
Аллоҳ таоло сиз учун ҳамма нарсани яратганини айтади.
"У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган Зот. Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсани билувчи Зотдир". (Бақара 29-оят).
Лекин, минг афсуски, биз юриб турган бу ер ва бизга соябон бўлаётган бу осмон ва бизга Аллоҳ берган бу ҳаёт, бу неъматлар Аллоҳ раҳмат қилган бандалардан ташқари кўпчиликка Аллоҳнинг зиддига, Аллоҳга осий бўлишлари учун, хизмат қилмоқда.
Ёшларимиз кўзларини фақат кино ва сериалларга қаратмоқдалар. Қулоқлари билан фақат мусиқа ва бекорчи аскиялар тингламоқдалар. Тиллари билан фақат фаҳш ва мункар сўзларни сўзламоқдалар. Биз қўлимиздаги телефон билан Аллоҳга қарши яккама-якка чиқяпмиз.
Сизга бир саволим бор, сизга ва мени тинглаётган минглаб мусулмонларга саволим бор: Қўлингиздаги телефонни ичида қанча рақамлар бор, кимларга қўнғироқ қилямсиз, қандай расмлар бор?
Ичида нималар борлигини Аллоҳ билади.
Сизга саволим: телефонингиз исломга хизмат қиляптими ёки исломни бузяптими?
Агар, телефонингизда фақат Қуръон ўқисангиз, Исломни тарқатсангиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини улашсангиз демак телефонингиз исломга хизмат қиляпти.
Агар, Аллоҳни эслатмайдиган ҳар-хил клиплар, суратлар тарқатаётган бўлсангиз демак сиз исломни бузяпсиз, Қуръон билан урушмоқдасиз.
Чунки ношаръий мусиқалар тинглайсиз. Қуръон ўрнига мусиқа тинглайсиз. Қуръонни тарқатиш ўрнига мусиқалар тарқатасиз. Қуръонни, пайғамбаримизнинг суннатларини тарқатиш ўрнига бекорчи суратлар тарқатасиз.
Қўлингиздаги телефон билан исломга қарши урушасиз. Бу исбот талаб қилмайдиган далил.
Баъзи йигитлар: "Мен, Алҳамдулиллаҳ намозхонман, мен фалончиман, мен пистончиман... Лекин менинг оддий муаммоим бор, мен мусиқа тинглайман", дейишади.
Мусиқа оддий муаммоми?!
*Қанча одамлар Қуръон ёдлашни орзу қилишади, лекин мусиқа туфайли ёдлай олишмайди. *Қанча одамлар намоз ўқишни орзу қилишади, лекин мусиқа туфайли ўқий олишмайди. *Қанча одамлар мусиқа туфайли аҳлоқи бузулиб кетди. Мусиқанинг хатари каттадир.
Мусиқа ҳақида Аллоҳ таоло пайғамбаримизга нима деган?
Аллоҳ таоло Луқмон сурасида нима деган эди?
"Одамлар орасида беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор". (Луқмон 6-оят).
Беҳуда сўз нима у?
Ибну Масъуд роҳияллоҳу анҳу Аллоҳга қасам ичиб айтадиларки, "Беҳуда сўз"дан мурод, қўшиқлардир.
Уйда, машинада, телефонда беҳуда сўз яъни мусиқалар, ношаръиш қўшиқлар янграйди.
"Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир". (Луқмон 6-оят).
"Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек мутакаббирлик билан ортга қараб кетадир. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер". (Луқмон 7-оят).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев