"Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдаман. Ҳисор тоғи ёнбағрида Ўғин қишлоғи бор. Қишлоқда катта чинор ўсади. Чинор тагидан эса булоқ отилиб чиқади. Номи – Чиллабулоқ. Қишлоқ аҳли шу булоқ сувидан ичади. Булоқнинг тарихи "Лангар ота" номи билан танилган Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларига (1460-1545) бориб тақалади...
Бу булоқ минг дардга даво ҳисобланади. Булоқ номи билан аталган сув ишлаб чиқариш корхоналари ҳам бор. Аммо бу корхоналарнинг айримлари шунчаки булоқ номидан фойдаланади, холос. Ишлаб чиқараётган суви ҳам булоқники эмас.
Айтишларича, булоқ суви сурункали гастрит, жигар ва ўт, сариқ касалликларида, ошқозон ва ичак яралари, буйрак, бепуштлик, тери касалликларига даво. Бундан ташқари, туз йиғилиши, қандли диабет, қон босими, юрак, асаб хасталиклари ҳам асқотади.
Сувнинг ҳарорати қишда ҳам, ёзда ҳам бир хил – 15 градус. Булоқ устидаги катта чинор ҳаммаёққа соя солиб туради. Ёз кунида меҳмонлар ўзлари билан озиқ-овқат олиб келиб, бемалол ётиб кетишлари мумкин. Чинорнинг айланасида сўрилар бор.Бу ернинг ҳавоси жазирамада ҳам 20-25 градусдан ошмайди, салқин.
Айтишларича, қишлоқ аҳли орасида ошқозон, ўт, жигар, ўн икки бармоқли ичак, сариқ касаллиги, жигар церрози, қандли диабет бошқа хасталиклар кам учрайди.
Булоқ ҳақида ёзганимнинг сабаби бор. Булоқ сувидан мен ҳам ичдим ва ўзимни бардам, тетик ҳис этдим. Қолганлар ҳам ундан насиба олсин-да!"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61
Омонхонани сувлари бекиёс даво
ичган одамни ичгиси кевуради , тугмаган аёллар бориб тугуб клишияпти,
айникса иш топлмай пулсиз утириб кийналиб юрганлар борса, 3 кунни ичида ишга,. чикиб кетишияпти, Кейин мошинага очередь га турганлар Бориб ичса,
5 кунда янги мошина минишияпти ....... Кариялар ичиб , ёшариб, Ман хали ёшманку деб, пенсиясидан воз кечивориш япти , булди хамма сирни очиб. утирмай,