Баъзилар бор ниқоб ила қоплаб юзин,
Ёлғонларга қориштирар ҳар бир юзин.
Яхшиларни чув тушириш қилар иши,
Қиёматга қолмас асло бу қилмиши.
Одамларнинг ишончига кириб олиб,
Гоҳ ишини, рўзғорини айтар нолиб.
Йўқ дардига ёлғондакам чекиб ҳасрат,
Секингина гап бошлайди топиб фурсат.
"Сиздан бошқа яқиним йўқ қадрдоним"-
Шундай дея ўзгаларни алдар доим.
Қармоғига илингандан ёрдам сўрар,
Олганларим қарзга дея пул ўндирар.
Димоғи чоғ, сўраганин олгани чоқ,
Йироқлашиш бошланади шу ондаёқ.
Иши битгач кўрсатмайди қорасини,
Ва бошлайди янги нағма, режасини.
Қарз берганга юзсизларча бериб фириб,
Олган қарзин қайтармайди қўл силкитиб...
Ўзгаларнинг ҳаққига кун кўрар доим,
Бундайларга ўзинг инсоф бер Худойим!
{ Дилноза КАМОЛ }
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14
Охиратда канда жавоб беришаркин