Жамоат жойларида ўзбек ëшларининг “ахлоқсизликни тарғиб қилаëтганини фош этишни" мақсад қилган бу кўрсатув¸ муаллифларга кўра¸ “фойдаси кўринмагунча” давом этади.
Бир гуруҳ ўзбекистонликлар¸ бу кўрсатувни “ëшлар орасидаги ахлоқий бузилишларни камайтириш” уриниши деб олқишласа¸ иккинчи тараф уни “шахс дахлсизлиги” тўғрисидаги қонунга тупуриш дея, кескин танқид қилмоқда.
Мақсад – ëшларни тартибга чақириш!
“Рейд камера” кўрсатувининг илк сонида MY5 ëзуви туширилган қора нимча кийиб¸ қўлида диктофон ушлаган ëш йигит Тошкент марказидаги Амир Темур хиëбони ва Бродвей бульваридаги ўриндиқларда қўл ушлашиб¸ ўпишиб турган йигит-қизлар олдига бориб¸ “Нима қилиб ўтирибсиз?” деган савол билан мурожаат қилади¸ бу сўроқ-жавоблар узоқдан видеотасвирга олинади.
“Рейд камера” бошловчиси¸ “Менинг юртим” телеканали журналисти 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов Озодлик билан суҳбатда¸ Тошкент боғ ва хиëбонларида ўзбек ëшларининг “ахлоқсизликни тарғиб қиладиган” ҳатти-ҳаракатлари авваллари ҳам бошқа телеканалларга мавзу бўлганини айтади:
- Авваллари узоқдан тасвирга олиб¸ студияда муҳокама қилишган. Биз эса¸ тасвирга олиш жараëнида тўғридан-тўғри олдига бориб¸ нотўғри иш қилаëтганини¸ бунақа жамоат жойида ахлоқни бузаëтганлигини тушунтирдик¸ холос. Мақсадимиз¸ ҳозирги пайтдаги ëшларимизни тартибга чақириш¸ бунақа ишлар нотўғри эканлигини кўрсатиб бериш¸ холос.¸ деди Озодлик билан суҳбатда кўрсатув муаллифи ва бошловчиси.
"Шунақа демократия сизга керакми?"
Тошкент вақти билан 21:30 да намойиш этилган бу кўрсатув¸ дарҳол Facebookдаги "Халқ билан мулоқот" саҳифасида муҳокамага ташланди.
90 минг аъзоси бўлган бу гуруҳда берилган "Кўрсатув ғояси ҳақида ким қандай фикрда?" деган саволга муносабат 24 соат ичида муносабат билдирган 1000 дан ошиқ фейсбукчилар орасида журналистни қўллаб-қувватлаганлар талайгина.
Кўрсатув тарафдорларидан бири "Шунақа қилиб яширин камерада олиб шарманда килиш керей буларни, бу ер Европа эмас"¸ деса¸ sharh.uz номидан қўйилган изоҳда:
"Журналист бугунги куннинг энг муҳим муаммоларидан бирини олиб чиққан. Ёшларга эркинлик берилган¸ лекин бунинг ҳам чегарасаи борлигини англаши керак. Ахлоқсизликни демократия, эркинлик деб айтаётганлар миллатимизнинг асосий душманларидир"¸ дейилади жумладан.
Бу кўрсатув – шахс дахлсизлигига очиқ тажовуз!
Айни пайтда¸ “Рейд камера” кўрсатуви ижтимоий тармоқларда муҳокамага ташлангандан сўнг жиддий танқидларга ҳам учради.
"Бу журналистларга нима бўлган ўзи? Шуни ҳам долзарб мавзу қилиб ТВга олиб чиққан журналистларга уятеее!!!! Бошқа қиладиган ишлари йўқми буларнинг? Бориб қишлоқлардаги боғча¸ мактаб¸ больницаларни ва йўлларнинг аҳволини суратга олса бўлмасмиди!!! Ҳа¸ замонавий ëшлар эскичасига учрашув қилмайдику энди!!!" деб ëзди Facebook фойдаланувчиларидан бири.
Ўзбекистонлик таниқли блоггер¸ файласуф Хуршид Йўлдошев¸ бу кўрсатувни дунëвий давлат тамойилларига зид¸ деб баҳолайди.
“Дунëвий давлат қонунларига кўра¸ бундай ҳаракат шахс дахлсизлигига тажовуз ҳисобланади. Ахлоқсизликни гапиргиси келса¸ aхлоқсизликларнинг онаси бўлмиш коррупцияга қарши курашсин. Ҳар қандай ахлоқнинг марказида инсоннинг қадр-қиммати туриши керак. Ўша ëшлар кимнинг ҳуқуқини бузибди¸ кимнинг қадр-қимматини топтабди? Ҳеч кимнинг. Агар чинакамига ахлоқсизликни фош қилмоқчи бўлса¸ ана сўконғич раҳбарларни фош қилсин”¸ деди Озодлик билан суҳбатда кўрсатув танқидчиларидан бири¸ ўзбекистонлик ëш блоггер Хуршид Йўлдошев.
Ҳуқуқий баҳо – адвокат изоҳи
2 апрель куни Озодлик мухбири Тошкентдаги адвокатлик ширкати мутахассиси билан боғланиб¸ “Рейд камера” кўрсатувига билдирилаëтган ҳуқуқий эътирозларга изоҳ беришни сўради.
Бу кўрсатувни кўрмаганини эътироф этган адвокат¸ уни шахс дахлсизлиги ва сўз эркинлигига берилган конституциявий кафолатлар бир-бири билан тўқнаш келишига мисол бўлиши мумкинлигини айтади.
“Конституциянинг 25-моддасида “ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳууқига эга¸ 27-моддасида эса¸ “ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан¸ шахсий ҳаëтига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга”¸ дейилган. Айни пайтда¸ 29-моддада “ҳар ким фикрлаш¸ сўз ва эътиқод эркинлигига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш¸ олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга”¸ дейилган.
Бу кўрсатув муаллифлари¸ биз ижтимоий аҳамиятга эга муаммони ëритиш учун¸ жамоат жойларида тасвирга олдик¸ лекин тасвирга тушганларга нисбатан ҳеч қандай хусуматимиз йўқлиги боис улар шахсини ошкор қилмадик¸ юзини кўрсатмадик”¸ дейиши мумкин. Айни пайтда¸ журналист бориб¸ ўзига танбеҳ берган шахслар¸ “бу менинг шахсий эрким¸ мен қонун ва қоидаларни бузаëтганим йўқ¸ сенинг ишинг бўлмасин”¸ дейишга ҳақли. Шахс ва сўз эркинлиги шунақа нозик зиддиятга киришган мисоллар шунинг учун ҳам жиддий матбуот эмас¸ одатда сариқ матбуотнинг темаси бўлиб қолади”¸ деди Озодлик суҳбатлашган ҳуқуқшунос.
Боғларда ўпишиш – қонун-қоидаларга зидми?
Озодлик билан 2 апрель кунги суҳбатда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмийси¸ на Ўзбекистон Жиноят Кодекси ва на Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида жамоат жойларида ўпишиш ëки қучоқлашишнинг қонунбузарлик сифатида таснифланганини билдирди.
Тошкентдаги энг йирик истироҳат боғларидан бири бошқарувчиси ҳам бундайларга танбеҳ беришга¸ қонун нуқтаи-назаридан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини билдирди.
“Мен Тошкентнинг ëшлар кўп келадиган паркига раҳбар сифатида¸ бундайларга шу пайтгача бирор нарса демаганман¸ демайман ҳам! Ҳа энди¸ ëшлик-бебошлик¸ деб ўтиб кетаман. Севишганлар қўл ушлашиб юролмаса¸ қучоқлаша олмаса¸ биз ҳам Эрон бўламизку унда! Биз фақат улар ичиб тўполон қилса ëки одамлар кўз ўнгида жинсий алоқа қилса¸ жамоат тартибини бузди¸ деб милиция чақирамиз. Лекин шунча йиллик тажрибамда¸ бунақа ҳолат бўлгани йўқ”¸ деди Тошкент марказидаги истироҳат боғи раҳбари 2 апрель куни Озодлик билан суҳбатда.
Бундан роппа-роса бир йил олдин¸ айни шу мавзу Ўзбекистонда муҳокамага қўйилганида¸ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ўшандаги бошлиғи Баҳодир Қурбонов “хиёбонлардаги севишганларга танбеҳ беришга милициянинг ҳақи йўқ”¸ дея баëнот берган эди.
2017 йилнинг 13 апрель куни “Мулоқот вақти” кўрсатувида жамоат жойларида севишган ёшлар ўзларини “уятсизларча” тутаётганига милиция “чора кўрмаётгани” танқид қилинганига жавоб берган Баҳодир Қурбонов:
- Нима бўлганда ҳам биз дунёвий ва демократик жамият қураяпмиз. Биз ҳам одам. Агар милиция ходими келажакда оила қуриб бирга яшаши, меҳнат қилиши, жамият ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган севишганлар олдига бориб, уларга руҳий лат етказса, милиция ходимларига муносабат қандай бўлади?¸ деган эди.
“Боғларда ўпишадиганларни фош қилиш давом этади?”
“Менинг юртим” телеканали 1 апрель кундан намойиш қилишни бошлаган “Рейд камера” кўрсатуви¸ унинг муаллиф ва бошловчиси Бадриддин Ҳусниддиновга кўра¸ бундан сўнг ҳам давом этади:
- Бу нарса таъсир қилмаган бўлса¸ биз фойда бўлмаганунча ҳаракат қиламиз фойда бўлиши учун. Давом эттирамиз. Кўрсатув бўлади ҳар ҳафта¸ деди Озодлик билан 2 апрель кунги суҳбатда ëш журналист.
