Бу Хикояни ўқиб йиғламайдиган одам бўлмаса керак...
Қадр кечасида бўлган воқеа.
1.
− Худо хайрингизни берсин, бир хамирлик ун олиб келинг, рўзамизни қизлар билан нонсиз, ярим косадан сут ичиб тутдик. Ифторликка нон қилай, ун топиб келинг!
− Тутган рўзангни менга миннат қилма! Тутган бўлсанг, ўзинг учун тутибсан. Сиз рўза эмассиз, демоқчисан-да?
− Ҳеч ҳам ундай демоқчи эмасман, дадаси, бир кун инсоф берса, рўзани ҳам тутарсиз, намозни ҳам ўқирсиз, эл қатори масжидга ҳам чиқарсиз, − деди ишга бориш учун китоб-дафтарлари солинган сумкасини қўлига олган Муқаддас. – Ишдан келгунимча ун олиб келсангиз, нон ёпардим, бирор хамир овқат ҳам қилардим. Қизлар нонсиз рўза тутишаяпти, чарчаб қолишмасин