Тақдир шамоли Сония машинасини доим қўядиган жойига— кекса бақатерак остига олиб келиб тўхтатмоқчи эди, аллақачон бегона машина жойлашиб олибди. Беихтиёр рақамига қаради. "Биз томонлардан эканми?" — хаёлидан ўтказди аёл. Кейин оҳиста юриб, шифохона дарвозасидан кирди. Қоровул кекса киши. Шундай бўлса-да аёлдан аввал салом берди. Сония ҳам унинг саломига салом билан жавоб қайтариб, ичкарига қараб юрди. Котиба қиз қошига югуриб келди-да бугун ҳузурига кириши лозим бўлган беморлар ёзилган рўйхатни тақдим этди. —Сония Зуфаровна, фақат битта аёл навбатсиз кираман деб туриб олган. Узоқдан келдим деяпти. —Йўқ, навбатга ёзилиб, ўз вақтида кирсин, —эътирозга ўрин қолмайдиган қилиб гапирди у. Сўнг ўз хонасига йўл олди. Бу вақтда котибаси кимгадир вазиятни тушунтира бошлаганди — Бизнинг клиникамизга ойлаб навбат кутишади, опа, сизни қўйиб юборолмайман. Бу рўйхатдагилар ҳам бир ойдан бери кутадилар... — Келиним бирров кирса бўлди, мана неча йиллик таҳлиллар қўлимда турибди, бизни киргизиб қўйинг рўйхатингизга. Бу овоз таниш эди. Жудаям таниш. Сония бир лаҳза тўхтаб қолди. Сўнг гулдор кўйлак кийиб, ялтироқ рўмол ўраб олган аёлга тикилди. "Наҳотки бу Гулсевар бўлса! Ҳа, худди ўзи. Ер думалоқ деганлари шу эканда. Бу ҳам бировларга ялинар экан-ку!" —Камолахон, биринчи шу аёл кирсин! Аёл ҳам, ёнидаги келини ҳам унга ялт этиб қаради. Кўзлар атиги бир лаҳза учрашди. Сония Зуфаровна хонасига кириб кетди. Халатини кияр экан, ҳаяжонланаётганини сезди. Ҳадемай у киради. Бир пайтлар қалин ўртоқ бўлиб, кейин ундан юз ўгирган дугонаси! Жойига ўтириб олиши билан аввал эшик тақиллади, сўнг котибанинг —Бошлайсизми? —дегани эшитилди. —Ҳа, бошладик. Гулсевар ҳуркак кўзлари жавдираб турган нозиккина аёл билан етаклашиб кирди. —Келаверинг, Гулсевар! Ўрнидан туриб кўришди Сония. —Сен, сен, ҳа Сония Зуфаровна деганларида хаёлимга келгандинг ўзи. Яхшимисан, дугонажон. Дугонажон! Ҳа, бир вақтлар ўртоқ бўлса, бўлгандирлар, аммо кейин ҳаммаси чирпирак бўлиб кетди Сония эса мана шу "дугона"си сабабли бегона шаҳарга келиб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонини ейишга мажбур бўлганди. *** Сония вилоятдаги таниқли мансабдорнинг иккинчи қизи эди. Отаси катта лавозим эгаси бўлса ҳам камсуқум одам бўлганидан фарзандлари ҳам камтар бўлиб улғайдилар. Айниқса, Сония. Мактабда ўқиётган чоғида ҳам самимий, беғубор эди. Оддий оиланинг қизи Гулсевар билан битта партада ўтирар, уйидан нима егулик келтирсалар, катта танаффусда бўлишиб ер эдилар. Синфдошлари Сонияни қанчалик яхши кўрсалар, уришқоқ, калта ўй Гулсеварни шунчалик ёмон кўрарди. Мактабни битиргач, ҳамма ўз йўлидан кетди. Сония аёллар шифокори бўлиш учун ўқишга кирди, Гулсеварнинг отаси эса қизининг. ўқишига қарши бўлди. Ўн саккиз ёшида узатиб юборди. Сония ўқишни битирадиган йили тўйи бўлди. Отаси ўзига ўхшаган одам билан қуда бўлди. Буни қарангки, бой тадбиркорнинг ўғли сираям эркатой эмасди. Ўқимишли, зиёли, тарбияли эди. Сония кетма-кет иккита қиз туғиб берди Қодиржонга. Кейин ўғли дунёга келди. Ана шундан кейингина ишламоқчи бўлди аёл. —Жамиятга соғлом, ақлли фарзандлар тарбиялаш ҳам —бахт, —дели турмуш ўртоғи, —сиз бор билимингиз, салоҳиятингизни болалар тарбиясига бағишланг. Начора, аёл кўнди. Энди кетма- кет ўғиллар туғди. Тўртта боласи учун уйида ўтирди аёл. Аммо ота-онасиникига борадими, дугоналари билан ўтириш бўладими, аёл ҳаммасига борар, рўзғори бадастир, ҳаёти бир аёл орзу қиладиган даражада эди. Бу орада Гулсевар ҳам иккита фарзандлик бўлган, ўзи ҳам тўлишиб, тўкин ҳаётнинг нусқи уриб қолганиданми кибрли аёлга айланиб бораётганди. Синфдош қизлар билан бўладиган ўтиришларга ҳар сафар янги либос кийиб келар, ярашса, ярашмаса тилла тақинчоқларга бурканиб олар, шунча йиллик қадрдонлари билан баланддан туриб гаплашарди. Йиллар йилларни қувиб ўтди. Бу орада Сония аввал отасидан, сўнг онасидан айрилиб, эрига янаям суяниб қолди. Кекса қайнотаси вафот этгач эса турмуш ўртоғи ҳам ҳам аёлига янада меҳрибон бўлиб борди. Аслида, Қодиржон оиласига ўта ғамхўр эди. Тўнғич қизи ўн саккизга кирганда уйларига илк совчи келди. Совчилар Гулсевар ва турмуш ўртоғи эди. Қодиржон шошиб қолди. Сония ўйланиб, ғашланиб қолди. —Ўзимиз ўқитамиз, — деди аёл. —Қизимиздек кўрамиз, —деди эркак. Сония дугонасини яхши билгани учун ҳам эрига ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлди. Аввалига рад жавобини бердилар. Совчи бўлмишлар сира ортга тисарилмас, аксинча, борган сари маҳкамроқ ёпишиб олмоқда эдилар. —Қиз билан йигит бир марта кўришсин! Майли, ёшлар бир-бирига ёқмаса, биз ҳам тинч қўямиз, —деди Гулсевар. Шу жойда Сония катта хатога йўл қўйди. Кўнгли бўшлик қилиб қизини учрашувга кузатиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. Кийикдек ҳуркак Орзигул учрашувга чиқди-ю, бошқача бўлиб қайтди. Ўйчан, сал гапга қизариб кетадиган, аммо кўзлари ёниб турарди унинг. Йигит қизнинг қалбига йўл топа олди. Исмидек лочин эди у! Энди Орзигул ўқишдан чиқибоқ Лочинни пойлаб турар, ярашиқли кийимлар, совға саломлар билан қарши оладиган йигитнинг машинасида уйига қайтаркан, хатто у сепадиган атирга ҳам маст бўларди... Патир ушатилди. Ёшлар унаштирилди. Қиш ўтиб, баҳорнинг сўнгги ойида тўй қилиш режаси тузилди. Аммо ҳаммаси ўзгариб кетди. Ким ўйлабди, одамнинг оддий кўричакдан вафот этишини. Қирчиллама йигит шифохонада вафот этди. Кўричаги ёрилиб кетибди! Сонияга дунёлар қоронғи бўлди. У фарзандлари отасиз қолгани ҳақида ўйламас, ёнидаги суянчиғи, дўсти, эркаги оламдан ўтганига куйиб кетар, дунёдаги энг меҳрибон одамидан айрилганига чидолмай, дод солиб йиғларди. Одамзот ҳамма нарсага кўнади, у ҳам йиғлаб-йиғлаб кўнди. Севган одамининг доғи ҳижрони кетмай туриб бошига яна бир ташвиш тушди. Ёз ўтиб, куз ўтиб, қизининг фотиҳаси бузилди. "Ўламан саттор" деб остонасига ётиб олган ўртоғи юзини сидириб уйига кириб келди —Қизингни келин қилолмаймиз. Эрим эркаги йўқ уйдан қиз олмайман,-деяптилар. Шунақаям мантиқсиз баҳона бўладими? Шунчалик аҳмоқона қарор бўладим!? Одам дегани ҳам шу қадар юзсиз бўлиши мумкинми?! —Менинг қизим отасиз ўсмаган, у эркаги бор уйда вояга етган, ота тарбиясини кўрган! Унинг отаси дунёдаги энг яхши одам эди! —деди Сония инграгудек бўлиб. Без бўлиб тураверди ўртоғи. Бироз ўтгач унинг қўшни тумандаги баланд мартабали амалдор билан қуда бўлганини эшитди. Қизи бир тишлам бўлиб қолди. Қизгинаси сўлиб қолди. Қизи остона ҳатлаб кўчага чиқишни истамай қолди. —Қўй, болам, —деди аёл нуридийдасини қучоқлаб,—тақдиринг эмас экан у йигит! —Мени нега у билан кўриштирдингиз?! Нимага у бэлан учрашдим!? Нега шунча ой гаплашди мен билан! Энди нима қиламан, ойи? Мен уни кўргим келяпди, ойи, ойижоним, усиз қандай яшайман! Шундагина Сония ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади. Бола-чақасини олиб, қасрдек уйини сотиб, Тошкентга кўчиб келди. Қизи ҳам аста-секин ўзига келди, аммо у азоблар ёлғиз ўзига аён. Бошидан қандай кунлар кечганини ёлғиз ўзи билади. Сония дипломини сандиқдан олди. Ишга кирди. Изланди, ўқишини яна давом эттирди. Мамлакатдаги энг яхши аёллар шифокоридан бирига айланди. Турмуш ўртоғидан қолган сармоя билан шахсий клиникасини очди. Барча фарзандларини ўқитди. Бу йиллар аёл учун энг қийин йиллар бўлди. Тушкунлик исканжасидаги қизини етаклаб даво излаганлари, шифохона очиш умидида қоғоз кўтариб идорама идора чопганлари,, сарғайиб навбат кутганлари, замонавий тиббиёт янгиликларини ўрганиш учун илм излаб, китоб титиб, интернетга шўнғиб, бедор ўтказган тунлари... Оламда хаёлдан учқур нарса йўқ. Сония Зуфаровна мунғайибгина бош эгиб ўтирган Гулсеварга атиги бир-икки дақиқа тикилиб туриб шуларни ўйлади. —Нима шикоятингиз бор? —сўради расмий оҳангда. Аммо ўзининг ғаши келдими, кейин сўзини, оҳангини, ўзгартиришга тиришди. —Гулсевар, эшитаман сени, гапиравер... —Бу—келиним, титроқ овозда гап бошлади аёл. Шу—ўн беш йилдан бери фарзандлик бўлолмаяпти... "Ўн беш йил бўлдими!?" Сония яна бир лаҳза ўша оғир кунларига қайтди. —Бу— неча йилдан бери топширган таҳлилларим, ўзимизнинг шифокорлар ёзган муолажалар,-деди келин бир тахлам қоғозни узатар экан. Сония унга яна бир неча таҳлилларни ёзиб берди... Эртаси куни аёлни замонавий тиббий мослама ёрламида текширди, сўнг , таҳлил натижалари билан қўшиб, баралла фикр билдирди. —Келининг соппа-соғ! Бу келин бемалол ҳомиладор бўла олади. Унда ҳеч қандай касаллик аломати топилмади. Сония бошқа беморларига айтадиган сўзларини тилига чиқара олмади. "Бу аёлнинг жуфти ҳам тиббий кўрикдан ўтиши керак!" Шундоқ ҳам ҳаммаси тушунарли эди. Гулсевар , бошини эгиб ўтирар, хонани тарк этиш ҳаёлига келмасди. Хайрият, бу ёқимсиз сукунатни телефон овози бузди. —Яхшимисан, Орзигул, ҳа кечга уйда бўламиз. Невараларимни соғиндим. Асқаржон билан бирга келинглар... Гулсевар ўрнидан қўзғалди. У ортиқ бу ерга сиғмай қолган, назарида хонада тобора ҳаво камайиб борарди... У эшикка қараб юраркан Сония болаликдаги ўртоғини тўхтатиб қолди. —Гулсевар, ҳозир тиббиёт ривожланган, ҳар ишнинг чораси бор. Ўғлингни олиб кел, бу ўртамизда сир бўлади... Бир ҳафта ўтар-ўтмас, Гулсевар яна келди. Бу сафар ўғли билан. Сония таҳлил натижаларини кўриб хайрон бўлиб қолди. —Сиз, бемалол фарзанд кўра оласиз, иншааллоҳ. Фақат муолажани бироз ўзгартирамиз. Аввало Аллоҳ. Бизни эса сабабчилардан қилсин.. Гулсевар кўз ёшларини тўхтата олмасди. Чиқиб кетар экан секин шивирлади —Сония, мени кечир... Бу сўзлар жуда секин айтилган бўлса-да, эгасига бориб етди. Сония бошини кўтарганида дугонаси чиқиб кетган, ташқарида эса кузнинг дайди шамоли дарахт шохларини қасирлатиб, у ёқдан бу ёққа кўчиб юрарди... Орадан икки йил ўтиб, Гулсевар кичкина Сонияни кўтариб, дугонасини кўргани келди. Жажжи қизалоқ уларни яна болаликнинг беғубор кўчаларига етаклаб кетди... (тугади) Феруза Салходжаева
    3 комментария
    36 классов
    - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз. - Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. - Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз. - Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз. - Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. - Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади. - Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади. - Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб. - Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди. - Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади. "Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан Астағфируллоҳ ал-азийм. Мен энг кўп шу Истиғфорни айтаман.
    1 комментарий
    50 классов
    «САКСОН ЁШЛИ МОМО»НИНГ МУҲАББАТИ Муаллиф: Наргиза Усанбоева #Ўз_Ҳикоя Ҳаммаси дугонамдан курсдошимнинг телефон рақамини олган кунимдан бошланди. — Озо, сени Рустам жуда кўп сўрайди. Бир телефон қилсанг-чи? — деганди дугонам суҳбатимиз сўнгида. — Анув, «крутой Русик»ми? — Ҳа, ўша-да! — Нечук? Ҳеч мен билан ош-қатиқ эмасди-ку! — Билмадим. Икки-уч марта сени сўради. Менимча, сендан Нигинанинг манзили сўрамоқчи. Биласан-ку, ўшанинг ортидан юрарди. — Майли, бер, рақамини. Зора, мен орқали икки ёш бахтли бўлиб кетса… Ўша куни дугонам Рустамнинг рақамини айтди. Мен телефонимга сақлаб олдим. Икки кун ўтиб, унга қўнғироқ қилдим. — Ало, яхши йигит қалайсиз? — уни озроқ чалғитмоқчи бўлдим. — Яхши. Ўзингиз-чи? Кимсиз? — Мени танимайсиз. Мен эса сизни танийман. Чунки сизга ошиқу беқарорман… Рустам бир зум жим бўлиб қолди. — Кимсиз? — деди кейин секингина. — Таниб олинг-чи? Ким эканман? — Рости, умуман танимаяпман… Шундан сўнггина мен ҳам телефондан келаётган овоз унчалик Рустамникига ўхшамаслигини сездим. — Рустаммисиз? Мен курсдошингиз — Озодаман! — Кечирасиз, мен Рустам эмасман. — Вой, сиз мени кечиринг. Нотўғри рақам тердим, шекилли, узр! — Ҳечқиси йўқ. Озода ёшингиз нечада? — қизиқа бошлади йигити тушмагур. — Саксонда! Узр, — дедим-у, қизил тугмани босдим. Кейин эса шоша-пиша дугонамга қўнғироқ қилдим. — Гарангмисан? Охирги рақамини етти дедим. Сен нега икки тердинг? — деди у кулиб. — Оббо! Ростдан адашган эканман-да! Ҳижолат бўлиб ўтиргандим, бояги рақамдан қўнғироқ бўла бошлади. Кўтармадим. Аммо яна ва яна қилаверди… — Ало! Узр сўрадим-у! — дедим кейин жаҳл билан. — Кечирасиз, менга сиз эмас, саксон ёшли Озода момо керак, — деди йигит қувноқ овозда. Беихтиёр кулиб юбордим. — Кечирасиз, ростдан адашиб тушган эканман. Бошқа безовта қилмайман, — дедим сўнг. — Мен безовта қиламан. Чунки ўша момо менга ошиқу беқарор! Яна кулишдик. — Узр, дедим-у… — Узрингизни қабул қилдим. Тўғриси, кайфиятим йўқ эди. Адашиб тушган бўлсангиз-да, бироз кўнглимни ёзишга ёрдам бердингиз. Раҳмат! — деди йигит самимий. — Шунга қайта қўнғироқ қилгандим. Шу билан хайрлашдик. Аммо эртасига у яна безовта қилди: — Узр, Озода момони мумкинми? Менга «кайфиятцин» деган дори ваъда қилганди. — Оббо! Тугаб қолди-ю… — дедим унинг мулойим, лекин бироз андуҳли овозига жавобан. — Озода! Узр, безовта қилдим. Ҳозир дардимни ҳеч кимга айтолмайман! Ғурурим йўл қўймайди. Сиз эсимга тушдингиз. Мени севган қизим ташлаб кетди. Шунга икки кундан буён сиқиляпман, — у чуқур «уҳ» тортди. — Шунга мажбур бўлгандир? Ота-онаси мажбурлаб эрга бергандир?.. — Шунақа бўлса майли, эди… Ўзи келиб юзимга айтди. Бошқани севиб қолибди. — Унда бунинг учун ғам чекманг! Хурсанд бўлинг. Бевафолардан ўз вақтида жудо қилгани учун Аллоҳга шукр қилиш лозим. — Раҳмат! Момо, бу дорингизнинг номи нима? — Бу дорими? Ҳозир қараб ўқийман… — кейинги гапимни атай кампирлардек талаффуз қилдим. — Болам, бу дори — «таскинмицин»! Буни еганингиздан кейин орқасидан «унутамол» бераман. Унутиб юборасиз… У мириқиб кулди: — Раҳмат сизга, момо. Ростдан таскин топдим. Бевафолар унутишга муносиб! Шундан сўнг у тез-тез қўнғироқ қиладиган бўлди. — Сиз «маҳталмицин»дан кўпроқ еганмисиз, дейман… — дедим охири. — Нега унақа деяпсиз? — Адашиб тушишимга маҳтал бўлиб турган экансиз-да! Тинмай қўнғироқ қилиб қолдингиз-ку! — Негадир сизни кўнглимга яқин олгандим. Бошқа қўнғироқ қилмайман, — у шундай деб алоқани узди. Ғалати бўлиб қолдим. Хафа қилиб қўйганимдан кўнглим хижил эди. Шундай бўлса-да, индамадим. Балки, бир бекорчи йигитдир? Афсус, кўнглимдаги ғашлик икки кунгача тарқамади. Демак, у ёмон йигит эмас! Ахир кўнгил сезади-ку! Ўтириб «sms» ёздим: «Ҳурматли Озода момонинг доимий мижози! Бирорта дори керак эмасми? Масалан, «антихафа»! Чунки момо шу мижозни бехос хафа қилдимми, деган ўйда!» Дарров жавоб олдим: «Керак! «Антихафа», «Антисоғинч», «Антиғурур»… Шу дорилар жудаям керак! Сиз билан гаплашсам, хафалигим тарқайди, соғинчим босилади. Лекин ғурурим йўл бермаётганди. «Антиғурур»дан кўпроқ керак…» Алланечук бўлиб кетдим. Ўша-ўша биз тинимсиз гаплаша бошладик. Суҳбатимиз ҳечам тугамасди. — Момо, менга «дийдорол» керак. Лекин бу дорини сизни кўриб, кейин оламан, — деди бир куни у. Лекин менинг у билан учрашгим йўқ эди. Бир куни шундай таклиф бўлишидан жуда қўрқардим. Ўзимнинг ҳам уни кўргим келаётган бўлса-да, учрашишга кучим йўқ. Чунки… Бир оёғим сал калталиги сабаб оқсоқланиб юраман. Бу нуқсоним менга ҳаётда кўп панд берган. Камситилишимга, муҳаббатдан воз кечишимга, одамлардан ўзимни олиб қочишимга мажбур этган! Энди шу сабаб, менга овунч бўлган кишимдан йироқлашишни истамасдим. — «Дийдорол» тугаган! Энди чиқарилмас экан… — дедим зўрға. — Сизни жудаям кўргим келяпти, нима қилай? Илтимос, учрашайлик. Ёмон ниятим йўқ… — Мени кўрсангиз гаплашгингиз келмай қолади. Жуда хунук қизман. — Зато, қалбингиз чиройли! У икки ойча учрашишга мажбурлади. «Нима бўлса бўлди! Бунақа гаплашиш билан узоққа бориб бўлмайди. Яхшиси, учрашаман! Ўзимни ҳам, уни ҳам қийнамайман! У менга севги изҳор қилмаган бўлса… Нега ундан ўзимни олиб қочишим керак. Биз дўстмиз-ку!» Хуллас, ўзимни ўзим алдаб учрашишга сўз бердим. Чунки уни пинҳона севиб қолгандим. Кўришишим, ё у ёқли, ё бу ёқли бўлишим керак эди. Биламанки, у мени кўргач, бошқа телефон қилмайди. Шуни билсам-да, энг чиройли кўйлагимни кийдим. Обдон пардоз қилдим. Сочим ҳам ҳавас қилгулик. Нима қилай ахир, менда ҳам кўнгил бор, мени севиб қолишларини истайман! Учрашувга белгиланган вақтдан олдинроқ келдим. Лекин айтилган жойдан сал нарида турдим. Агар у жуда чиройли йигит бўлса, учрашмоқчи эмасдим. У келди. Бир кўришдаёқ танидим: жуда келишган, баланд бўйли, қош-кўзлари қора экан. — Қаердасиз? — қўнғироқ қилди у. Унга тескари туриб жавоб бердим: — Узр. Боролмадим. — Бекор гап! Сизни кўрдим. Бир кўришдаёқ танидим… Юрагим орқага тортиб кетди. Орқага ўгирилдим. У мен томонга келарди: — Сизни узоқданоқ танидим. Қалбим сезди, — деди у келиб қўлимни сиқиб кўришаркан. — Хунуклигингиз шу бўлса, гўзаллигингиз қанақа бўлади? Сизни бир кўрган йигит эс-хушидан айрилади-ку! — Мана, биттасининг эс-хуши жойида-ку! — кесатдим мен ҳам. — Қаёқдан билиб ўтирибсиз? Балки, ўзимдамасдирман? Юринг, бирор жойга борамиз энди, — унинг кайфияти аъло эди. Мен-чи? Йиғламоқдан бери бўлиб турардим. “Уни севиб қолдим. Севаман, уни! Шунинг учун ҳам жойимдан жилишни истамасдим. Бир қадам боссам, тамом! Эй, Худойим, нега мени бунақа қилиб яратдинг?” — Юринг… — қўлимдан тортқилади у. Юра бошладим. Бошимни ердан кўтармай қадам ташладим. Аммо шуни сездимки, у бир зум каловланди. Юришдан тўхтади. Менинг-чи? Менинг юрагим уришдан тўхтагандек бўлди. «Энди нима бўлади? Нега Аллоҳ менга уни рўбарў қилди? Нега учрашувга рози бўлдим?» Унинг кўзларига қарагим, «сизни севаман, лекин муносиб эмасман!» дегим келди. Айтолмадим. Ҳеч бир қиз айтолмайди, бу сўзни… Шарт ортимга қайрилдим-у, йиғлаганча уйга келдим. У мени тўхтатмади. “Нега кетяпсиз”, демади? Чидолмадим! Тақдирнинг бу адолатсизлигига, бу қийноғига дош беролмадим. Ўзимни ўлдиргим келди… Бир уйга қамалиб олиб ўкириб йиғладим. Уни севаман! Сездим, у ҳам мени ёқтирди. Лекин… Менинг ҳолимга уйдагилар ҳам ҳайрон эди. Қани дардимни бировга айтолсам… Энг яқиним — онамга ҳам атолмайман ахир! Мендан минг чандон кўпроқ қийналмайдими? Икки кун туз тотмадим. У қўнғироқ ҳам қилмаётганди. Бундан баттар эзилардим. Ахир, ўзини дўстдек тутса, гаплашса бўлади-ку! Учинчи куни телефоним жиринглади. Кўтармадим. Кечгача жиринглади. Жавоб бермадим. Охири хабар келди: «Менинг момогинам касал шекилли. Унинг дардига даво бўладиган дорилар менда бор: «ишончмицин, антиҳадик, антиғам, умидомол, антиҳижрон, севгимицин… Сизни севаман, Озода!»
