Бу ҳақда 12 май куни журналистларга Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббускор гуруҳи раиси Суръат Икромов маълум қилди.
Ҳуқуқ фаолига кўра, уч ака-ука Мирзаевлар қийноққа солинган, уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноий кодексининг 221-моддаси (“Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) бўйича асосланмаган айбловлар қўйилган.
Масалан, Абдукарим Мирзаев 2009 йил февралида конституциявий тузумга тажовуз қилиш; диний, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва иштирок этишда айблов бўйича 8 йилга қамалган эди. 2017 йилнинг январида Абдукаримнинг қамоқ муддати тугашига бир ой қолганида унга нисбатан керакли тартибда сочини олдирмагани учун Ўзбекистон ЖКнинг 221-моддаси бўйича яна иш қўзғатилган. Суд унга яна уч йил қамоқ жазоси қўшиб берган.
Аҳмадилло Мирзаев 2016 йил 18 майида 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 2009 йил декабрида қамоқ муддати тугашига 4 ой қолганида унга нисбатан янги жиноий иш қўзғатилган ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2017 йил 6 январида Аҳмадиллонинг иккинчи муддати тугашига бир ой қолганида Мирзаевга нисбатан 221-модда бўйича (йиғиштирилмаган ётоқ ўрни учун ) янги жиноий иш қўзғатилди ва яна 4 йилу 7 ой қамоқ муддатини қўшиб берилди.
Абдувоҳид Мирзаев 2006 йилда қайтадан 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 2017 йил апрелида унинг қамоқ муддати якунланган, бироқ яқин қариндошлари унинг қаерда экани ҳақида ҳеч қандай маълумот ололмаяпти. https://www.ozodlik.org/a/28488345.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1 089
Худи жамиятни узлари бошкармокчи булишади кискаси чегарадан чикиб кетишади .
Хукумат хам ахмокмас буларни катик контрол килиб турмаса Афгон Ирок Сурия киворишади.
Кечаю кундуз семириб мойга ботган Озодбек Мирза Зулайхо Халималарни курсатавормасдан .
Борсин устюртга уша ерда фермер ишчиси оиласи ахволини курсатсин .
Кандай кийин ахволдаям уз ватанини севишини хеч качон даже вилоят марказигаям чикмаган лекин узига ток вообще бахтли эканини курсатсин .
Кимни дейсан эй ифлослар уша ватанимизи куриклаетган солдатмизми .
Еки уз махаламизни кучасида чопкилаб кетаетган еш болаларними .