Деманг юрибдида суриб даврини, Унутди ҳам деманг уйни, борини, Тилка -тилка қилган меҳнат жонини, Яна гапларингиз келмасин малол, Мусофирнинг нони ҳалолдан-ҳалол! Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин соғинч, Узоқдаги юрти омон бўлсин, тинч! Зарра эътибордан кўзида севинч, У ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл, Мусофирнинг нони ҳалолдан -ҳалол! Иссиқми, совуқми танлолмас макон, Чорасиз қолганда тополмас имкон, У улуғ, у азиз, ҳазрати инсон Юмуши тугамас қишми ё баҳор, Мусофи