Асли исми Худойберди Нурматов бўлган ўзбекистонлик 30 яшар бу йигит Россияга “ноқонуний кириб келганлик” ва “радикал исломий ташкилотга даъват қилганликда” айбланмоқда. Ҳибсдан чиққанидан кейин Озодликка берган интервьюсида Али Феруз “Пресня” ҳибсхонасида ФСБ ходимлари билан суҳбатта бўлганини тасдиқлади.
Али Феруз тахаллуси остида “Новая газета” нашрида ишлаётган ўзбекистонлик Худойберди Нурматов ҳибсга олинган куни ярим тунда яқин озод этилди.
Озодликка берган интервьюсида Али Феруз полиция ва ФСБ уни сўроққа тутгани ва миграция қайдида турмагани сабабли маъмурий жазо қўллаб, шаҳарни тарк этмаслик тўғрисида тилхат асосида қўйиб юборганини билдирди.
16 март куни эрталаб Москвада Ўзбекистон ватандоши, “Новая газета” нашри мухбири Али Феруз полициячилар томонидан ҳибс этилган эди.
2012 йилда у Ўзбекистон паспортини йўқотиб, ҳозиргача қочқинлик мақомини ололмасдан юрганини айтган.
“Новая газета” дарҳол ўз сайтида ўзбекистонлик қочқин ҳимоясига мақола чоп этди. Газета бош муҳаррири Дмитрий Муратов Али Феруз масаласида Президент девони ва бошқа мутассадди идораларга мурожаат қилганини билдирди. http://www.ozodlik.org/a/28375614.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 48