Ҳазилнинг асли қораланган, шариат бизни ундан қайтарган ишдир. Аммо
енгил даражадаги мутойибага истисно тариқасида рухсат берилган.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Биродаринг билан тортишма ва унга
ҳазил-ҳузул қилма» (Термизий ривояти).
Шундай савол туғилиши мумкин: «Тортишувда озор бор. Тортишаётган
киши биродарини, дўстини ёлғонда ёки нодонликда айблайди. Аммо ҳазилҳузул бу мутойиба-ку?! Мутойибада кувноқлик бор, дилнинг яйраши бор.
Шулардан ҳам қайтарилганмизми?»
Билгин! Бу борадаги қайтариқ ҳаддан ошган ёки доимийлик тусини олган
ҳазилҳузулга қаратилган. Чунки, киши доимий ҳазилга ўрганиб қолса, бу
унинг эрмагига айланади, табиати ҳазилга мойил бўлиб қолади. Тўғри,
вақтичоғлик қилиш, қандайдир эрмак билан овуниш мубоҳ.
Манба; имом Ғаззолийнинг ТИЛ ОФАТЛАРИ китоби.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев