Ака, сингил ва янга
Гарчи замон мумсиқроқ,
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.
Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.
Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.
Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.
Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.
Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.
Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.
Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кет