Предыдущая публикация
Тўзонларда қолдим,соврилдим,
Қахратонда куйдим қоврилдим,
Бу не жазо,айт,нима қилдим?
Бир содиқ дўст бермадинг,дунё
Кулиб,сўзлаб турса дўст дедим,
Жон деса,жон бергудай эдим.
Охир ичу этимни едим,
Бир содиқ дўст бермадинг,дунё.
Асли сендан бошланган хато,
Ӯзинг бир кам,ўзинг бевафо.
Меҳмонларинг кўнглида риё,
Бир содиқ дўст бермадинг,дунё.
Нолишларим келмасин малол,
Учратмадим бир дўсти ҳалол.
Арзимайман бунга эҳтимол,
Бир содиқ дўст бермадинг,дунё...
🌸 🌸 🌸 🌸
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1