Ишхонам охирги бир йиллик маошимни турли баҳоналар билан қасддан бермай келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2017 йил 17 июль ва 30 августдаги қарорига кўра, 4 миллион 862 минг сўмлик иш ҳақим ундирилиши керак. Ушбу қарор ижроси Қарши шаҳар МИБга топширилган. Виртуал қабулхонага такрор-такрор шикоятларимдан сўнг мажбурий ижро бюроси бир гал 850 минг, яна бир гал 400 минг сўм ундириб берди. Аммо МИБ суд қарорининг тўлиқ ижросини турли баҳоналар билан 9 ойдан бери пайсалга солиб келмоқда.
Айни пайтда корхона 60 га яқин ишчига маош бериб келмоқда. Раҳбарият айёрлик қилиб ишчиларнинг ойлигини беришда чалғитувчи усулларни қўлламоқда. Яъни юқори ташкилот – "Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш" ОАЖ банк ҳисобидан фойдаланмоқда.
Меҳнаткашларни ҳимоя қилувчи, умуман, қонунчилик назоратини олиб борувчи Қашқадарё вилоят прокуроридан қолган 3 650 минг сўмлик ойлик маошимни ундиришда амалий ёрдам кутиб қоламан". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
Амур Темур