Савол: Исломда аёлларнинг қош териши гуноҳ саналади. Аммо негадир ҳижобда юрадиган, Исломдан хабари бордек кўринадиган кўпчилик аёллар қошларини териб юришларини кўрамиз? Буни қандай тушуниш мумкин? Ёки қошни тердиришга рухсат борми?
Жавоб: Шариатимизда қош ва юздаги тукларни териш ёки тердириш гуноҳ саналади. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Абу Яъло келтирган узун ривоятда танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилган аёллар лаънатланган.
Биз қуйида бу бобда айтилган мўъжаз ривоятни кўриб чиқамиз.
ْﻦَﻋ ِﺪْﺒَﻋ ِﻪﻠﻟﺍ َﻲِﺿَﺭ ُﻪﻠﻟﺍ ُﻪْﻨَﻋ :َﻝﺎَﻗ َﻦَﻌَﻟ ُﻪﻠﻟﺍ ِﺕﺎَﻤِﺷﺍَﻮْﻟﺍ ِﺕﺎَﻤِﺷْﻮَﺘْﺴُﻤْﻟﺍَﻭ ِﺕﺎَﺼِّﻤَﻨَﺘُﻤْﻟﺍَﻭ ِﺕﺎَﺠِّﻠَﻔَﺘُﻤْﻟﺍَﻭ ِﻦْﺴُﺤْﻠِﻟ ِﺕﺍَﺮِّﻴَﻐُﻤْﻟﺍ َﻖْﻠَﺧ ِﻪﻠﻟﺍ ﺎَﻣ ﻲِﻟ َﻻ ُﻦَﻌْﻟَﺃ ْﻦَﻣ َﻦَﻌَﻟ ُﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ُّﻱِﺭﺎَﺨُﺒْﻟﺍ ُﻩﺍَﻭَﺭ .ِﻪﻠﻟﺍ ِﺏﺎَﺘِﻛ ﻲِﻓ َﻮُﻫَﻭ َﻢَّﻠَﺳَﻭ ِﻪْﻴَﻠَﻋ .ُّﻲِﺋﺎَﺴَّﻨﻟﺍَﻭ ُّﻱِﺬِﻣْﺮِّﺘﻟﺍَﻭ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни, тишлар орасини очтирувчиларни, ҳусн учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни
лаънатлаган! Менга нима бўлдики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатлаган кимсаларни лаънатламасам!? Бу Аллоҳнинг Китобида бордир” (Бухорий, Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ривоятга кўра, танасига игна ёки бошқа воситалар ила расм солдирувчилар, татуировка қилдирувчилар, қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олувчи ва олдирувчиларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Бу ўша ишларнинг ҳаром эканига очиқ далолат қилади.
Ривоятда айтилганидек, бу ишлар “ҳусн учун”, бировга чиройли кўриниш учун бўлса, лаънатга муносибдир. Сабаби бунда ҳожат бўлмаган ҳолатда Аллоҳ яратган табиий хилқатни ўзгартириш иллати бор. Аммо бирон зарурат, шаръий ҳожат юзасидан, масалан хасталикдан тузалиш учун бўлса, жоиз.
Фуқаҳолар иттифоқига кўра, ривоятда юздаги тукларни теришдан қайтариш унинг ҳаромлигига далолат қилади. Имом Аҳмад ва бошқалардан нақл қилинишича, бу иш макруҳдир.
Кўпчилик уламолар фикрича, бу ривоятдаги қайтариқ умумий эмас. Аммо Ибн Масъуд ва Ибн Жарир Табарий каби зотлар унинг ҳукми умумий, ҳар қандай ҳолатда бу иш аёл учун ҳаромлигини айтишган (“Аҳкомун-нисо”, “Найлул-автор”).
Жумҳур уламоларга кўра, ҳали оила қурмаган аёл учун юзидаги тукларни олиш мумкин эмас. Баъзилар, агар шаръий ҳожат тушса, оила қурмаган аёл бу ишни
қилиши жоизлигини айтишган.
Яна жумҳур фақиҳларга кўра, оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги тукларни олса бўлади. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир. Бунга имом Муслим Бакра бинти Уқбадан қилган ривоят далил сифатида келтирилган. Лекин ҳанбалийлар бунга хилоф қилиб, аёл эрининг рухсати билан бўлса ҳам юзидаги тукларни олиши мутлақо мумкин эмаслигини таъкидлашган.
Шу ўринда юз ва бошқа аъзолардаги тукларни олиш ҳукми борасида баъзи муҳим маълумотларни келтириб ўтамиз.
Агар аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар наздида ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир. Баъзилар бу иш эрининг рухсати билангина қилинишини айтишган. Аммо Ибн Жарир бу иш ҳаром, деган.
Шунингдек, жумҳур уламолар аёл қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигига иттифоқ қилишган. Моликийлар бу ишни вожиб, дейишган.
Лекин шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш керак, эркак киши ўзини аёлларга ўхшатиб зийнатланиши, юзи ва қошидаги тукларни олиб, аёлсифат бўлиши жоиз саналмайди!
Лаънат жуда оғир нарса. Лаънат бандани Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштириб, ғазабига йўлиқишига сабаб бўлади. Сиз баъзи ҳижоблилар қошларини тердириб юришларини айтмоқдасиз. Исломда ҳар бир балоғатда етган муслим ва муслима авратини ёпиб юриши талаб этилади. Бироқ, афсуски, ҳижоб ўрагани билан Исломдан бехабар, намоз ва рўза каби ибодатлар нималигини билмайдиган қизлар қанча!? Шундай экан, имкон қадар Исломни яхши ўрганиш ва унга риоя этишга ҳаракат қилиш керак.
Манба: muxlis.uz


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев