Ровийлар сўйлайдиларки, алқисса унча катта бўлмаган қишлоқларнинг бирида Хузайфа исмли ёш бир бола яшаган экан. У ўзининг калтафахмлигидан хечкимга ёқмас экан, айниқса мактабдаги ўқитувчисига. У доим болага “Сен мени ақлдан оздирасан Ҳузайфа!” деб бақирар экан. Кунлардан бир куни Хузайфанинг онаси боласининг ўқишларини билиш мақсадида мактабга ташриф буюрибди. Ўқитувчиси бор гапни онасига айтибди. Ўғлингиз фалокатни ўзгинаси, жудаям паст баҳоларга ўқийди, мен ўз ўқитувчилик фаолиятимда бунчалик беақл болани кўрмаганман!!! Она ўқитувчининг бу гапларидан ҳайратдан ёқа ушлабди, ўғлини мактабдан чиқариб олиб, бошқа қишлоққа кўчиб мактабга эмас, мадрасага ўқишга жойлабди. Орадан 25 йил вақт ўтибд