(Хикоя)
Адолат хола- ўзи янги кўчиб келган кўп қаватли уйининг ёнгинасида майда-чуйда сотади. Ҳали атрофда чала, битмаган уйлар кўп, шундай бўлса-да, қуриб битказилган уч "дом" нинг ҳар бир хонасида оқшомда чироқ йилтиллайди. Аҳоли бир бирини яхши танимаган бу мавзеда "дордан қочган" баъзи бир нусҳалар ҳам бор.
Адолат холанинг ёнига набира етаклаган Жамила хола келиб қолди. Таниганлар ва билганлар бу аёлни "Би-Би-Си ҳабарлари " дейишади...
-Адолатхон шу ерда ўтирибсиз, билган,сезган бўлсангиз керак, тепангиздаги Зиёд мани домимдаги анави бузуқникига "бўзчини моккиси" дек бўлиб қолди, аёли тўртта қизни туғиб, не умидда бешинчисини "ана туғаман мана туғаман" бўлиб зўрға юрибди, эркек ўлгурни бетида туки бўлмай ўлсин, не ғамда-я, қаранг... " деб янги ҳабарни дарров улаша қолди.
Адолат холанинг ҳам тепа қўшниси Иродага ичи ачиб, раҳми келиб турганди, "лоп" этиб Ироданинг ўзи лапанглаб уйидан чиқиб турибди-ку...
- Ҳола, туз бормиди сизда, ишқилиб бор бўлсин, ана бу ёққа магазинга бориб ётмай...- деди Ирода салом-аликдан кейин.
Адолат хола имо- ишора билан Жамила холага "жим, яна айтиб қўйманг" деб билдиргунча, хола барини аёлга тўкиб сола қолди...
Эшитганларидан ранги оқариб кетган оғир оёқ хотинга- Жамила хола четга тортиб яна кўп йўл-йўриқ кўрсатди.
"Ишқилиб, уйи аччиқ бўлмаса-да, ўзи икки йўлнинг орасида турган хотин бўлса" деб ичи кирланди Адолат холанинг...
Эртасига "дом" ни ғала-ғовур босди. Жамила холанинг йўриғига юрган Ирода эрини рўпара подъезддаги аёлникида тутиб олибди. Шанғиллагангина опаси, келинойисию, Зиёдни майкачан судраб чиққан акаси, бир четда ўксиниб йиғлаётган тўрт қизалоқ ва Иродани- "дом" даги ҳамма деразадан жуфт-жуфт кўзлар кузатди, роса томоша бўлди...
-"Юки енгил эшакнинг иши ётоқ бўлибди", ташла болаларингни, қарасин ота бўлиб, сан қорнингдагини эсон-омон туғиб олишингни ўйла, нарсаларингни ол, қани кеттик- шанғиллайвериб, овози бўғилган опаси Иродани қўлтиқлади.
Кичик қизи дарров қўшилишиб кетиш учун онасига ёпишди. "Ол синглингни Иқбола, ойингнинг мазаси қочяпти, дўхтирга обориб, кўрсатиб келайлик" деди ҳола бўлмиш катта жиянига.
Ўн ёшли Иқбола синглисини қучоқлаб овутди. Адолат холанинг бу тўрт қизалоққа жони ачиди.
Ирода акасининг машинасига чиқиб, мунғайиб турган қизларига қарай-қарай кетди. Тўпланганлар ҳам секин-аста тарқалди. Майкасининг ипи узилган- Зиёд қизларига ҳам қарамай, уйига кириб кетди. Шумшайиб турган қизалоқлар бир бирини пинжига суқилишиб, отасининг орқасидан жимгина эргашишди...
Бир оздан сўнг уйидан кийиниб чиққан Зиёд Адолат холанинг ёнига қийшайиб келди:
-Сиз чақдизми, хотинимга?!
Кўйниз жойига тушдими энди?!- томдан тараша тушгандек гап қотди онаси тенги аёлга...
-Эсинг борми, ўғлим, нимага ман чақаман, вақтлироқ билганимда- уйинг бузилмасин деб аёлинггамас, ўзингга айтган бўлардим... Гапимни қулоғингга олмассан, лекин билиб қўй "зино-қарз" диган гап бор, сани гуноҳингни бола-чақанг, аҳли аёлинг тўлайди, чидасанг-юр!- деб ичи оғриб, юзини четга ўгирди...
Ғўнғиллаб сўкиндими, Зиёд катта йўл тарафга қараб кетди.
Адолат ҳола қанча ўзини чалғитай деса ҳам, Зиёднинг гапи роса миясидан кириб, тавонидан чиққандек бўлди. Ўйланиб ўтирганди, қизалоқлар биргалашиб уйдан чиқиб ёнига келишди. Иқбола катта қизлигига бориб, дадасини ўзича оқлагандай бўлди:
"Дадам роса яхши одамлар, худо ҳоҳласа бизнинг уйда ҳам ўғил бола туғилади, кейин дадам роса ҳурсанд бўладилар"
Адолат ҳола растасидан қурут олиб қизчага тутди:
-Ма олақол қизим, тўғри айтасан, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана буни сингилларингга бўлиб бер- яна уч тўртта қурут, қанд узатган бўлди.
Қизча сингилларини ёнига чақирди:
-Диёра, Ўғилой, Мубина...