2014 йилда “Ёшлар маданият ва санъат маркази”, ўшандаги “Камолот” ëшлар ҳаракати, ЎзЭОАВМА, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси каби қатор ташкилотлар муассислигида ташкил этилган “Менинг юртим” телеканали рақамли форматда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳудудида эфирга узатилади. https://www.ozodlik.org/a/my5-yoshlar-axloq-sevishganlar-khurshid-yuldoshev/29140344.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 224
кеча битта ошнамиз айтганидек бўйдоққа итти @м# гулзор
Шундайларни деб қанчадан қанча обортлар бўляпти! Туғуб кўл бўйига ахлат хоналарга ташлаб кетишлар бўляпти.
Харом билан ҳалолнинг фарқига бориб ота-бобомиз ўлиб қолмаган.
.
.
"ҚЎШИҚ" - санъат бўлдими?
.
"ПОРА" - "ҲАДЯ" бўлиб қолдими?
.
Аёлларни эркаклар билан бирга ўлтириши "МАДАНИЯТ" бўлдими?
.
Гўзаллигини ҳаммага кўз-кўз қилиш, "НАФИСЛИК" бўлдими?
.
Ярим-ялонғоч юриш "ЭРКИНЛИК" бўлдиими?
.
"ЗИНО" қилишчи вақтинчалик "АЛОҚА" бўлдими?
.
Аллоҳнинг ғазабидан қочиш эвазига, қарама-қарши борилмаяптими?
Иблис бизни бу дунёда йўлдан адаштириб, охиратда эса биздан воз кечиши очиқ-ойдин айтилмаганми?
Аллоҳ таоло деяпти:
«Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар». (Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чўпонни овозини эшитиб, маъносини тушунмайдиган чорва ҳайвонларига, Пайғамбарларни уларни ҳайдаб юрувчи чўпонга ўхшатмоқда.)
(Бақара 171)
Бу очиқ-ойдин келтирилган ҳақиқатлар ҳозирги маданиятли замонда қалбларга жуда оғир ботади.
Агарда бирон бир одамга маъсиятни тарк этишини насиҳат қилсангиз-у, у сизга: «биргина мен эмас,...ЕщёМеҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.
.
.
"ҚЎШИҚ" - санъат бўлдими?
.
"ПОРА" - "ҲАДЯ" бўлиб қолдими?
.
Аёлларни эркаклар билан бирга ўлтириши "МАДАНИЯТ" бўлдими?
.
Гўзаллигини ҳаммага кўз-кўз қилиш, "НАФИСЛИК" бўлдими?
.
Ярим-ялонғоч юриш "ЭРКИНЛИК" бўлдиими?
.
"ЗИНО" қилишчи вақтинчалик "АЛОҚА" бўлдими?
.
Аллоҳнинг ғазабидан қочиш эвазига, қарама-қарши борилмаяптими?
Иблис бизни бу дунёда йўлдан адаштириб, охиратда эса биздан воз кечиши очиқ-ойдин айтилмаганми?
Аллоҳ таоло деяпти:
«Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар». (Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чўпонни овозини эшитиб, маъносини тушунмайдиган чорва ҳайвонларига, Пайғамбарларни уларни ҳайдаб юрувчи чўпонга ўхшатмоқда.)
(Бақара 171)
Бу очиқ-ойдин келтирилган ҳақиқатлар ҳозирги маданиятли замонда қалбларга жуда оғир ботади.
Агарда бирон бир одамга маъсиятни тарк этишини насиҳат қилсангиз-у, у сизга: «биргина мен эмас, ҳамма шу ишни қилаяпт» деса, сиз унга қуйидагича жавоб беринг:
Агар Қуръондан "КЎП ИНСОНЛАР" деган сўзни изласангиз, қуйидагиларни топасиз:
(Кўп инсонлар билмайдилар),
(Кўп инсонлар шукр этмайдилар),
(Кўп инсонлар иймон келтирмайдилар).
Агарда "УЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ" деган сўзларни изласангиз, қуйидагиларни топасиз:
(Уларнинг аксариятлари итоатсиздурлар),
(Уларнинг аксариятлари жоҳилдурлар),
(Уларнинг аксариятлари юз ўгирувчилар),
(Уларнинг аксариятлари ақлсиздурлар),
(Уларнинг аксариятлари эшитмайдилар).
Азиз биродарим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақолинг:
(Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир).
(У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди).
(Аввалгилардан кўпгина жамоатлар ва охиргилардан оздирлар).
Бу мавзу жудаям муҳим мавзулардан бири бўлиб, уни имкон қадар дўстларингиз билан ҳам улашинг..Аллоҳ қилган хайрли ишларингиз эвазига Ўзининг гўзал мукофотлари билан сийласин. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин, илмингиз бунданда зиёда бўлсин...амийн!
Кун ҳикмати
Кўпчилик бошқаларнинг ҳаётини ўзининг ҳаётидан афзал деб ўйлайди. Бошқалар эса уларнинг ҳаётини ўзиникидан афзал деб ўйлайди. Бунинг сабаби шуки, биз қаноатнинг ҳақиқий маъносини йўқотиб қўйганмиз. Бахтсизликнинг сири эга бўлган нарсамиздан рози эканимизни унутишимиздадир.