    2 комментария
    55 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Лекин барибир ёш жонига жабр қилмаслиги керак эди. -Илоҳим оқланиб чиқсин. -Бўлди бу гапларни қўйинг, ундан кўра кечга нима тайёргарлик кўрамиз, шундан гаплашайлик. -Ойи чарчаб қолгансиз, Сумбула ҳам ҳали янги. Ундан кўра ошпаз чақиртираман, бир икки ёрдамчиси билан келади. -Менга маъқул ўғлим. Қани Амин. Қайнонам чиройли дуо қилар эканлар. Бизга бахтлар тиладилар, фарзандларимизни эркалашдек бахтни тиладилар. Мен дастурхонни йиғиб идишларни ювиб олдим. Ошхона жудаям тартибли, топ-тоза эди. Ҳар бир идиш жой-жойига жойлаштириб чиқилганди. Идишларни ювиб бўлганимдан кейин қайнонам келиб мени ошхонадан чиқардилар. -Қизим бугунча урунманг, эртага мен ҳаммасини бир бошидан ўргатаман, барибир ҳар бир хонадонни ўз тутуми бор. -Хўп бўлади ойижон. -Хонангизга бориб дамизни олақолинг, мен ҳам бироз мизғиб чиқаман. Ҳа айтганча уйимдан нега ҳеч ким йўқламади деманг, мен ўзим рад этдим. Шундай қизларини берганлари етади. Саҳарлаб овқат келтиришлари энди жуда ношукрлик бўладида қизим. Мен хонамизга кирдим. Ботир ётоқда ётганча телефон кўриб ўтирарди. -Уйимиз сенга ёқдими? -Шинамгина экан. -Ойимни кўнгилларини топишга ҳаракат қил. Сени жуда яхши кўрадилар. Мен она ва қиздек бўлоб кетишингизни истайман. Мободо қаттиқ гапирсалар ҳам хўп деб гап қайтарма, ҳаммаси изига тушади, орага совуқчилик тушмасин дейман. -Хўп. -Мендан қўрқмаяпсанми энди? Ботир мени туртиб қўйди. -Уятсиз. -Ҳа нима ростини айтяпман. -Йўқ, қўрқмаяпман шекилли, қалтирашларим ҳам анча пасайган. -Ҳали ўтиб кетади. Менинг ширин ҳаётим ана шундай бошланган эди. Бир думалаб эртакка тушиб қолганга ўхшардим. Мени ҳамма яхши кўрар, қайнонам ҳам кўнглимга қарардилар. Ботир акам эса эрталаб ишга кетиб шомга яқин кириб келардилар. Ойижон менга рўзғор ишларини бошидан ўргатдилар. Ҳаммасини билсам ҳам, бу уйни уй тутумига кўра овқатларни пишириш, кимга нима ёқиши, ҳаммасини тушунтириб чиқдилар. Рўзғорда нимадир кам қолса тугамасидан дарров айтишим кераклигини, ўз уйимдек бемалол юришимни айтардилар. Мендан олдинги кундошим ҳақида ҳеч ким, ҳеч нима демади. Бирор хамирли овқат қилсам албатта Фарида опани кўргани бориб келардик. Анча мунғайиб қолгандилар. Шердорни қамалиб қолгани Фарида опага ёмон таъсир қилганди. Ҳовлиларида ҳам аввалҳи файз қолмагандек эди. -Дугон сиқилма, авфга тушишига ҳаракат қиляпмиз. Фақат учрашганда ўзинг ҳам айт, интизомли бўлсин шундагина Ботир чиқариб олиш имконияти бўлади деди. Авфга тушишига ҳаракат қиламиз деди. -Боламни кўзини кўр қилиб, бошини айлантириб олган экан, ҳеч қайтаролмадим. Мана нима бўлди, у суюқоёқ ўлиб кетди. Болам панжара ортида ўтирибди. -Ҳаммаси яхши бўлади. Мана кўрасан. -Туш бўлсаю ўтиб кетса дейман, мен бу ерда икки қават кўрпачада, ўғлим у ерда захда ётибди. Қандай чидай? Фарида опани ҳам тушунса бўларди, афсус жонни олиш фақатгина Аллоҳга эканини Шердор унутганди. Шаҳло опа ҳам кун ора оналарини йўқлаб турарканлар. Баъзи вақтда учрашиб қолардик. *** -Ботир Шердорни ишини кўришяптими? -Ойи бу оддий ҳуқуқбузарлик, ўғрилик, қалоблик эмас. Одам ўлдириш. У жамият учун хавфли ҳисобланади. Тўғри ҳеч кимга зарари тегмаслиги мумкин. Лекин бу қонун, қонун олдида ҳамма баробар. -Фарида сиқилиб кетди. -Ойи энди сабр қилмасалар бўлмайди. Ойижон билан Ботир акан бу ҳақида кўп гаплашардилар. Ботир акам ҳам жим турмаганларини, шу ишни бошида эканликларини айтардилар. Ботир акам ҳар куни ойижонга алоҳида, менга алоҳида нимадир олиб келардилар. Мен ширинликни ҳуш кўрмаганим учун кўпинча мева олиб келардилар. -Бу кетишда мени семиртириб юборасиз. -Войвууу жааа семериб кетдиз, эшикка сиғмаяпсиз, балки алиштирармиз а? -Нимани? Ҳайратланиб эримга қарадим. -Албатта эшикнида. Аслида эса умуман семирганим йўқ эди. Ботир акамни олдиларида анчагина кичкина кўринардим. Ёшлигимдан бери бирор марта тўлишмаганман, энди ҳам қийин бўлса керак. Мени бахтдан кўзларим кўр бўлиб юраверибман. Шу қадар эримга боғланиб уни севиб қолибманки... Атрофимда нима бўляпти кўрмас эканман. Эримни кеч келишлари, телефонини бирор марта паролсиз қўймаслиги буларни умуман ёмон маънода тушунмас эканман. Мен бахтимни топдим, энди ҳаётим доим шундай давом этади деб ўйлар эканман. -Хотинжон бугун кеч келаман кутма. Ботир акам пешонамдан ўпганча жилмайдилар. -Хўп яхши бориб келинг. -Яхши ўтир. Кўп бора такрорланарди бу. Мен эса муҳим ишлари бор, ёки дўстлари билан учрашувга кетгандирлар деб юраверар эканман. Бу ҳолат тўйдан икки кишиойдан кейин бошланганди. Қайнонам, қайнотам жуда яхши , мехрибон инсонлар эдилар. Умуман танбеҳ эшитмаганим, уй тинч бўлгани учунми мен ортиқча ҳаёлларга бормасдим. Ўқиш бошлангач эса мени сергак бўлишга Насиба ундай бошлади. -Эринг сени олиб кетса бўлмайдими? -Иши борку. -Ўн беш дақиқалик йўл, ўттиз дақиқа вақти кетади. Қийинми бу? -Ўзим келиб кетавераман, нима қиламан уни ҳам ишдан қолдириб. -Сен учун ҳам вақт ажратсин дейманда. Ҳозирдан ўз ўрнинг борлигини билдириб қўй. Ердан чиққан қўзиқорин эмассан. -Менда ҳеч қандай муаммо йўқ, пашшадан фил ясама. -Ўқиш бошланганига бир ойдан ошди. Эринг эса бир марта бўлсин қўнғироқ қилмайди. Буни нима деб тушиниш мумкин. -У менга ишонади, ўқишга боради, фикрини бўлмай дейди. -Сумбула жуда соддасан. Эринг пулдор, ёш, келишган атрофида турли хил аёллар бўлади. Сен бунақа лаллайиб юришингда илдириб олишади вассалом. -Эеэ нималар деяпсан? Ботир акам унақа эмас. -Эркак зотини ҳаммаси шунақа. Хушёрроқ бўл. Оғзингдаги ошни олдирма дейманда. Бахтингни қўлингдан чиқарма. Ҳозирда ёмон аёллар кўп. -Бўлди қил эрим унақамас. Насиба кўп бора мени огоҳлантирарди. Бунга мисоб дея яқинларидан бирортасини ҳаётини ҳам айтиб берарди. Мен эса эримга ишонардим. Уни сўзлари мени цехрлаб олгандики, хиёнат қилишини ўйлаш жуда кулгули эди. Йўқ жойдан нима учун фожеа ясашим керак тушунмасдим. Тинчгина яшаётган бўлсак, аҳмоқона фикрларни ўйламаслигим керак. Бугун ҳам Ботир акам ясаниб олиб кетишга тайёргарлик кўра бошлади. -Яна кетасизми? -Ҳа, дўўстлар ўтирамиз деб келишгандик. -Бунча атир сепиш нега керак? -Рашк қиляпсанми? -Фақат қизиқде, нимага вунча ясан тусан? -Одатий ҳолатку жоним. -Хуфтонни ўқиб кутаман, биласиз а? -Албатта,-мени қучоқлаб олди. Сенга нима олиб келай? -Тезроқ келсангиз бўлди. Ботир акам чиқиб кетди. Лекин мени кўнглимда шубҳа ғимирлаб қолганди. Намозларимда эримни иймони мустаҳкам бўлишини, тўғри йўлдан адашмасин дея дуо қилардим. Бугун китоб ўқиб вақтимни ўтказдим. Кўзимга уйқу келмади. Доим эрим келгунича ухлаб қолардим. Ботир акам келди. -Ухламадингми? Бироз ичган, ҳиди шундоқ кўнглимни айнитар зўрға чидардим. -Йўқ, сизни кутдим. -Яхши, роса чарчабман. Ботир акам кела сола ётоққа ўзини ташлади, пайпоғини ечиб кийимларини енгилатишга ҳаракат қила бошладим. Шунда илк маротаба, балки авваллари ухлаганим учун сезилмагандир, бегона аёллар атири ҳидини сездим. -Сиздан аёллар атирини ҳиди келяптими? -Гўзалим келчи буёқаа, наҳот мендан келса? Бу гапни қаердан олдинг. Ухлайлик ундан кўра. Кайфиятим тушиб кетди. Майли илож қанча. -Хўп. Уни олдига чўзилдим. Ботир акам эса аллақачон ухлаб бўлганди. Ўша кеч кўзимга ҳеч уйқу келмади. Муносабатимиз ўзгармаган, менга яхши муомалада, хиёнат қилаётган бўлиши мумкин эмас. Эртаси куни ҳам одатий ҳолатда юрдик. Шубҳали ҳеч нарса йўқ. Аммо кунора чиқиб кетишларини бирида ҳаwиқатни билиб қолдим. Ўшанда негадир ҳаво етмай ташқарига чиққандим. Ботир акам келган экан сезмапман. Ойижон ҳам уйғоқ эканлар мени сезишмади. -Ботир наҳот ҳалиям ақлинг кирмади? -Ойи яна шу мавзуми? -Ойдек хотининг бўлса, кўчадагиларга югуришинг нимаси? -Мен сизга айтгандим ўшанда ҳам. Ана айтганизга уйландим. Уни бахтли бўлсин деб ҳаракат қиляпман. Хафа қилмай деб чидаб келяпман. Мендан яна нима истайсиз? -Ҳаромга юрма дейман, бошқа нима дердим. Ҳеч қачон ҳаром ҳалолингдек бўлмайди. -Ойи ёш бола эмасман. Чарчадим, бўлди қилинг. Дарров ўзимни уйга урдим. Ҳозир эшитган ҳақиқатим дунёларимни лстин-устун қилиб юборганди. Мени севади десам... Менга онаси учун уйланган. Унга асли керагим йўқ. Ўлгим келиб кетди. Эй ҳаёт нега меби қийнайверасан? Наҳот бахтли бўлиш шунчалар қийин? Шунчалар ҳам содда бўламанми? Нега унга ишондим. Эшик очилди. Дарров ўзимни ухлаганга солдим. Ботир кийимларини ҳам ечмай ётоққа чўзилиб ётди. Менга қайрилиб ҳам қараб қўйгани йўқ. Бироз ўтиб уни бир маромда нафас ола бошлагани эшитилди. Ваннага югурдим. Сувни очиб қўйиб тўйиб йиғладим. Чунки бахт деб атаганим сароб эканини билиб қолдим. Мен ёлғонларга парвона бўлиб юрган эканман. Айбим нима? Гуноҳим нима? Эрталабгача кўзимга уйқу келмай шуни ўйлаб ухлолмадим. Ёбимдаги энг яқин ва бегонамга қараб хўрлигим келарди. Тонгда эса шишган кўзларимни макияж ортига беркитдим. -Бугун байрам борми? -Тушунмадим? Ботир акамга савол назари билан қарадим. -Ясаниб олибсан? -Шунчаки, пардоз воситаларни муддати тугай деяпти. Ишлатилмай ташлаб юборишга кўзим қиймади. -Ҳммм, яхши. Шу билан суҳбатимиз қовушмади. Ўзимни зўрға тийиб турардим. Эрим ишга кетди. Мен эса ўқишга. -Сумбула бугун қуёш қаердан чиқди? Насиба синчков эмасми дарров сўради. -Шундоқ ўзим. Негадир мазам йўқ . -Балки ҳомиладордирсан? -Нима?! -Ҳа нима, эринг бор мумкинмасми? -Билмадим, унақа бўлмаса керак? -Тест қилиб кўр. -Кетишда оларман. Ичимга ғулғула тушди. Энди нима қиламан, эримга керагим бўлмаса, фарзандчи, у ҳам керакмасми? Уйда ҳам аввалги Сумбула бўлишга интилсам ҳам уддалай олмапман . -Қизим менга қараворинг. -Лаббай ойижон? Ойижон ошхонага кириб столга ўтирдилар. Олдиларига чой дамлаб қўйдим. -Қизим нега бошқачасиз? -Ҳаммаси... Ҳаммаси жойида,-бўғзимга нимадир тиқилди. -Мен ёш бола эмасман. Ботир билан тортишиб қолдингизми? -Йўқ. -Уйингизни соғиндингизми? Бошимни қимирлатиб тасдиқладим. Аслида бундай бўлмаса ҳам, онам ва дадамни олдиларида бироз дардим унутилар дегандим. -Кийинг, икки кунга рухсат бориб қолиб келасиз. Бугун шанба бемалол бораверинг. -Ўғлиз... -Унга ўзим айтаман . -Хўп. Дарров кийиниб чиқдим. Ойижон қўлимга елим халта бердилар, ичида сара мевалар ва қиммат шоколаддан бир килоча бор эди. -Бу пулга эса камини тўлдиринг. -Яхши ўтиринг ойижон -Қудамларга салом денг . Мен шундай қилиб ота уйимга келдим . Бу вақтда улар бошқа ҳовли олишган, дадамни ишлари анча олдинга силжиганди. -Қизим соғинтириб юбордингку, буни қара сени келишингни билгандек булғори дўлмага уннай бошлагандим. -Войй ростанми, жуда егим келганди. Келин бўлиб кетгач келиб тйрган бўлсамда ётиб қолай деб келмагандим. -Куёв келнадими? Ўзим ётиб кетай деб келдим. -Бунча зўр , қани юр уйга . Биз ойим билан бир пасда дўлмани газга қўйдик. Кейин суҳбатлашиб ўтирдик. Мен келганим уйда байрам бўлиб кетди. Дадам ва укаларим ҳам уйга келгач севиниб кетдилар. Кеч туша бошлагач эса Ботир акам қўнғироқ қилди. -Қочоқ хоним кетиб қолибсиз. -Ойижон... -Айтдилар. Аммо сенсиз ухлаш қийин бўляпти. Ичимда ўтганларини асло билдирмадим. -Икки кунга ҳеч нима бўлмайсиз. Давоми бор... #shamsinurijodi
