҳам кўп машҳур ва маълум ерларга бордик. Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳим ибодатларимизни ва зиёратларимизни бериё қабул қилсин!
файзли узбек туйлари... гилам тагида утирганлар купчиликми...😃😃😃😃
Бир аъробийга ўлим келди. Унга: “Қўрқмаяпсанми?” дейилди. “Ўлимдан кейин нима бор?” деб сўради. “Аллоҳга йўлиқиш” дейилди. “Яхшиликни фақат Ундан кўрганим Зотга йўлиқишдан нега қўрқай?!” деди.
Show more