Маҳалламиз масжидида ўқилаётган таровиҳга нимжон, бемор бир отахон қийналиб, аранг чиқар, билишимча анча узоқдан, чорраханинг нариги томонидан қатнарди. Уни оқсоқланиб келиб-кетишига бир неча марта гувоҳ бўлиб, чидолмай ўғлимга юзландим:
-Шу инсонни ҳар куни уйидан олиб , таровиҳдан сўнг олиб бориб қўйгин болам. Савоб бўлади.
Ўғлим "хўп" дедию, икки кундан сўнг хафсаласи пир бўлиб қайтди:
- Ойи, халиги отахон кўринмай қолди. Тополмаяпман. -Тинчликмикан?
- У, бу кимдан сўрасам , танишмади.
Ҳаёлимга биргина ўй келди: Оқсоқланиб зўрға юрарди. Ишқилиб, дард енгиб, ётиб қолмаган бўлсин. Ўзинг шифо бер!
Кеча болам хурсанд бўлиб, гўзал хабар билан кириб келди:
-Халиги амаки борку , ётиб қолмабди. Таровиҳга келаётган эканлар. Фақат мен кўрмабман. Савобталаб инсонлар биздан зўр иш қилишибди ойи. Беш -олтита ўзига тўқ маҳалладошлар ўртага пул ташлаб, " Спарк" олиб беришибди. Отахонни хурсандлигини кўрсангиз эди. -Ўғилларим йўқ эди, Рамазон сабаб беш ўғиллик бўлдим, -деб, мошина ҳадя қилганларга жамоатнинг дуосини олиб берди.
Рамазондан сўнг касалхонага ётқизиб, тиззасини ҳам операция қилдиришар экан.
Дилим ёришиб кетди. Дуоим жамоатникичалик кучли бўлмасада савобталаб инсонларнинг икки дунёси обод бўлишини Аллохдан сўраб, астойдил кафт очдим.
Муаззам Иброҳимова
2022-йил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3