    8 комментариев
    40 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 26-қисм  Қизалоқ хаёлларга кўмилиб қачон ухлаб қолганини ҳам сезмади. Эрталаб холасининг овозидан уйғонди. — Эсинг киргандир, кўзинг очилгандир, дебман сени. Кимга ишониб шаҳарда яшамоқчисан? — шанғилларди холаси. — Ўзимга. Мана, яшаяпман-ку! — Бир ҳафта яшайсан, бир ой яшайсан. Эртага бозорнинг хўжайини билса, сени қўядими савдо қилгани? Индамай эринг билан кетавермадингми? — Ўзим ҳам манзилни сиз бергансиз деб ўйладим. — Қанақасига яшираман, ахир. Ҳалиям “дом”, уй рақамингни айтмадим. Эсимдан чиқиб қолибди дедим. — Опа, энди мен у одам билан яшай олмайман. Кетишида нима деб кетганини биласизми? “Мунисани ўлдираман”, деди. Агар бормасам шундай қилармиш... Шундоқ ҳам Муниса ўлар бўлса, ўлиб бўлди. — Қачондан буён қизингни ўйлаб қолдинг. Аввал хаёлингга ҳам келмасди-ку! — Опа, энди Муниса бола эмас. Вояга етяпти. Икки-уч йилда совчи келади. Агар келса... Оиламиз бу аҳволдалигини била туриб биров сўрармиди? Ўзим ҳам уяляпман элдан. Ахир энди ёш эмасмиз... — Шу ёшингда яна эрдан чиқиш ҳам уят... — борган сари холасининг жаҳли чиқарди. — Бозор ҳам вақтинчалик, қўшниларинг ҳам бир бугун ёрдам берар, эрта берар, кейин улар ҳам ўзи билан овора бўлиб қолади. Тинчгина уйингга кет. Отам ҳам ўйланиб ўтирибди. Кетдим, мен. Ишга кетаётгандим. Кириб ўтай дедим. Эсингни йиғ. Рўзғоринг ўйла. Болаларингнинг келажагини ўйла. Эртага қиз чиқариш, ўғил уйлаш бор. Бошингда эринг бўлмаса, қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Холаси жавраб-жавраб чиқиб кетди. Онаси эса ўйга толиб қолди. — Ойи, уйга кетмайлик, — юрак ютиб деди Муниса. — Ўзим сизга ёрдам бераман. — Бошимни оғритма, сенам! Ҳаммаси ўзи сени деб бўляпти... — ўшқирди онаси. Муниса буни кутмагани учун чўчиб тушди. Бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди. “Ҳа, ҳаммасига мен сабабчиман. Мен туфайли ойим калтак ейди, укаларим дадасидан йироқда. Мени деб дадам аламзада. Аммо менда нима гуноҳ? Нега ҳеч кимга керак эмасман!” У югурганча кўчага чиқиб кетди. Ортидан онаси ҳай-ҳайлаганча қолди. Қизнинг йиғлагиси, ичидаги бор алам ва қайғуни чиқариб ташлагиси келди. Аммо йиғламади. “Йиғламайман! Ҳеч қачон йиғламайман! Яхшиси, ўзимни ўлдираман. Шунда ҳамма қутилади. Машинанинг тагига ўзимни отиб юбораман...” — Муниса аянг бозорга кетдими? — майда-чуйда сотадиган кампир унга кўзи тушиши билан саволга тутди. — Ҳали кетмади. Холам келиб қишлоққа кетинглар, деди. — Балки, кетганларинг яхшидир? Оила дарров бузилиб кетадиган оддий нарса эмас. Муқаддас у. Онангга ҳам қийин. Сени ўйласа, ўғиллари тирик етим бўлади. Ўғилларини ўйласа, сенга озор етади. Онанг икки ўтнинг орасида. У томонга юрса ҳам ёнади, бу томонга ҳам. У бармоғини тишласа ҳам оғрийди, бунисини ҳам. Шунинг учун сен онангга ёрдам бер. Кўнглига қара... Ҳозиргина ўзини ўлдиришга жазм қилган Муниса бирдан фикридан қайтди. Ўзидан, аразчилигидан хафа бўлиб кетди. — Ойим сиқилиб ўтиргандир, мен борай... — у шундай дея уйига югургилади.  Уйга кира солиб ўзини онасининг бағрига отди: — Ойижон! — Нима жин урди сени? — жеркиб берди онаси. “Биламан, ойи. Мени ёмон кўрмайсиз, фақат ҳимоя қила олмаганингиз учун ўзингизни айбдор санайсиз. Шунинг учун мендан ўзингизни тортасиз. Сизни яхши кўраман...” — Бозорга борайлик, кеч бўлиб кетяпти... — у дилидагиларни онасига айта олмади. Бозорга бирга боришди. Онасининг умуман чеҳраси очилмади. Ўйчан ва ғамгин эди. Кутилмаганда “икки кундан кейин келаман”, деган отасининг кечки пайт яна йўлларида пайдо бўлиши эса... — Кетасанми, ўласанми? — йўлини тўсди уларнинг. — Энди бирга яшай олмаймиз, ажрашамиз. Шунча чидаганим... — онасининг гапи оғзида қолди. Отаси роса дўппослади. Дарров томошабинлар тўпланди. Ҳеч ким ажратишга ҳаракат қилмас, ғийбат авжига чиққанди: — Биров билан ушлаб олган шекилли... — Тўғри, айби бўлмаса бунақа калтак еб ўтирмасди! Ким билсин, агар ижарачи хола келиб қолмаганида онаси хушини йўқотармиди? — Бўлди-да! Ҳамма нарсада ҳам чегара бор. Ўлдириб қўясиз ҳозир. Одамлар ушланглар, бу эркакни! Нега мунча урасиз? Болаларингизнинг онаси-ку, бир нима бўлса ўзингизга қийин! 27-қисм — Сиз бурнингизни суқманг! Болаларимнинг онаси бўлса, болалар билан уйимда ўтирсин! — бор овози билан бақирди отаси. — Ажрашамиз, ажрашамиз, дедим-ку, — йиғлаганча деди онаси. — Шунақа тарзда яшаб бўладими? Айтинг, ўзингиз! — Қанақа эркаксиз, боринг, кетинг! — яна аралашди ижарачи хотин. — Сизга нима? Кими бўласиз, бунинг? Аралашманг, ишимизга! — бақирди отаси. — Улар менинг уйимда. Бирор нима бўлса, менам жавоб бераман. Шундай экан, би-и-ир жўнаб қолинг-чи? — Э-ҳа, уйнинг хўжайиниман денг. Унда сиз билан гаплашаман. Ўнг қулоғингиз билан ҳам, чапи билан ҳам эшитиб олинг, — отаси ўдағайлаб аёлга яқинлашди. — Бугун, қоронғи тушгунча уларни уйингиздан чиқариб юборасиз. Бўлмаса... — Нима бўлмаса? Мени ҳам калтаклайсанми? — табиатан ўзи қўпол Муяссар опа беписанд қаради. — Уйингизга ўт қўяман! Тушундингизми? Ўт қўяман! — тишланиб деди отаси. Мунисанинг оёқларидан жон кетди. “Нега дадам бунақа одам? Наҳот, бировнинг уйини ҳам ёқиб юборади. Ҳаммасига мен айбдорман. Энди мени деб Муяссар опа ҳам азият чекади...” Йўқ, адашибди. Муяссар опа ўз ҳақини бериб қўядиганлардан эмас. — Яхши, ўт қўйиб қаерга борасан? Мана, шунча гувоҳ олдида айтдинг, бу гапни. Агар уйимнинг деворидан бир чимдим тупроқ тўкилса ҳам сенинг ёқангдан оламан. Жавоб берасан! Нима, сенга шаҳар бедарвозами? — дадил гапирди у. — Опа, бировнинг оилавий можаросига аралашманг! Урсам ҳам, уришсам ҳам хотиним ва болаларим. Ҳаққим бор, — отаси энди овозини пастлади. — Ажрашаман, деяпти-ку! Кет, бор! Тинч қўй, буларни! Ҳозир милиция чақириб, маҳалланинг тинчини бузяпти дейман... Бу гапдан кейин отаси сўкиниб нари кетди. Сўнг ортига қарай-қарай жўнади. Шу билан отаси бир ҳафта кўринмади. Улар учун яна тинч ва осойишта кунлар бошланди. Муниса ҳам, онаси ҳам анча хотиржам тортиб қолишган. Камол ва Жавлон эса ўйинқароқ. Гўё уларга қаерда яшаётганларининг фарқи йўқдек. — Ойим бугун ҳам кеч келадими? — текис гилам устида машиначасини юрғизаётган Камол Мунисадан сўради. — Ҳа, кечки пайт бозор яхши бўляпти. Ишдан қайтаётганлар роса мева, сабзавот олишяпти. — Эртароқ келса, “парк”ка борайлик демоқчийдим. Биздан сал нарида бор экан. Қўшнимизнинг ўғли айтди. — Ойим келса айтиб кўрамиз, — Мунисанинг гапи тугамай туриб эшик тақиллади. Камол ва Жавлон унга қўрқув тўла нигоҳ билан қаради. — Дадам... — деди Жавлон кўзларини катта-катта очиб. Мунисанинг ўрнидан туришга ҳам мажоли қолмади. Яна тақиллади ва асабий овоз эшитилди: — Муниса?! — Ойим-ку! — енгил нафас олди қиз. Югуриб бориб эшикни очаркан, онасининг авзойини кўриб, ғамга ботди. “Дадам келганга ўхшайди. Бўлмаса бозордан бунча тез қайтмасди...” — Шўримиз қуриб қолди, — тушкун кайфиятда диванга чўкди онаси. — Дадам келдими? — хавотир билан деди Камол. — Йўқ, бозор дарвозаси ёнида савдо қилишимга қўйишмаяпти. Мумкин эмас, дейишди. Қандай кун кўрамиз? Онасига қўшилиб, уч бола ҳам чўкиб қолди. — Энди шаҳарда яшамаймизми? — сўради Жавлон. — Яшамаймиз, шекилли... — хўрсинди онаси. Кечки пайт улар бобосиники меҳмонга боришди. Тўғрироғи, онаси маслаҳат солгани борган экан. Холаси яна қишлоққа қайтишга, ярашишга ундади. Тоғаси ҳам маъқуллади. Фақат бобоси жим ўтирарди. Онаси эса фақат битта гапни такрорларди: — Озгина қўлланглар, шу ерда яшаб қолай... — Нега бу гапга тушунмайди, а? — яна шанғиллашга тушди холаси. — Энди сен аразлайдиган, ажрашадиган ёшда эмассан. Ажрашадиган ҳолинг ҳам йўқ. Биттаси билан ажрашганинг етади. — Опа, мен ҳам тинч яшашни истайман. Лекин, бўлмаяпти-ку! Анув куни келганда, Мунисани ўлдираман, деди. Сизга шунақа деса нима қилардингиз? — Очиғини айтсам, Мунисани ўз отасиникига жўнат. Уларни ҳам билсин, танисин! Ўзинг уйингга бор. Мана, сенга тинч ҳаёт. Мунисанинг кўзлари катта-катта бўлди. Наҳот, уни ўлган дадасиники юборишади? Ахир у ерда ҳеч кимни танимайди-ку! 
    8 комментариев
    33 класса
    Немислар ўзбекни куёв қилса нима бўлади 😅
    3 комментария
    134 класса
    Ғаройиб тўй. (ҳикоя) — Келин йўқ! Эшитаяпсизларми, келин ҳеч қаерда йўқ! — Адолатнинг қизи қочиб кетибди! Оналарининг қирқи чиққан кун эди. Тўрт-беш чинни лагани, косалари, ўнтача чойнаги, йигирматача пиёласини бир тугунга тугиб кўтарди. — Энам “Мен ўлсам чинниларим сенга қолади”, деб васият қилган эди, — деди Адолат унинг ҳаракатига ҳайрон қараб турган укасига. — «Энам васият қилган», деб энам тупроққа қўйилмай туриб ҳамма кийимларини олиб кетдингиз. Учи ўтиб тахмондаги гиламларни ҳам ташиб олдингиз. Энди эса, чинниларга ёпишдингиз, уялмайсизми, опа? Шу билан васият қилган нарсалари тугайдими ишқилиб? Энам “Укангнинг оиласига ҳам уч-тўртта чойнак-пиёла қолдир, унинг ҳам бола-чақаси бор, улар нимада чой ичишади, нимада овқат ейишади? Укангнинг болаларига ҳам инсоф қилгин, қизим”, деб васият қилганлари йўқмиди, опа? — деди унинг қилиғидан ранжиган Диёрбек. — “Ақалли чети учган пиёлаларни ҳам қолдирмай олиб кет”, деганмиди энамиз, опа? — Деган, худди ана шундай деган, бўлдими? — деди Адолат лаби титраб. — Ана, тунука товоқлар билан алюмин кружкалар қолаяпти, шунисига ҳам шукур қил. Лекин бир келсам энамдан қолган пўлат қозонни ҳам олиб кетаман, эсингда турсин! Энам васият қилган… Адолат кета-кетгунча нола қилиб кетди. Қарғаб кетди. Ер муштлаб кетди. Аччиғининг зўридан кўприкдан айланиб келишга ҳам сабри чидамай, суви камайиб қолган Тентаксойдан кечиб ўтиб кетди. Жаласойликлар Адолатнинг бу нолаю фиғонларига кўп эътибор бериб ҳам ўтирмадилар. — Ўзи шу Адолат қизлигида ҳам жуда шатта эди, — деди бир неча хотинлар билан суҳбатлашиб ўтирган Хосият момо. — Ҳалиям шатталиги қолмапти. Адолатнинг шу хулқи сабаб бўлиб, уни келин қилишга Жаласойда бировнинг юраги бетламаган. Тентаксойнинг нариги бетидаги Сойгўзар қишлоғига келин бўлиб тушган эди. — У ёқ-бу ёқни қаранглар, бутун бошли келин йўқолиб қолмас? Пешинда уйида экан. Бир ёққа чиқиб кетмагани аниқ. Дугоналарининг уйларини кўринглар! Бутун қишлоқ оёққа турди. Келин бўлмишнинг барча дугоналариникини кўриб чиқишди, дугона эмасларнинг уйларини ҳам кўриб чиқишди. Келин йўқ! Йигирма йил деганда ўртага одам қўя-одам қўя Диёрбек опаси билан ярашди. Ўша куни Диёрбекникида байрам бўлиб кетди. Қўй сўйилди. Қавму қариндошлар чақирилди. Боболарнинг дуоси олинди, момоларнинг дуоси олинди. Кўп яхши гаплар айтилди, чиройли тилаклар билдирилди. — Мана шу жияним Ноилаойни ўғлим Ўктамжонга келин қилсак, нима дейсизлар? — деди Диёрбек қариндошларга. — Жуда яхши бўлади, — деди Бердимурод оқсоқол. — Адолат Сойгўзарга тушувди, унинг ўрнига қизи қайтади. — Опа, нима дейсиз? Ўктамим ҳам унча-бунча полвон йигит эмас, икки марта чемпион бўлган. Наврўздаги курашда “тобоқ”қа қўйилган “Нексия” машинасини ютиб олган, — деди Диёрбек. — Қиз берсангиз полвонга беринг-да, опа? — Қизимни Ўктамингга берганим бўлсин! — деб юборди Адолат