Японияда II Жаҳон Уруши давомида суратдаги бу болакай ўлик укасини кўмиш учун орқасида шундай кўтариб юради. Бунга бир аскар эътибор бериб, ўлик болани ташлашини, йўқса чарчаб қолишини айтади. Бола: «У оғир эмас. У менинг укам!», деб жавоб беради.
Аскар ҳолатни тушуниб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Ана ўшандан бери ушбу сурат Япониянинг бирлик рамзига айланган экан!
Шояд, бу бизнинг ҳам шиоримизга айланса: «Оғир эмас! У менинг укам!».
Аброр Ҳасан ўғли таржимаси