Бир куни кечаси Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳонинг олдидан ташқарига чиқдилар. Оиша розияллоҳу анҳо Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни бирор бошқа аёлларининг олдига кетдилар деб ўйлаб рашки келди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қайтиб келиб буни Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг юзидан сездилар ва сўрадилар:
- Нима бўлди эй Оиша, рашк қилдингми?
Оиша розияллоҳу анхо деди:
- Менга ўхшаган киши сиз каби кишини рашк қилмайдими?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари юзида рашкнинг аломатларини сезмоқдалар. Уни билмаганга олмаяптилар.
Дунёда шундай туйғулар борки, биз бу туйғуларла жиддий муомала қилишимиз лозим. Ҳатто бу туйғу қандайдир вазиятдан пайдо бўлган хато тасаввурдан келиб чиқса ҳам ...
Аслида вазият муҳим эмас, ундан пайдо бўлган туйғу муҳим.
Азиз сингилларим! Оиша розияллоҳу анҳонинг ақлига ва чиройли жавобига боқинг: "Менга ўхшаган киши сиз каби кишини рашк қилмайдими?!".
Азиз сингилларим! Кибрни ташланг. Эрингизга ўрни келса рашк қилишингизни ошкор айтинг. Асабларни оловда ёқишни тўхтатинг. Совуқ ишорани бир четга қўйинг.
Азиз биродарларим! Хотинингизга ҳатто унинг юзига тегадиган шабададан ҳам уни рашк қилишингизни билдиринг. Умр йўлдошингизга у сиз учун муҳимлигини билдиринг. Сизнинг наздингизда унинг қиймати баландлигини айтинг унга!
Аммо рашк чегарада бўлсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1