ҳам. — Шанба куни тўйни олиб бор, фотиҳа қиламиз. Аммо тўйни зўр қилиб олиб бор, опангнинг ҳам Сойгўзарда ўзига яраша дўст-душмани бор. Кўролмайдиганларим ҳасаддан ўлсин, дейман-да, Диёрбекжон! — Бу ёғидан ғам еманг, опа! — Ўлиб қолсам тегмайман ўша айиқполвонга! Зебо дугонасининг бу гапидан ҳайрон бўлди. — Ноила, бу нима деганинг? Ахир, аянг тоғанг билан эндигина ярашган бўлса, энди қуда-анда бўламиз деб туришганда сен бундай қилсанг, улар яна юз кўришмас бўлиб кетадилар-ку? — Аям ҳам ўша куни қизиқ устида хўп деб юборган экан, кейин бир неча марта “Бекор қилибман, анави тоғангнинг эркатой хотинчаси сенга кун бермайди”, деди. — Нега фотиҳагача айтмадинг унда? Ахир, фотиҳа тўйларинг бўлди. Ҳалиям одамларнинг оғзидан тушмайди куёв тараф берган тўй, сарполарнинг таърифи. — Сарполари бошини есин, нима, бошқага тегсам сарпо бермайдими? — Беришга берар-у, бошқа деганинг Ўктам полвондай бўлармикан, Ноила? Кечагина “Тоғамнинг ўғли зўр полвон, туманда тенги йўқ”, деб оғзингдан бол томиб мақтаётувдинг-ку? — Шу полвонлиги учун ҳам тегмайман. Айиққа ўхшайди. — Полвон йигитлар шунақа, … бақувват бўлади-да, — деди Зебо ажабланиб. — Жон демайсанми шундай йигитга тегаётганингга. Бирорта пачақ болага тегсанг нима қилардинг? — Ўзинг тегиб ола қол, шунча яхши бўлса ўша айиқполвон. — Менга совчи қўйганида жон-жон деб тегиб олган бўлардим, — деди Зебо дилидагини яширмасдан. — Полвонларни яхши кўришимни биласан. Ўзим ҳам отам таъқиқлаб қўймагунича мактабдаги кураш тўгарагига қатнаганим эсингдадир? Қани эди, менга ҳам бирорта зўр полвон йигит уйланса-ю, полвон болаларнинг онаси бўлсам. Битта сиримни айтайми, полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим. Етти полвон ўғлим билан фахрланиб, дунёдан беармон ўтардим. Болаларимнинг болалари ҳам полвон бўларди. Эссиз, шундай полвоннинг қадрига етмай айтиб ўтирган гапингни қара. — Кечқурун мен билан учрашгани келади, бирга чиқ. Шу гапларингни ўзинг унга айтасан! — Чиқаман ҳам, айтаман ҳам! Зебо ростдан ҳам Ноила билан бирга чиқди. Ўктам ҳам бир ўртоғи билан келган экан. У йигит билан Зебонинг гапи қовушмади. Нарироқда Ноилага гапираётган Ўктамга бир-икки зимдан кўз солди. “Адашдинг, полвон, адашдинг, бу сенинг тенгинг эмас. Ноила полвоннинг қадрини билармиди?” деб ўйлади ичида. Ноила унга ёлғондан ноз-фироқ қилаётганини кўриб ғаши келди. — Ноила, ўзинг борарсан, мен кетдим! Зебо бошқа бир сўз ҳам демади, унга гапирганларга ҳам қулоқ солмади, кетди-борди. Ярим кечаси Ноила унинг деразасини чертди. — Тегмасанг очиғини айтиб қўя қолмайсанми, тегмайман деб. Нима қиласан тегмайдиган одамингга нозланиб? — деди аччиқ билан Зебо Ноила ичкарига киргач. — Яна совғаларини ҳам қайтармасдан олдинг? — Жўрттага қилдим, ажаб қилдим, — деди Ноила қошларини чимириб. — Сенинг унга ҳавас билан термулиб турганингни кўрганим учун шундай қилдим. Сени куйсин деб шундай қилдим, Зебо. — Сен ўзи дўстмисан, душманмисан, Ноила? — ҳайратга тушди Зебо. — Сен-чи, бировнинг куёвига суқланиб қарашга уялмаган сен дўстмисан, душманмисан? — Сенга тушунмадим, — деди Зебо. — Гоҳ у … айиқполвонга тегмайман деб уни ҳақорат қиласан, гоҳ уни қизғониб рашк қиласан. Ўзинг нимани исташингни олдин аниқлаб олсанг бўларди, дугонажон? — Бу энди менинг ишим, сен аралашма. Аммо нимани хоҳлашимни билгинг келаётган бўлса билиб ол, гапим гап, ўша айиққа тегмайман. Тўй кунигача буни унга айтмайман ҳам. Аямга қилган ёмонликлари учун улар катта харажатга тушишларини истайман. Тўй куни ҳаммасини билади. Тўй куни мени топиб бўлибди. — Жинни экансан, Ноила, — афсусланди Зебо. — Унутма, “Ким қилмағай, ким топмағай”, дебдилар. — Келин қочиб кетибди! — Ноила қочиб кетибди! Куёвнавкарлари билан келиб, чимилдиққа кирган куёв ташқаридан эшитилаётган гап-сўзларни эшитиб ўтирди. Ўртоқларига имо қилувди улар ҳам бирин-кетин чиқиб кетишиб, Ноилани ахтаришди. Ўктамнинг ёнида битта Зиёдулла полвон қолди, холос. Икки соатча вақт ўтди. — Ўктам, келин қочиб кетгани ростга ўхшайди, бундай ўтиравериш ўлим. Тур, кетдик! — Келинсиз тўйхонага қандай кириб бораман, Зиёдулла? Келинсиз нима деб кириб борамиз? — Келин бўлмаса нима қиласан? Тур, кетдик, дўстим! Қиз деганининг тухуми тиллодан эмас, полвон! Бу қиз қадрингни билмаган бўлса бундан минг марта чиройли қизлар полвонга жон-жон деб тегади, кетдик! Ўктам чопонининг этагини силкиб ўрнидан турди. Эшик олдида аммасига дуч келди. — Амма, шунақа ниятларингиз бор экан, эртароқ айтмайсизларми? — деди Ўктам аммасига. — Мени ер билан битта қилдингиз-ку? Йигит бўлиб бирор даврадан бош эгиб чиқмаган эдим. Аммо бу гал бошим ёмон эгилди, амма, ёмон эгилди! — Мен ҳам унинг ниятидан бехабарман, Ўктамжон, билмадим у ергина ютгур қай гўрда пусиб ўтирибди экан? Бироз шошма, келиб қолар, қишлоқдан чиққан эмас. Ноиланинг қаерга беркинганини “Қани, нима томоша кўрсатар экан?”, деб эрталабдан уни зимдан кузатган Зебо биларди. У ҳамма тўй ташвиши билан овора бўлиб қолганда кечга томон ҳеч кимга сездирмай қишлоқ пастидаги одамлар тандир учун қизил тупроқ кавлаб олавериб, ғорга айланган унгурга кириб кетганини кўрган эди. Табиийки, уни ғордан излаш ҳеч кимнинг эсига ҳам келмас эди. Зебо бир хаёли айтай ҳам деди, аммо “Қайтанга топилмагани яхши, барибир Ноила бу полвонга муносиб хотин бўлолмайди, уни бахтли қилолмайди, баттар бўлсин”, деб айтмади. Лекин барибир одамлар уни тополмай асабийлашаётганини кўриб, полвон йигит келинсиз чиқиб кетса юзи шувит бўлишини ўйлаб, Ноиланинг қаердалигини айтишга қарор қилди ва чимилдиқ илинган уйга қараб йўл олди. Аммо ана шунда кутилмаган воқеа содир бўлди. Аламдан юзлари бўғриққан куёв ичкаридан отилиб чиқди ва “Энди нима бўлар экан?” деб тўпланиб турган юзлаб одамларга баланд овозда гапира бошлади: — Ўв, биродарлар! Полвоннинг мулзам бўлгани — ўлгани! Мен бугун Сойгўзарга куёв бўламан деб келганман. Уйимда тўй бўлиб ётибди. Тўйхона тўла одам. Бўлар иш бўлди, аммамизнинг қизи хоҳламаса тегмасин. Энди битта гапни айтаман, жон қулоғингиз билан эшитинг. Полвоннинг гапи битта бўлади, мен келинсиз бормайман тўйхонага. Сойгўзарда менга қизини берадиган битта мард борми? Ким менга қизини берса, полвонлик сўзим шу қизини бир умр бошимга кўтараман. Уни бахтли қиламан! Ана томоша! Ўктамнинг бу оташин нутқидан сойгўзарлик дегани бир қалқиб тушди-ку. — Э, отангга раҳмат! — деди кимдир. — Мард йигит экан! — деди бошқа биров. — Ҳақиқий полвоннинг гапи бўлди! — дейди яна кимдир. Аммо бу гапларни айтган одамларнинг бўй етган қизлари йўқ эди. Бўй қизлари бор эркаклар эса “Бир кунда қизимизни бир йигитнинг қўлига тутқизиб юборсак қандай бўлар экан?”, деган андишада мум тишлашди. Яна бировлари “Бировнинг ўрнига тушиб, қизим бахтли бўлармикан?” деб жим туришни афзал билди. Ўктам даврада, деворлар ортида бу томошадан лол бўлиб, лаб тишлаб турган қизларга мурожаат қилди. — Ҳей, қизлар! Ораларингда Ноиланинг дугоналари ҳам бордир? Мен сизларга кўнглимдагини айтмоқчиман. Ким унинг ўрнига келин бўлса, мен уни бахтли қиламан! Бу чин йигитлик сўзим! Тўйхона сув қўйгандек жим бўлди. У ер-бу ердан қизларнинг пиқиллаб йиғлаганлари эшитилди. Ноилани қарғаганлари эшитилди. — Бор! Оҳистагина айтилган биргина сўздан, қиз боланинг майингина бу овозидан гўё момақалдироқ гумбурлагандек бўлди. Ҳамма шу қиз томонга ўгирилди. — Бор, — деди секингина Ўктам томонга бир-икки қадам босган Зебо. — Ноиланинг ўрнига келин бўлишга мен розиман! Аммо ота-онамни чақиринг, уларнинг розилигини ҳам сўранг. Ота-онам оқ фотиҳа берсалар, шу бугуноқ сиз билан тақдиримни бир умрлик қилиб боғлашга, ҳозироқ сиз билан кетишга розиман! Ана томоша! Ҳайрат аралаш овозлар тутди тўйхонани. — Э, яша, Зебо! — Юрагингга балли-е! — Эндиги қизларда уят ҳам қолмади, — деди бир киши, аммо у юзлаб ёвқарашлар тиғи остида қолди. Зебонинг онаси ҳаммасини кўриб турган эди. Оёғини қўлига олиб уйига югурди. Эрини айтиб келди. Кела-келгунча ҳаммасини айтиб келди. Тушунтириб келди. Ичида “Қизимни бир нима қилиб қўймасин, дадасининг феъли чатоқ”, деб келди-да онаизор. Ота онаизор хавотир тортган бирор ишни қилмади. Одамлар халқасини ёриб ўтиб, қизига бир олам меҳр билан термулиб турган алпкелбат йигитни кўрди. Унинг қошида ер чизиб турган қизи Зебони кўрди. Секин унинг ёнига келди. Бир ёнига онаизор келиб, мунғайиб турди. — Ҳаммасини эшитдим, — деди Зебонинг отаси. — Қизим, кейин пушаймон бўлмайсанми? Зебо “йўқ” маъносида бош ирғади. — Полвон, эртага қизимизнинг бу қарорини юзига солиб, таъна қилмайсизми? — Шу қизнинг мардлигига тан бердим. Мен ҳамманинг олдида қасам ичдим, мен уни бахтли қиламан! — Полвон, менам полвон бўлганман, полвоннинг ичидагини биламан. Битта қизим сиздан айлансин. Қизимни сиздай йигитга берганим бўлсин! — Зебонинг отаси кейин тўпланганларга ўгирилди: — Ўв, биродарлар, дуо қилинглар, Ҳайдар полвоннинг қизи бахтли-тахтли бўлсин! Қўшгани билан қўша қарисин! Ували-жували бўлсин! — Оми-ин! — Оми-ин! Ай, биродарлар, Жаласойда бир тўй бўлди, бир тўй бўлди, довруғи етти довондан ошди. Зебо “Полвонга тегсам еттита ўғил туғардим. Еттовиниям полвон қилардим, деганида фаришталар омин деган экан ​​Зебо Ўктам полвондан етти ўғил кўрди. Еттовиям полвон бўлди. Ҳар тўйда биттадан соврин олиб келишса, етти соврин бўлди, иккитадан олиб келишса, ўн тўрт соврин бўлди. Айримлари бир тўйда тўрттагача соврин олди. Ҳаммаси олган совринини отасига тақлид қилиб, “Топганимиз шу бўлди”, деб Зебонинг оёғига қўяр бўлди. “Аллоҳимдан еттита ўғил сўрабман-у, ўзимга сирдош бўлади, биттагина қиз ҳам бер”, демабман, деб бир-икки сўлиш олган Зебога Аллоҳ таоло бир қиз ҳам берди. Аммо у Зебо орзулагандай онасига сирдош бўлмади. Ўғилларнинг ичида ўғил бўлиб ўсган у қиз, акалари билан кураш тушиб улғайган у қиз, қиз боланинг қўғирчоқларини қўлига бир марта ҳам ушламаган у қиз, ўғил бола кийиниб курашларга чиқадиган, ўғил болаларнинг додини берадиган у қиз саккизинчи ўғил бўлди. Унга бошқача таъриф бериб бўлмади. Ўктам полвон ҳам ваъдасига вафо қилди. Тўғри, у Зебони бир умр бошида кўтариб юрмади. Зебо ерда юрган кунлари ҳам кўп бўлди, аммо Жаласой Жаласой бўлиб Зебодан ҳам ортиқроқ қадрланган аёлни на аввал кўрди, на кейин кўрди. Ай, биродарим-ай! У ёғини сўраб нима қилардингиз? Ҳикоямни доим шу жойигача айтиб бергим келади. Аммо доим “Кейин-чи?” дейдиганлар чиқади-да. Мана, сиз ҳам “Ноила нима бўлди?” деб ўтирибсиз. Нима бўларди, йигит-қизлар бор овози билан “Ёр-ёр” айтиб ўтаётганини эшитган Ноила “Мен бу ерда бўлсам, кимга “Ёр-ёр” айтишаяпти экан”, дея ажаблана-ажаблана яширинган ғоридан чиқиб келганида унинг уйида тўйдан ном-нишон қолмаган, дугоналарига роса кўз-кўз қилган сепларини машиналарга ортиб олиб кетишган, уйлари ўғри урган эгасиз ҳовлидек ҳувиллаб қолган эди. “Оқ қиламан, кўк қиламан” деган отаси Адолатнинг бир ўқрайиши билан Ноилани оқ ҳам қилолмади, кўк ҳам қилолмади. Ноила шундан сўнг қаторасига ўн йил совчи кутди. Ўн йил деганда уч қишлоқ наридаги хотин қўйган Саттор пиёндан одам келди… Тамом. Каримберди Тўрамурод.
    3 комментария
    98 классов
    ЖАҲАННАМДАН ҚОЧИШ Муаллиф: Наргиза Усанбоева қисса 6-қисм Демак, у ҳали яна учта хотин олади. Уларни ҳам мен каби турли жойлардан, “Севиб қолдим, сенсиз яшолмаяпман”, деб чақирадими?   Оний лаҳзаларда ушбу турмушим ниҳоятда қалтис, нозик ва шишадек муртлигини англадим. Ногоҳ бу шиша ҳаётим чил-чил синди-ю, чин дилдан ҳаётим — оилам, эрим, фарзандларим, ота-онам, яқинларим кўз ўнгимда жонланди. Чуқур уйқудан уйғонган киши каби лоҳас ҳолда ўзимни саволга тута бошладим: “Болаларингни ташлаб, бу ерда нима қилиб юрибсан? Кундошларинг билан эр талашиш учун бу ерга келдингми? ”   Ўша куни биринчи марта қалбимни надомат оралади. Биринчи бор, нима ўйлаётганимни, нима қилаётганимни, умуман кимлигимни билмайдиган телба ҳолига тушдим…   Шавқиддиннинг фақат гап-сўзи эмас, ўзи ҳам ўзгариб қолгандек туюла бошлади, менга.   Энди у кечқурунлари тез-тез чиқиб кетиб ярим тунда келар, аллақандай ҳадик ичида юргандек эди. Ҳар гапида дин, мусулмоннинг фарзлари ҳақида менга сабоқ беришга уринарди. Лекин унинг илми мени ўзига тортмас, нимаси биландир чўчитарди ҳам. Хаёлимда у тамаддундан юз ўгириб, ортга — ибтидога, ёввойи давр сари одимлаётганга, мени ҳам етаклаётганга ўхшарди. Ҳатто, соқолини ҳам олмай қўйди. Унинг ҳақиқий башараси, нияти очила бошлаётгани сари кўзимга гап уқмас, йирик маҳлуқдек туюлар, мен эса заифлашиб, кичрайиб бораётгандек эдим. Мен унинг ғайри ишлар билан шуғулланиши аввалдан бормиди ё ўша масжидга кириб чиққан кундан бошландими, шуни билолмай хуноб бўлардим.   Кейинги жума яъни, 19 июл куни ҳам у яна мени кўчада қолдириб, масжидга кирди. У ердан чиқиб, икки кўча наридаги бир уйга борди. Назаримда, у ердан янада нодонлашиб, ғаданг бўлиб чиққандек эди. Ижара уйга кела-келгунча Туркияга кетишимиз зарурлиги ҳақида гапирди. Мен қалбимда қўрқув, ваҳима бош кўтарган ҳолда келганим учун таним бўшашиб, ўзимни диванга ташладим. Бўлмади, дилимга табора ғулғула солаётган саволларга жавобни ундан сўрашга охири киришдим:   — Шавқи, Туркияда нима қиламиз?   — Туркияда кўп бўлмаймиз, — у менга пича тикилиб турди-да, ёнимга келиб ўтирди. Кейин хотиржамлик билан сўзлай бошлади: — Биласанми, ҳар бир одам умри давомида жиҳод қилиши лозим. Биз Туркия орқали жиҳод қилгани Сурияга ўтамиз. Шунинг учун Туркияга борамиз дегандим. Мусулмон киши ўз биродарларига ёрдам бериши, шу ниятда ҳижрат қилиши ўта савоб.   Қулоқларимга ишонмадим. Унинг сўзлари сал аввал юртимизда шов-шув бўлган “Алданган аёл” фильмини ёдимга солди: “Ҳар бир одам умри давомида жиҳод қилиши лозим”. Бу кинодан шунчалар таъсирлангандимки, фильм қаҳрамонини аҳмоққа чиқаргандим.   “Қайси калла билан тинч юртини, гулдек фарзандларини, эрини, оиласини ташлаб кетиш мумкин?” дегандим.   Айни дамда ундан, ўша фильм қаҳрамонидан зиғирча фарқим йўқ эди.  “Наҳот, унинг ҳолига тушдим? Йўқ, мен жимгина бош эгиб кетавермайман...” — Мен ҳеч қаерга бормайман! Болаларимни ташлаб, итим адашмаган юртларда хору зорликда ўлмоқчи эмасман! — дедим ўзимни тута олмай.   — Бормайсан? Хору зорликда ўлмоқчи эмассан! — сохта таажжуб билан деди Шавқиддин. — Билсанг, унақа ўлимни шаҳидлик дейдилар! Шаҳидлик мусулмонман деган инсонга орзу! Ити адашмаганмиш... Эр қаерда бўлса, хотин ҳам ўша ерда бўлади! Кетасан!     — Нега мени алдадингиз? Менга нима дегандингиз? Мен Ўзбекистонга қайтаман! Болаларимнинг ёнига бораман!   — Нима деб алдабман, сени? “Севаман, кел,” дедим! Севишимга шубҳанг борми?   — Озроқ ишлаб, кейин юртимизга қайтмоқчи, болаларимни эримдан олмоқчи эдик...   — Ҳалиям, шу! Сурияга шунчаки бораётганимиз йўқ. Катта пул беришади. Беш минг доллар — боришингнинг ўзига! Кейин икки минг доллардан ҳар ой оламиз! Ҳар бир жанг — 150-200 доллар! Савобини айтмайсанми, савобини!   — Сиз бунақа эмасдингиз. Икки ҳафтадан буён дўстларингиз миянгизга шуни қуйишяптими? Кўзингизни очинг. У ёққа борганларни ўлдириб юборишади, — кинода кўрганиларимни айтиб бермоқчи бўлдим. Аммо Шавқиддин бунга йўл қўймади. Бир оғиз айтган гапи билан юрагимдаги кеч кузнинг сўнгги япроғи каби илиниб турган ишончимни ҳам юлқилаб отди.   — Мен асли шу йўлни танлаб келганман, бу ерга. Сени ҳам шу ниятда, бутун ҳаётимда, жаннатда ҳам бирга бўлиш учун чақирдим.   — Нега алдадингиз? Нега аввал бошданоқ менга шуни айтмадингиз?   — Унда келмасдинг-да!   Буткул даҳшат ичида қолдим.   “Наҳот, энди у билан қаерларгадир кетаман? Наҳот, мени ҳам худди кинолардаги каби...”   Ўйлаганим сари ўзимни жарликка қулаётган одамдек ҳис қилардим. Уч болам, мўмин-қобилгина эрим, онажоним барча-барчаси кўз олдимдан ўтиб, йиғлаб юбордим.   — Кўз ёшинг билан мени эритолмайсан! Арслон, Мая, мен, сен йигирма кун ичида кетамиз. Бошқа гап йўқ! Ҳаммаси ҳал бўлган! — деди у.   Мен унга ялина бошладим. Нақ уч кунлик ёлворишларим унга зиғирча таъсир қилмади. Қайтанга менга ўз вазифаларим, эрим олдидаги бурчларим, унинг савоблари ҳақида гапирди. Оқибатда шуни англадимки, уни тўғри йўл билан қайтара олмайман, ўзим ҳам измидан чиқолмайман. Иложсизликдан худди ўзи каби алдов йўлига ўтдим. Гўёки, тақдирга тан берган киши каби хомуш тортдим. Кейин худди йиллар давомида қалбида сақлаб юрган энг нозик сирини айтаётган киши қиёфасига кириб, унинг қиртишланмагани сабаб, янада оппоқ кўриниб қолган юзларига термулдим. Оҳиста қўл теккизиб силарканман, кўнглим бузилгандек юзимни бурдим. 
    5 комментариев
    45 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Онамни юз кўриниши тундлашди. -Унга ҳаммангни раҳминг келади. Лекин уни онаси ҳеч кимга керак бўлмади. Ҳатто ўз туққан қизига ҳам. -Сиз аввал мехр бера олдим деб ўзингизга савол беринг. Нега ўз қизингиз сизни кўришни хоҳламайди, бу ўзидан ўзи бўлмагандир. -Уни қиз туғилгани эрим бошқасини топиб олишига сабаб бўлган. -Сизга буни Фарҳод акани ўзи айтдими? Онам ўйланиб қолди. -Сиз... Она эмассиз, она номига лойиқ эмассиз. Қизингизга бахт тилаш ўрнига нималар демадингиз. Наҳот уни бу ҳаётга келиб яхши яшашга ҳаққи йўқми? Онам бир оғизам сўз айтмади. Бир нуқтага қараганча ўтирарверди. Мен эса Ботирни орқасида туриб дир дир титрардим. -Қўрқма, мен бор эканман ҳеч нарсадан қўрқма. -Кетайлик,-онам яна бирор ортиқча сўз айтмасидан бу ердан кетишни истаб қолгандим. -Кетамиз. Ҳавотир олма,-сўнгра онамга юзланиб яна гапида давом этди. -Тўйимизга борсангиз сизга керакли миқдорда пул ажратаман. Онам бошини кўтариб Ботирга қаради. Мен ҳам бу гапдан ажабландим -Мени пулга сотилади деб ўйладингми? -Қизингизни сотгансизку. -Ёлғон, мен қизим учун бир сўм пул олмаганман. -Ғиёс ҳаммага сотиб олдим деб айтиб чиққанку. Онамни ҳайрати ошди. -Мен... Мен қилмаганман бу ишни. Қизимни... Уни бахтини ўйладим. Иккинчи хотин бўлса ундан бошқасига уйланмас деб узатганман. Ботир ниманидир узоқ ўйлади. Кейин бир қарорга келди шекилли яна сўзлашга тушди. -Бизни кечиринг кўнглизга озор берган бўлсак. Бахт тиланг шуни ўзи етарли. Шундагина онамни кўзларида ёш кўрдим. Бошқалардек бағрига отилгим келди. Лекин бизнинг орамизда улкан жарлик бор. Ботир қўлларимдан тутиб у уйдан олиб чиқди. -Кетамизми? -Ҳа. -Нега келдик ўзи? -Онангни руҳияти қаттиқ шикаст еган. У даданг билан боғлиқ эмас менимча. Чунки даданг ҳам ойингни феъли яхши бўлмаганини такидлаяпти. Вақтида докторга мурожаат қилиш керак эди. Онанг битта сени эмас атрофидаги ҳаммани ўзига душман санайди. Бу ҳодиса болалигига оид бўлса керак. Ҳозирда яна гаплашишимиз мумкин эди, аммо бундан бирор наф чиқмасди. Онанг ни иложини қилиб докторга кўрсатиш керак. -Сиз буларни қаердан билдингиз? -Мен жуда синчковман, инсонни қўлларига қараб ҳам унда муаммо бор йўқлигини пайқайман. Бу соҳага қизиққаним учун кўплаб китобларни ўқиб чиққанман. -Бу ерга қайтмайлик илтимос. -Қайтамиз, аммо у вақтда сен ҳаётни севадиган, лаҳзалардан завқ оладиган инсон бўласан. -Буни қаердан биласиз? -Сендаги қўрқувни йўқотганимизда ҳаммаси изига тушади. -Йўқолади деб ўйлайсизми? Бунга ўзимда ҳам ишонч йўқ эди. -Албатта, чунки ёнингда мен борман. Шу таҳлит суҳбат қуриб ортга қайта бошладик. Ботир қайтишда йўлдаги сотувчилардан қурт олиб берди. Эрмак учун фойдали дея. ​​-Мазасига гап йўқ. -Бу ҳоладан доим қурт оламан, ҳечам алдамаган, кўринишидан ҳам тоза-озода аёлга ўхшайди. -Ҳа рост. -Бир марта ухлаймиз ва эрта тўй деб турибмиз. -Мен... Тайёр эмасдекман. -Биламан тайёр эмаслигингни. -Унда нега? -Сен ҳеч қачон тайёр бўлмайсан. Сени шунча кун давомида яхши ўрганиб олдим. -Йўғеэе. -Ҳа ишонавер, мен инсонларга баҳо беришда адашмайман. Сени илк бора кўрганимда сочингни рангига кўра танноз қизлардан деб ўйладим. Аммо кўзларинг жуда маюс. Сен камдан кам ҳолда чин дилдан куласан. Аслси кулиш сени табиатингга ёт нарса. -Биламан. Менга уйланиб хато қилмаётганизга аминмисиз? -Онамни танловлари хато эмас. Ўзим танлаб адашганман. Ботир қўлимни қисиб қўйди. Биз бир-биридан ширин суҳбатлар ила манзилимизга етиб келганимизни билмай қолибмиз. Албатта йўлда тамаддихонада таомланиб олмаганимизни ҳисобга олмаганда. -Ўзингни эҳтиёт қил. Машинадан тушар эканман Ботир кулимсираганча қўл силкиди. -Сиз ҳам. -Икки кундан сўнг бутунлай меники бўласан. Ботир кетди, уни ортидан қараб қолдим. Наҳотки уни севиб қоляпман, ёки бу ўрганиб қолишмикан? Аста одимлаб уйга кирдим. Уйимизда меҳмонлар бор экан. Тўйга тайёргарликни бошлаб юборишибди. -Қизим келдингми? -Келдим ойи. -Нима бўлди? -Ҳаммаси ўзгаришсиз қолди. Чуқур ҳўрсиндим. -Бу ҳақида гаплашмайлик. -Майли болам, дамингни олақол. Йўл азоби чарчатгандир. Тикувчидан кийимларингни келтириб, олиб кетишингга тайёрлаб қўйдим. -Рахмат ойи. 