#КУН_ҲАДИСИ
Зореъ ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Мунзир ал-Ашжаъга: “Сенда Аллоҳ хуш кўрадиган икки хислат - ҳилм ва шошмаслик бор”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Уларни мен ўзим хулқ қилиб олганманми ёки Аллоҳ мени шундоқ қилганми?” деди.
“Аллоҳ сени шундоқ қилган”, дедилар.
“Мени Аллоҳ ва Унинг Расули хуш кўрадиган икки хислатли қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деди”.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ҳалимлик ва шошмаслик ҳусни хулқнинг улкан намуналаридан экан. Бу икки хулқни Аллоҳ таоло ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам хуш кўрар экан. Аллоҳ таоло бандага барча нарсаларни бергани каби ҳусни хулқни ҳам берар экан. Бас, Аллоҳ таолодан ҳусни хулқли бўлишимизни сўрайлик ва ўзимиз бунга муносиб ҳаракат қилайлик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев