Рамазонга тааллуқли миш-мишлар ҳақидаЖамият 19:44 2184

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Одатда баъзи инсонлар ҳар хил мақсадлар билан ёлғон гапиришликка уринишади. Албатта унинг сабаблари кўп, биз унинг сабаблари, ҳукмлари ва турлари ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз, балки охирги бир неча кунлар ичида билиб-билмасдан ёки қасддан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан ёлғон гаплар, тўқима ҳадислар тарқатилаётганлигини гувоҳи бўлаяпмиз. Аввал бошида бунга унчалик жиддий эътибор бермадик. Сабаби, ҳозирги ахборот хуружи даврида бундай салбий ҳолатларн