🎈🎈🎈🎈 Бугун тўйим, мен эса ишона олмаяпман. Наҳотки яқинларим бағридан учирма бўлсам. Бу гал мен ширин энтикиб еттинчи осмонларга учяпман. Ботирнинг берган ваъдалари мени бахтли бўлишимга ишонтиряпти. Ботир билан кўйлакни каталогдан танлаганмиз, уни кийиб кўришни истамагандим. Мана ўша бежирим оппоқ либос эгнимда. Мен танимас қариндошларим, курсдош дугоналарим атрофимни ўраб олишган. -Маликалардек бўлдинг. -Сунбула сенга ҳам ҳасад, ҳам ҳавасдаман. -Кўйлакни ярашганиничи... -Ажойиб, бағоятда гўзал. Бунақа сўзларни чеки йўқ эди. Ботир эса тинмай хабар ёзиб чарчамасди. «Ҳаяжонланма» -Йиғласанг бўёқларинг оқиб тушади” «Қалтираб гулни тушириб юборма» -Мен яқинлашиб қолдим” -Сумбула роса юрагидан урибсанку а? Насиба оҳиста туртиб қўйди. -Жим, уят бўлади. -Росааа ҳавасим келяпти. -Сенгаям насиб қилсин дугонажон . -Илоҳим гўзалим. Ойим тинмай йиғлаяптилар. Ёнимга келиб бағриларига босиб босиб кетадилар. -Қизим, жудаям ўрганиб қолган эканман. -Ойи йиғламанг келиб тураман. -Ўзингни асра чиройлигим, сен бахтларга лойиқсан. Куёв келди деган гапдан ҳамма сергак тортди. Мен истамасамда титрай бошладим. Ҳаяжонланмаслигим керак. Ўзингни бос Сумбула, янги ҳаётга тайёр тур. -Куёв киряпти, салом бер. Мен эгилиб салом қила бошладим. Ботир ҳам кўркамлашиб кетибди. Костюм шим жуда ярашган. -Кўп яшанг, қўшганиз билан қўша қаринг . Бу гапни бегона эмас Ботир айтгач роса кулгим келди. Ёнимга келгач туртиб қўйдим. Энг ёмони дадам билан хайрлашаётганимда бўлди. Ўзимни тутолмадим, йиғлайвердим. Мени дўзахдан қутқарган дадажоним, мени чексиз мехр билан яхши кўрган дадажоним, қизим дея ҳар нарсага тайёр дадажоним. Сизни мехрингизга тўёлмай ўзга уйга кетяпман. Роҳила опа яъни ўгай онам, аммо ўгай эмас ҳақиқий деб билган онам, йиғлаяптилар, ўзларини тутолмаяптилар. Ҳеч ким кундошини қизини узатяпти деб ўйламайди. Ўз қизлариданда аъло кўрганликларини жуда яхши биламан. -Бахтли бўл. Тўй мени хоҳишимни инобатга олган ҳолда жудаям дабдабали бўлмайди деб ўйлагандим. Аммо Ботир ўз билганидан қолмапти. Тўйимиз чиройли ўтди. Ҳеч қандай дилхираликлар бўлмади. Фақатгина мени ташвишга солгани Фарида опа ва Шахло опани тўйни тезда тарк этганлари бўлди. Қайнонам Фотима опа ҳам уларни хавотирли равишда кузатиб қўйдилар. Ботирга ҳам келиб нимадир деганларини сездим, лекин сўрашга журъатим етмади. Тўй тугаб мени куёвни уйига олиб келишди. Қайнонам ўзларида йўқ хурсанд кулиб ўтирардилар. Мен билан аммам қолдилар. Унча яқин бўлмасакда улар мени яхши кўришлари сўзларидан маълум эди. -Сен ҳеч нарсани ўйлама қизим, ҳаммаси яхши бўлади. Титраётган қўлларимдан тутиб аммам далда бердилар. Бироз ўтиб чиқиб кетдилар, кейин эса Ботир кириб келди. Эрта тонг, ёнимда ётган турнуш ўртоғимга қараб тикилиб қолдим. Ботир бир текисда нафас олар, беозоргина ухлаб ётарди. Мени турганимни сезиб дарҳол кўзини очди. -Қаёққа? -Кўча супуришга. Ботир мени қайта ўзига тортди. -Кераги йўқ буни ҳеч ҳам. Дамингни ол. Мен бугун бизни безовта қилмайсиз ўзим чиқмагунимча деб огоҳлантирганман. -Уят бўлади. -Ухлайлик илтимос. Мени қаттиқ қучганча Ботир уйқуга кетди. Мен ҳам уни кучли қўлларидан чиқолмай ётавердим. Ўтмиш ҳаётимдаги илк куним Ғиёсни туртиб итариб уйғотгани билан ўтган. Авзойи баданим қақшаб оғриса ҳам инқиллаб ишларни қилганман. Бугунчи? Ботир мени иш қилишга қўймади. Тушиммикан бу? Бу ширин тушдан уйғониб кетмасам бас. Ботирни сочлари узунроқ эди, доим ўзига қараб тараб юрарди. Ҳозир ўша сочлар кўзлари устига тушиб турибди. У неча қизларни орзуси бўлгандир? Нега мени шу ҳолатимдаям қабул қилди? Саволлар кўп, жавоби йўқ. -Томоша қилиб бўлдингми? -А? -Ухлаб дам ол десам, ухлаш ниятинг йўқ. -Ҳааа, энди ухлайман. -Қани ухлайқол. Ботир уйқусини давом эттирди. Мен ҳам зерикканимдан ухлаб қолибман. Қанча вақт ўтди билмайман сочларимни силаётган қўллардан уйғониб кетдим. Ҳаттоки бақириб юборишимга оз қолди. Ботир менга жуда яқиндан тикилиб турарди. -Қўрқитдимми? -Ҳм. -Қорним жуда очди. -Энди турсак бўлар а? -Ҳа турамиз. Бирин кетин ювиниб чиқдик. Кейин эса Ботир биринчи ташқарига чиқди, мен эса ётоқни тартибга келтирдим. Кейин Ботир қайтиб кирди. -Бемалол чиқавер, ҳеч кимдан тортинма. Биз айни тушлик вақтида уйғонган эканмиз. Қайнонам меҳмонларни аллақачон кузатиб бўлган эканлар. -Қизим кўп яшанг, Ботиржон билан бахтли яшанг. -Дадам қаердалар? -Ҳозиргина дам олай деб уйга кирдилар. Югур, югирлар чарчатди. -Ҳаммага жавоб бериб юборибсиз. -Кулма сен бола, ўзинг айтдингку Сумбула уятчанг, бу уйга мослашса кейин чақирасиз деб. Акангларни ҳам қўймай жўнатиб юбордим, лекин кечга келишади. -Ойи нима овқат бор? -Янганг шўрва қилиб кетган. Сузиб келайми? -Мен... Мен олиб келаман ойижон. Дарров ўрнимдан турдим. -Чапдан учинчи эшик ошхона. Ботир менга ошхонани тушунтирди. Дастурхон учун керакли нарсаларни патнисга қўйиб Ботир ва қайнонам ўтирган столларини тузадим. Уччаланизга ҳам шўрва суздим. Тўйдан ҳам анчагина егуликлар қолган экан, улардан ҳам оз оздан ликопларга олдим. Энди ўтиргандим ҳамки Ботир гап бошлади. -Ойи кечаги иш нима бўлди? Ростдан Шердорни иши эканми? -Ҳа болам шундай экан. Ўша мегажинни Шердор ўлдирибди. Қўлимдан қошиғим тушиб кетди. Икковлари ҳам дарров менга қарашди. -Наҳотки? -Ўзингни қўлга ол. -Сарварани қаттиқ севарди. -Аслида уни ўрнида менам шу ишни қилардим, авваламбор кўзини каттароқ очиши керак эди. Шунча ишни қилиб юрар экану, наҳот сезмаса. -Фаридаям куйди роса, ёлғиз ўғли. Айбини тан олибди. Ҳаттоки афсусланмиман деганмиш. Ёш умрига жабр қилдида. -Дунёни битта ифлосдан тозалади. -Бўлди овқатланайлик, уларни муаммоси, ўзи ҳал қилади. Қани олинглар, келин каттароқ енг. Жуда озғинсиз сизни семиртириб олмасак бўлмайди. Мен эса Шердорни ўйладим, қайси юрак билан Сарани ўлдирган. Шунчалик ҳам нафрати кучли бўлган, ёки ғурури топталганига чидолмаган. Давоми бор... #shamsinurijodi
    10 комментариев
    34 класса
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Мен бу ерга иш билан келганман. -Шунда мени хотинимга гапиришинг шартмиди? -Ботир ўзингни босиб ол. Муомалангни қара, ҳалиям ёш боласан. -Ўв менга қара. Уларни жанжали мени қўрқита бошлади. Мен сабаб муаммо чиқишини хоҳламасдим. Лекин Ботирдан ранжиганим сабаб уларни олдидан узоқлашиб кетдим. Менга қизиқ эмас эди урушадими, бошқами. Ҳозирда тинчлик истаётгандим. Афсус бу ҳам амалга ошмади. Эркин билан нима ҳақида гаплашган билмайман, билганим у ўн дақиқага қолмай менга етиб олди. -Эркин билан яқин танишмисан? У мени сенсираб гапира бошлаганди. -Қўпол муносабатга лойиқ нима иш қилдим. -Мен қўполлик қилганимни эслолмайман. -Унда нега сенсираяпсиз? -Бир кун барибир сенсирайман, ҳозирдан кўниктирмасам кейин бунданам олир ботса керак. Юрган йўлимиз ҳеч камаяй демасди. Сабаби эса мен умуман бошқа кўчага ўтиб қолганим экан. -Сиз чегарадан чиқдингиз. -Қандай чегара. Мени ўпганини унга қандай айтишни билмаётгандим. -Ҳалиги... -Ўпганимми? У баланд овозда кулиб юборди. Унга қараб мен ҳайрон бўлдим, феъли тез ўзгарар экан. Баҳор ҳавосига ўхшайди. Боя жахлдан қизариб турган йигит, ҳозирда кулиб турибди. Аммо саволини жавобсиз қолдирдим. -Ойим мени билгани учун ҳам никоҳ ўқитишимни талаб қилди. Лекин мени бунчалик тезликда никоҳ ўқитади деб ўйламаган эканлар. Ҳатто уйга борганимда койиб бердилар. Оилангиздан бунга салбий фикр кутгандилар, аммо бундай бўлмади. -Улар ҳамма ҳуқуқни ўзимга беришган. Мен эса сизларга розилик берилгани сабаб ҳам рад этганим йўқ. -Ҳўш энди айтингчи, никоҳимдаги аёлимни ўпсам нима қипти? Ботир қаршимда туриб қолди. Мен яна довдирадим, ва уни айланиб ўтиб юра бошладим. -Сиз ёки жуда соддасиз, ё бўлмаса мени назарга илмаяпсиз. -Иккови ҳам эмас. -Унда нега қочасиз? -Сиз бўлганингизда мени ўрнимда нима қилардингиз? -Роса кулгули гап бўлди, мен умуман аёл кишини ўрнида бўлишни тасаввур қилиб кўрмаганман. -Ҳмм. Биз яна юра бошладик, уйимизга таҳминан ўттиз дақиқалик йўл қолганди. -Сумбула. У бу сафар ўта жиддий гапирди. -Мен жуда сабрли эмасман. Сиз ҳам оилавий ҳаётни кўргансиз. Ўқишингиз тугашига ҳеч қанча қолмади. Тўйни тезлаштирамиз. Бу гапни сира ҳам кутмагандим. Ботир билан яшаш... -Менга вақт керак. -Бизда бу керагидан ортиқ бўлади. -Сиз мени барибир тушунмайсиз. -Агар мен сизга... Ҳуллас мен билан ҳаётингизни давом эттиришни истамасангиз айтишингиз мумкин. Ҳалиям кеч эмас. Бу гал уни овозидан ранжиганини сезиш қийин эмасди. -Мен у маънода айтмадим. -Мен эса шундай тушундим. Ботирда ҳам кўнгил борлигини мен унутиб қўйган эканман. Мени кўнглимни олишга интилиб келибдию, унга нисбатан ҳеч қандай ҳаракат қилмапман. Ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Мендан ранжигани учун сукутда кетиб борардик. -Оёқларим оғриб кетди. -Ҳеч қанча йўл эмаску. -Мен доим машинада юриб ўрганман. Ортингдан келиб юришга қизиқиб кетибман. Энди машинагача бориш ёқмайди. -Унда нима қиласиз? -Такси чақириб машинамгача бораман. Бу сафар уни гапига мен кулдим. Ботир эса менга тикилиб қолди. -Юзимга бирор нима бўлибдими? -Илк бора самимий кулганизни кўрдим. Дарров жиддийлашдим. -Етиб келдим. -Билдим. Афсус хайрлашамиз. Сиз эртагача ўйланг. -Нимани? -Мен билан қолиш қолмасликни. Сизни мажбурлашдан йироқман. Ботир шу гапни айтганча такси тўхтатиш учун йплнинариги томонига ўтиб кетди. Мен эса юраги да тушиниксиз ўйлар билан дарвозамизни очиб кирдим. Ҳамма ишда уйда ҳеч ким йўқ . Кийимимни алмаштириб курсига ўтирганча ўйга толдим. Фарида опа менга ёмонликни раво кўрмайдилар. Шаҳло опа ҳам уларни мақтадилар. Мен Ботирни рад этсам дадамга ҳам бу бошқача туйилади. Қудаларни олдида ҳам ким деган одам бўламиз. Қолаверса никоҳ ўқилган. Ортга йўл йўқ. Шундан сўнг Ботир икки кунча мени тинч қўйди. Кейин эса қўнғироқ қилиб учрашувга чақирди. Илк бора Ботир учун бироз ўзимга қараб чиқдим. Ўқишим тугаши билан у олийгоҳ остонасидан олиб кетди. -Кўрнишингизга гап йўқ . Уялиб ерга қарадим. -Мен айтган гапни ўйлаб кўрдингизми? -Ҳа. -Ҳўш? Ботир машина кўзгусини ортга, яъни менга бурганича савол назари билан қаради. -Ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. -Айнан? -Давом этамиз. -Кейин афсусланмайсизми, кўнглимга қарши бордим деб? Ўшанда бунақа имкон бўлмайди. -Йўқ,-ишонч билан айтдим. -Унда жуда хурсандман. Энди эса табиат гўзаллигидан бахра олишга борамиз . Ўша куни Ботир мени умримда кўрмаган гўзал жойларга олиб борди. Чиройли табиат манзаралари, ариқлардан тошиб оқувчи сувлар, ям -яшил дарахтлар... Ҳаммаси мени ўзига маҳлиё қиларди. -Рахмат. Шундай чиройли жойларга олиб келганингиз учун. -Тўйдан кейин ҳам кўп бора борамиз бунақа жойларга. Ботир менга яқин келиб гапирди. Қочишга шай турганимни сезиб чаққонлик билан қўлимдан тутди. -Фақат қўлингиздан ушлайман. Бунга рухсат берарсиз. Иложсиз рози бўлдим. -Аввалги аёлимда кўнглим бўлмаган, аслида уни кўнглимга кирита олмадим. Ботирга ажабланиб қарадим. -Узоқроқ қариндош эди. Аёллик сифатларини ҳеч бири йўқ, дастурхонда доғлар турганда овқат ея оласизми? -Кўнгилни хира қилади. -Табиий. Чала ювилган пиёла, эрталаб тановул қилинган тухумни ҳиди келиб туради чой ичаман десангиз. Мен бу гапларни уни ёмонлаш учун айтмаяпман. Сизга фақат унга ўхшамаслигингиз учун айтяпман. Онам сизни ёқтирганини сабаби эса дастурхон тузатиш бобидаги маҳоратингиз ва фаросатли эканингиз бўлган. Чунки келинидан шунақа ҳислатни кўрмаган. Ўзига тўқ хонадон бўлганмиз тўғри, аммо бу дегани бегонани ҳизматчиликка оламиз дегани эмасди. Ойим бир жойда ўтирмсй ўзлари туриб ишларни қилаверардилар. Ҳатто ҳафталаб ювилмаган кирларимни ювганларини кўрганман. Унинг кейинчалик ҳасталиги барчасига якун ясади. Ажримни мен таклиф қилмадим, қизимиз кўз олдимизда бўлсин деб уни уйидагилар олиб кетди. Лекин уч йил яшаган давримизда менинг борлигим унга билинмасди. Эрни кутиб олиш, кузатиб қўйиш, нима овқат ёқади ҳеч бири унга қизиқ эмасди. Мен ҳаммасини айтмаяпман шунчаки сабаблардан кўрсатиб ўтяпман. Бу нарсалар эса мени уйдан безишимга олиб келди. Мен уни қизиқтирмаганимдек у ҳам мени қизиқтирмасди. Ойида бўладиган эр-хотин муносабатлари, ўшандаям тер ҳиди келган