Дийдоринга
Қуш каби қоқиб қанот учсам сенинг дийдоринга,
Майли жоним ол ёрим, осиб сочингнинг дорига.
Бир мурувват айлагин рухсоринга бир бор етай,
Бул қушинг булбул эрур, ғунчадек ет бир зорига.
Мажнуни саҳро бўлиб кездим адамлик чўлида,
Исми Лайлим ёд этиб, боқмай совуқ, дўл, қорига.
Эй сабо ёримга бориб айтки келди куз хазон,
Сарғайибдур юзларим мисли хазону хорига.
Воҳ, адашдим йўлларимдан, манзилим дўстлар қани,
Чўққида ёр, мен йиқилдим ул адамнинг жорига.
Ул шаҳид этди мени бўяб қўлини қонима,
Воҳки, ошиқ бўлдима шул бераҳм хунхорига.
Минг ажабдурки муҳаббат мисли олов гурлаган,
Ёритур оламни, тегсанг куйдирар ул норига.
Мен санамга дардим айтиб етказолмай хориман,
Ёлборурман