Бу мактабда ўқитувчи 4 ўқувчини уларнинг пешонасига ручка билан "2" рақамини ëзиб, изза қилгани ҳақида илк бор Озодлик 14 май куни хабар қилган эди.
Вилоят прокуратураси сайтида маълум қилинишича, текширув натижасида "ўқувчиларини хўрлаб, ҳуқуқини поймол қилган икки нафар ўқитувчи С.Рахмонова ва М.Ҳамдамовалар таълим ходими, деган номга нолойиқ деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигидаги тегишли моддаларга мувофиқ ишдан бўшатилган".
Мактаб директори Д.Бабамуратова ва унинг 5 ўринбосари "таълим ходимларининг шундай қабиҳ ишларни қилишларига замин яратиб бергани учун" ишдан бўшатилган, Бекобод шаҳар халқ таълими мудири М.Қўзибоевга эса интизомий жазо чораси ўлароқ ҳайфсан эълон қилинган.
Хабарда айтилишича, бу текшриув баробарида мактаб раҳбарияти томонидан давлат томонидан ажратилган 21 млн. сўм маблағ талон-торож қилингани ҳам ўртага чиққан ва жиноят иши очилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 129
их учат, а то, что они видят.