бадан, ювилмаган ёғли сочлар таъбимни хира қилмай қолмади. Мен кўчадагилардан ортмай қолдим. -Хотинингиз... У сезмадими? -Сезиш учун авваламбор мени борлигим уни қизиқтириши керак эди. Ҳаттоки уйда тунамасам ҳам унга фарқи йўқ эди. Сумбула ўтмишини ёдига олди. У ҳам шундай эдими? Ҳа деярли Ботир айтганларига яқин эди. Аммо уни мажбуран ўзидан каттага беришмаган. Ботир билан Ғиёсни ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. -Билганда бирор нима дердими? -Билди, парво қилмади. Бу эса албатта нафсониятимга тегди. Бу турмушни давом эттириб бўлмасди. Балки боламиз бўлганида чидаб юрармидим? Лекин ундай бўлмади. Шу қадар тўйдимки ахийри биз умуман гаплашмай қўйдик. Ойим ҳам бизни муносабатни сезмай қолмадилар. -Афсусдаман. -Нега? -Турмушинфиз ўхшамаганидан. -Мен эса йўқ. Чунки сизни учратдим. Шунинг учун айтгандим эркакни кўчадагиларга чопмаслиги аёлига боғлиқ деб . Мен эса ўйлай бошладим, Ботирга мехр бера оламанми? Аввалги хотинидек ҳиссиз бўлсамчи? Йўқ бахтли бўлиш ҳаракат қилишим керак. Кимдир менга шундоққина бахтни келтириб бермайди. -Гапларимдан ўйга толдингизми? -Қўрқяпман. -Нимадан? Унга очиғини айтдим. -Аввалги аёлингиз хатосини такрорламай деб. -Бунинг учун эса,-Ботир қўлини юрагимга қўйди. Шу ерга мени киритишингиз керак. Ҳаяжондан юрагим дукурлаб уриб кетди. -Бу эса сизга. Ботир чўнтагидан узук чиқариб қўлимга тақди. -Энди мендан ҳеч қаерга қочиб қутулолмайсиз. Уятдан ерга қарадим. У иягимдан ушлаб ўзига қаратди. -Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат бир муаммо бор. Унга ажабланиб қарадим. -Ққ.. қандай муаммо? -Қорним роса очди, бу кетишда сизни ямламай ютвораман. Ботирни гапидан рости роса кулгим келди. Жиддий айтганига бирор гап бўлибдими деб ўйлабман. -Қўрқдиз-а? -Ҳа , айтилмаган жиддий гап қолганми деб ўйлабман. -Нима ейишни хоҳлайсиз? -Менга фарқи йўқ. Аммо бу гапингиздан кейин мен ҳам очқаганимни ҳис қилдим. -Қани кетдик унда. Ботир мени кулдира-кулдира тоғ ёнбағридаги тамаддихонага олиб кирди. Бу ерни таомларини ҳиди бирам иштаҳани очаркан. Илк бора Ботирдан тортинмай таом едим. Ўртадаги бегоналик пардалари бир мунча кўтарилганди. -Оилангиз ҳақида айтиб беринг. Ботир уйга қайтишимизда яна саволга тутди. -Мен ҳақимда биласизку. -Аммо қандай оилада яшашингизни эмас. -Дадам, ойим аслида ўз туққан онам эмас, лекин туққанданда аъло кўраман. Шу сабаб ойи деб чақираман. Укам ва синглим бор. -Бизни уйда эса дадам, ойим ва мен. Иккита акам уйланиб бошқа уйга кўчиб ўтишган. Улар ҳам яқин атрофдаги маҳаллалардан. -Чет элда нима қилгансиз? -Дадамни иши сабаб кўпинча чет эл билан ҳамкорликлар борасида борардик. Кейин ўша ердаги олийгоҳга мени ўқитишди. Шунинг учун бироз ўзбеклардан фарқли равишда фикрлардим. Уйлангач эса ойим қайта тарбиялади. -Нега? -Айтганимдек қизлардан дугоналар кўп эди. Бундан уятли ёки бошқа нарсани ўйламасдим. Ўзбекчиликка тўғри келмас экан. Энди янада ойимни қаттиққўлликлари остида юрибман. -Сизга ҳам қийин экан. -Ҳа жуда, яхшиям тушунадиган сиз бор. Тезроқ уйимга олиб келсам... -Эеэ яна бошладиз. -Бўладиган гапни бўлгани яхшида. Мен ҳам Ботирчалик тўй бўлишини истайманми? Менимча йўқ. Бу ҳаётдан аламзада кўнгил кимнидир сева олармикан? *** Уйга келганимда онам манти пиширишга тайёргарлик кўраётган эканлар. -Қизим юзингга ранг кирибди. Хурсанд бўлдим. Ойимни олдиларида ҳам уялдим. -Яхши айландингизми? -Жуда зўр. Мана расмгаям олдим. Ойимга кетяпганимизни хабар қилиб смс жўнатгандим. Расмларни кўриб ойимни ҳам баҳри диллари очилди. -Роса зўр жой экан. Кўриб кўзинг қувнайди. -Жудаям. -Куёв билан муносабатинг қандай? -У мени кўнглимга йўл топишга ҳаракат қиляпти. -Сенчи? -Мени биласизку, ўзимни узоқроқ тортиб юрибман. -Бироз мехр беришга ҳаракат қилчи, озгина эътибор ҳолос. Жавобини биламиз кейин. -Хўп ойи. Мен кийимимни алмаштириб чиқaй сизга ёрдам бераман. Ойим билан бир пасда мантини қиймасини тайёрлаб, ҳамирини ёйиб букиб ҳам ташладик. Ойим пазанда эдилар, чаққонликлари эса бу пайтда жуда ас қотарди. -Сиздан кўп овқатларни ўрганишим керак. -Шундоғам яхши биласан,қўлинг ширин. -Сизчалик эмас ойи. -Баъзан сени ўзим туққанман деб ўйлаб қоламан. -Шундай ўйлайверинг, мени сиздан бошқа онам йўқ. Роҳила опа кўзларидаги ёшни енглари билан артдилар. *** Тун кириши билан ўзим Ботирга хабар ёздим «Яхши дам олинг, бугунги кун учун рахмат». Жавоб куттирмади. «Ҳали ухламадингизми?» «Энди тайёргарлик». Бироздан кейин ундан яна хабар келди. «Бу кунлариз ҳам ғанимат» Эслатиш эсидан чиқмайди буни. «Майли, ухладим энди. Ширин уйқу тилайман» «Сизга ҳам» Шу билан суҳбатимиз якун топди. Бир ярим йил олдин менга кимгадир хабар ёзиб жавоб кутасан дейишса ишонмасдим. Ўша дўзахдан сени қутқаришади дейишса ишонмасдим. Аммо мени қутқаришди. Бахтли ҳаёт ҳақида орзу қилганча уйқуга кетдим... Ўқишда доимги мавзу Сара эди. -Ҳали топилмабдими қотил? -Э топилмасин, дунё битта бузуқидан қутилди. -У ҳам бировни боласи унақа дема. -Боласига тарбия берсин эди бўлмаса. Йигитлар кўпинча шу борада баҳс юритишарди. -Мен яқинда ишга киряпман. Ҳаммани чалғитай деб доимгидек Қурбон ўртага қўшилди. -Қаерга? -Қанақадир компания, номи қийин эсимда қолмади. Ҳуллас таржимон бўлиб иш бошлайман. -Ооо зўрку, орамиздан ўз соҳаси бўёча иш топган биринчилардан бўлибсан. -Аммо лекин, бошлиқни кўрса ҳамма зир титраркан. -Сенамми? -Ҳа менам, қилаётган ишимни унутиб қўяман. -Жим домла келди дарага ҳамманг. Музаффаров менга олақараш қилиб қўярди. Лекин гапиришга ҳадди сиғмасди. Мен ҳам тинчгина эдим домладан қутилганимга шукр қилиб. Кунлар ўтиб борар, мен қўрққан кун яқинлашиб борарди. Унгача эса биз ҳам Ботир билан анчагина яқин бўлиб қолгандик. -Ойим юборган кийимлар ёқдими? -Ҳа ўзимга лойиқ экан. -Агар маʼъқул келмаса айт, алиштирамиз. -Йўқ ҳаммаси жойида. -Унда яхши. -Шахло опа кўришайлик деяётгандилар. Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    33 класса
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
00:49
😂😂😂
528 просмотров
Аёл кишига қанча қилсанг ҳам кам, ауффф 😂
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 30-қисм У ошхона шифтида осилиб турган лампочкага тикилди. Сўнг меҳмонхонадан битта стул олиб келиб қўйди. Тугундан онасининг рўмолини олди. “Ўзимни оссам, қийналиб ўлмасмиканман? Томоғим оғриса керак. Чидайман!” У қўллари билан ўзини бўғиб кўрди. “Унча оғримайди, шекилли...” Стулга чиқиб, рўмолнинг бир учини лампочка уланган симга боғлади. Иккинчи учини томоғига боғлаётганида ошхонага Камол кириб қолди: — Нима қиляпсиз? — у аввалига ажабланиб қаради. Кейин кўзлари ёшга тўлиб, лаблари титради: — Опа-а-а, унақа қилманг! Опа-а-а! Тушинг, тушинг пастга! Ўлиб қоласиз. Сиз ўлиб қолсангиз, бизга ким қарайди? Дадам ойимни урганида биз нима қилам
Тақдир шамоли Сония машинасини доим қўядиган жойига— кекса бақатерак остига олиб келиб тўхтатмоқчи эди, аллақачон бегона машина жойлашиб олибди. Беихтиёр рақамига қаради. "Биз томонлардан эканми?" — хаёлидан ўтказди аёл. Кейин оҳиста юриб, шифохона дарвозасидан кирди. Қоровул кекса киши. Шундай бўлса-да аёлдан аввал салом берди. Сония ҳам унинг саломига салом билан жавоб қайтариб, ичкарига қараб юрди. Котиба қиз қошига югуриб келди-да бугун ҳузурига кириши лозим бўлган беморлар ёзилган рўйхатни тақдим этди. —Сония Зуфаровна, фақат битта аёл навбатсиз кираман деб туриб олган. Узоқдан келдим деяпти. —Йўқ, навбатга ёзилиб, ўз вақтида кирсин, —эътирозга ўрин қолмайдиган қилиб гапирди
  • Класс
🌤 Ассаламу Алайкум! Янги ҳафта, янги тонг муборак бўлсин 🌱 ☘️ Қалбингиз иймонга ☘️ Уйингиз қувончга ☘️ Юзингиз нурга ☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин. ☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Немислар ўзбекни куёв қилса нима бўлади 😅
02:38
😂😂😂
5 931 просмотр
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 26-қисм  Қизалоқ хаёлларга кўмилиб қачон ухлаб қолганини ҳам сезмади. Эрталаб холасининг овозидан уйғонди. — Эсинг киргандир, кўзинг очилгандир, дебман сени. Кимга ишониб шаҳарда яшамоқчисан? — шанғилларди холаси. — Ўзимга. Мана, яшаяпман-ку! — Бир ҳафта яшайсан, бир ой яшайсан. Эртага бозорнинг хўжайини билса, сени қўядими савдо қилгани? Индамай эринг билан кетавермадингми? — Ўзим ҳам манзилни сиз бергансиз деб ўйладим. — Қанақасига яшираман, ахир. Ҳалиям “дом”, уй рақамингни айтмадим. Эсимдан чиқиб қолибди дедим. — Опа, энди мен у одам билан яшай олмайман. Кетишида нима деб кетганини биласизми? “Мунисани ўлдираман”, деди. Агар бормасам
  • Класс
Шаън ҳимояси (янги ҳикоя) Комилбой олаидан ўтибди. Бу хабар ҳаммани эсанкиратиб қўйди. Ёмон хабар тез тарқалади-да. Аммо ҳаммасидан ёмони шундай яхши одамнинг ортиқ бу дунёда бўлмаслиги эди! —Жойнамоз устида жон берибди, ўзи яхши одам эди-да... — Болаларим билан кўп яхшиликларини кўрдик, Аллоҳ рози бўлсин, —деди қўшни аёл кўзда ёш билан. —Нимасини айтасиз, деди бошқаси, — қўли калталик қурсин, уйимиз томини ёполмай қолганимизда қўллаб юборган эдилар, кейин пул берсак, қўшничилик ҳақи деб олмагандилар. —Бебаҳо одам эди, етимпарвар, камбағалпарвар, —давом этди бошқаси. "Воҳ, жигарим, меҳрибонимдан айрилиб қолдим", " "Пуштипаноҳимдан айрилиб қолдим," —деб йиғлади жигарлари. Одам кў
  • Класс
ШАМСИНУР
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
-Лекин барибир ёш жонига жабр қилмаслиги керак эди.
-Илоҳим оқланиб чиқсин.
-Бўлди бу гапларни қўйинг, ундан кўра кечга нима тайёргарлик кўрамиз, шундан гаплашайлик.
-Ойи чарчаб қолгансиз, Сумбула ҳам ҳали янги. Ундан кўра ошпаз чақиртираман, бир икки ёрдамчиси билан келади.
-Менга маъқул ўғлим. Қани Амин.
Қайнонам чиройли дуо қилар эканлар. Бизга бахтлар тиладилар, фарзандларимизни эркалашдек бахтни тиладилар. Мен дастурхонни йиғиб идишларни ювиб олдим. Ошхона жудаям тартибли, топ-тоза эди. Ҳар бир идиш жой-жойига жойлаштириб чиқилганди. Идишларни ювиб бўлганимдан кейин қайнонам келиб мени ошхонадан чиқардилар.
-Қизим бугунча урунманг, эртага мен ҳаммас
  • Класс
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 22-қисм — Бақраймай, югуртир. Кетдик, уйга. Кўзинг кўкармай ҳамма нарса бўл! — отаси қўлидаги хивич билан Мунисани бир солди. Билаги, бели, оёқлари бўйлаб тушган ингичка аммо аччиқ, ўйиб кетувчи зарб қизалоқнинг суякларигача боргандек бўлди. У қўйлари билан баравар чопқиллади. Ичида тинмай уларга ҳеч нима қилмаслигини Худодан сўради. — Бирор кимдан қатиқ сўраб кел. Меҳмон қизларнинг қатиқ ичгиси келибди, — унга кўзи тушиши билан иш буюрди онаси. “Кимдан ҳам сўрардим? Каромат опаникига ўтаман-да!” У шундай дея чинни косани кўтариб, қўшниникига йўл олди. Дарвоза олдида Икромга дуч келиб каловланди: — Қатиқ бериб тура олмайсизми? — Қайтариб
  • Класс
Шаҳардан қишлоққа келин бўлган қиз 🤦‍♂️ Охиригача кўринг ) Кайфият учун улашиб қўйинг
00:58
😂😂😂
20 600 просмотров
Показать ещё