Предыдущая публикация
Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни Ўзэкспомарказда ўтказилган тантанали байрам тадбирида ўзбекистонлик аёлларни табриклади.
Президент матбуот хизматининг билдиришича: "Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.
Тадбирда 28 нафар фаол қизларга Зулфия номидаги Давлат мукофоти топширилди. Шунингдек, президентнинг 7 мартдлаги фармони билан бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди. https://www.ozodlik.org/a/29086092.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 375
Борган сари саккизинчи март.
Ёрга совға тутмасам бошга,
Ёғдиради саккиз мингта дард.
Сенга маза бўйдоқсан беёр,
Ўтирмайсан қийнаб жонингни.
Эслатиб бу кунни бемеъёр,
Зулукхон ичмайди қонингни.
Деди порлаб қоп-қора кўзи,
Кўмак сўраб келдим ёнингга.
Айтганча гул олдингми ўзи
Ҳеч бўлмаса онажонингга?
Йўқ олмайман!-десам, дўстим лол,
Дер бунчалар бўлма қурумсоқ.
Совға олмоқ ё келур малол,
Гул бермасанг ўғилсан қандоқ?
Онанг учун ол тилло зирак,
Ё бўлмаса хитой шойисин.
Ёки менга айтмоғинг керак,
Совға олмаслигинг боисин.
Шунда дедим дўстимга боқиб,
Ўтмишда бу кунни ол дарак.
Нишонлаган қошларин қоқиб,
Зинокору тунги капалак.
Мен ўзимни даҳо демасман,
Аммо менда ғурур ўлмаган.
Мен валадизино эмасман,
Онам хам фоҳиша бўлмаган!