Бу ҳақда Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашев мактаб қурилиши билан танишаётганида маълум қилинди.
Алишер Навоий номидаги 630 ўринли мактабни Ўзбекистоннинг “Трест-12” ва “Бунёд Гранд Сервис” ширкатлари барпо этмоқда.
Бугунги кунда уч қаватли мактаб деворлари турғизилган ва томи ёпилган. Ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик қурувчилар 1932 йилда қурилиб, авария аҳволига келиб қолган 18-мактаб –гимназиясининг бир қисмини ҳам таъмирдан чиқарди.
Мазкур мактабни қуриш юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 2017 йилнинг 28 июнида шартнома имзоланган эди. Мактаб Ўзбекистон бюджети ҳисобидан қурилмоқда. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 159
Yo maktab mikin.
BU OZODLIK XOHLASA MAKTAB DEP QÔYXONANI RASMINI QÔYADI, BARRAN.