Мубина қани?!, Мубиишшш...
Қизчанинг ўртанча синглиси атрофда кўринмади. Адолат хола ҳам бўйнини чўзиб атрофга аланглади:
-Чоп, қизим, уйларингга кириб қараб чиқ, уйдадир?!
Иқбола чопиб кириб кетди. Хола икки қизалоқни ёнгинасига курси қўйиб ўтқазди.
-Мубина опанг, бирга чиққанмиди?! секин сўради олти ёшли Диёрадан.
Қизчаларнинг ҳар иккаласи ҳам "жим" қўлларидаги конфетни очишмоқчи бўлишар, бўлиб ўтган воқеалар сабабми, жуда ғамгин э
дилар...
-Ҳола синглим уйда ҳам йўқ!- Иқболанинг лаблари қўрқувдан оппоқ бўлиб кетган эди.
-Ҳолангларники узоқми бу ердан?!- Адолат ҳола ҳам ҳаёлига келган биринчи таҳминни дарров айтди.
Қизча бош силкиб, "ҳа узоқ" деб зўрға шивирлади...
-Сизлар ўтириб туринглар, ман бир атрофни айланиб қараб чиқай, ҳеч қайерга кетиб қолманглар...
Адолат хола ўрнидан туриб, ўзи қизчани қидиришга тушиб кетди.
Уй атрофини айланиб қидириб чиқди, икки томонга ҳам бориб келди, кейин катта йўл томонга қараб жўнади. Йўлида учраган одам бор-ки, қидиришга буюраверди. Бирдан кўзи узоқдаги бир қизил кўйлакли қизчага тушди, тўғрироғи- қизчанинг кўйлак этаклари "лип" этиб чала битган уйнинг остонасида бир кўринди-ю, ўчди.
"Боя ўша қизалоқнинг устига қарамаган эканман-да, эссиз, ўшамикин, у тарафларда нима қилиб юрибди экан?! "
Адолат хола тез юра олмасди, шунинг учун сал нарироқда машинасининг юкхонасини ёпаётган бир машина эгасини "ҳай-ҳай" лаб, қўл силкиб чақирди.
Ҳайрон бўлган йигит "менми?!" деб имо қилди.
-Келинг ўғлим, ёрдамиз керак, чопинг!-қичқирди хола...
Йигит шошилмай кела бошлади.
-Тезроқ, тезроқ югуринг, жон болам...
Етиб келган йигитга нафаси оғзига тиқилгудек бўлиб, вазиятни тушунтирди, қизча кириб кетган уйни қўли билан кўрсатди. Йигит ҳам югурганча, у кўрсатган томонга қараб чопди.
Оғриқ оёғини судраб битмаган уй ёнига етиб боргунча, жўнатган йигити бировни судраб ташқарига олиб чиқиб қолди. Судралаётганни ёнига келганида таниди, лабини чети қонаб турган бу безори ёши қирқларга бориб қолган, қачон қараса маст-аласт юрадиган бир тайинсиз киши эди. Хола уни атрофда тез-тез кўриб турарди.
-Хола, сиз ичкарига кириб қизчани олиб чиқинг, бечора роса қўрқибди- ҳансираб жавоб берди йигит.
Адолат хола юраги тамоғига тиқилган кўйи ичкарига кирди: битмаган уй бурчагида дир-дир титраб саккиз ёшли Мубина турарди.
-Нима қиляпсан, бу ерда она қизим, опанг сени қидириб юрибдику, ким олиб келди бу ерга сани а?!, қизим, қўрқмасдан ҳаммасини айт-чи, манга?!
Қизча йиғлаб юборди, фақат дудуқланиб "аямм, ааааяям" деб қайтараверди...
-Анави одам сани алдаб олиб келдими, бу жойга?!
Қизча ҳиққиллаб йиғлаб, "ҳа-ҳа" дегандек, тинмай бош силкирди...
Ташқарига чиқишганда, яна оломон йиғилган, бояги одамни уриб, ҳамма ёғини қонатиб ташлашган, кимдир судраган, кимдир тепкилаётган эди.
Адолат хола қизчани етаклаб растаси ёнига келди, уйдан чиқиб, йиғилишиб турган аёллар қизчани овута бошлашди, ора-чора "ҳайрият-ей, Аллоҳ асрабди", "милиса чақиришибдими ўзи?!"," онаси айбдор-да, нима қиларди, шу гўрсўхта эрига ишониб қиз болани ташлаб кетиб?! "деган сўзлар эшитилиб қоларди. Биров аллақачон Иродага телефон қилганини айтиб ҳам ўтди.
Ҳаллослаб бир оздан сўнг Ирода опаси билан етиб келди, қизчаларини бир-бир бағрига босиб, тиззалаб йиғлади, Мубинани ҳамма жойини кўздан кечириб чиқди, кейин унинг ҳам кўрганлари қаттиқ таъсир этиб кетдими, дарди тутиб қолди. Кун ҳақиқатда унга жуда оғир келган эди.
Қизларниям машинага солишиб ҳаммалари туғруқхонага йўл олишаётганида, кўча бошида, қўлидаги қора халтада ниманидир кўтариб келаётган эр- Зиёд кўринди...
Азизахон Исмоилова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев