“Бидъат” сўзи “янги пайдо бўлган” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда дин комил бўлганидан кейин пайдо бўлган нарса “бидъат” дейилади.
Уламолар томонидан бидъатга турлича таъриф берилган. Имом Шофеъий, Изз ибн Абдуссалом, Нававий, Абу Шома, Қарофий, Зурқоний, Ибн Обидийн, Ибн Жавзий ва Ибн Ҳазмларга кўра, ибодат ё одатлар бўлишидан, қораланган ё қораланмаганидан қатъи назар Қуръон ва суннатда мавжуд бўлмаган янги пайдо бўлган нарса бидъатдир.
Бу тоифа вакилларидан бири Изз ибн Абдуссаломга кўра, бидъат вожиб бидъат, ҳаром бидъат, мандуб бидъат, макруҳ бидъат, мубоҳ бидъатларга бўлинади.
Вожиб бидъат: наҳв илми билан шуғалланиш. Сабаби бу билан Аллоҳ ва Расулининг сўзи ўрганилади, шариатни сақлаш наҳв илмига асосланади. Зеро, ҳукмларни чиқариб олиш учун араб тили қоидаларини пухта билиш талаб этилади.
Шунингдек, жарҳ ва таъдил илми ҳам вожиб бидъатга киради. Шариатни сақлаш фарзи кифоядир. Бунда наҳв, жарҳ ва таъдил илми катта аҳамиятга эга.
Ҳаром бидъат: қадарийя, жабрийя,
муржиа ва хавориж мазҳабларидир.
Мандуб бидъат: мадрасалар ташкил қилиш, Рамазон ойида таровеҳ намозини жамоат билан ўқиш ва ҳоказо. Умар розияллоҳу
анҳу одамлар таровеҳни бир қори ортидан жамоат бўлиб ўқиётганларини кўриб, “бу қандай ҳам яхши бидъат!” деган. Усмон розияллоҳу анҳунинг одамлар ҳожати учун жума кунидаги биринчи азонни жорий қилиши ҳам шунга мисол бўлади.
Макруҳ бидъат: масжидларни муболаға тарзда безаш ва Қуръон китобини зийнатлаш.
Мубоҳ бидъат: жамоат намозларидан кейин қўл бериб кўришиш, еб-ичиш ва кийинишда исрофга йўл қўймаган ҳолда кенглик яратиш ва ҳоказо.
Бидъат яхши ва ёмон қисмга бўлиниши мана бу ривоятда ҳам айтилган. ْﻦَﻋ ِﺭِﺬْﻨُﻤْﻟﺍ ِﻦْﺑ ٍﺮﻳِﺮَﺟ ْﻦَﻋ ِﻪﻴِﺑَﺃ :َﻝﺎَﻗ َﻝﺎَﻗ ُﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ :َﻢَّﻠَﺳَﻭ ْﻦَﻣ َّﻦَﺳ ﻲِﻓ ْﻦَﻣ ُﺮْﺟَﺃَﻭ ﺎَﻫُﺮْﺟَﺃ ُﻪَﻠَﻓ ًﺔَﻨَﺴَﺣ ًﺔَّﻨُﺳ ِﻡَﻼْﺳِﻹﺍ َﻞِﻤَﻋ ﺎَﻬِﺑ ُﻩَﺪْﻌَﺑ ْﻦِﻣ ِﺮْﻴَﻏ ْﻥَﺃ َﺺُﻘْﻨَﻳ ْﻦِﻣ ْﻢِﻫِﺭﻮُﺟُﺃ ٌﺀْﻲَﺷ ْﻦَﻣَﻭ َّﻦَﺳ ﻲِﻓ ِﻡَﻼْﺳِﻹﺍ ًﺔَّﻨُﺳ ْﻦِﻣ ﺎَﻬِﺑ َﻞِﻤَﻋ ْﻦَﻣ ُﺭْﺯِﻭَﻭ ﺎَﻫُﺭْﺯِﻭ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻥﺎَﻛ ًﺔَﺌِّﻴَﺳ ِﻩِﺪْﻌَﺑ ْﻥَﺃ ِﺮْﻴَﻏ ْﻦِﻣ .ٌﺀْﻲَﺷ ْﻢِﻫِﺭﺍَﺯْﻭَﺃ ْﻦِﻣ َﺺُﻘْﻨَﻳ ُﻩﺍَﻭَﺭ ٌﻢِﻠْﺴُﻣ ُّﻲِﺋﺎَﺴَّﻨﻟﺍَﻭ ُّﻲِﻣِﺭﺍَّﺪﻟﺍَﻭ ُﻦْﺑﺍَﻭ ْﻪَﺟﺎَﻣ .َﺔَﻤْﻳَﺰُﺧ ُﻦْﺑﺍَﻭ Мунзир ибн Жарир отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Исломда яхши суннатни (йўлни) пайдо қилса, унга ўшанинг ва унга ўзидан кейин амал қилганларнинг савоби камайтирилмасдан берилади. Ким Исломда ёмон суннатни жорий қилса, унга ўшанинг ва ўзидан кейин амал қилганларнинг гуноҳи камайтирилмасдан
берилади” (Муслим, Насоий, Доримий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривояти).
Бу ерда Ислом шариатига мувофиқ яхши нарсаларни жорий
қилиш жоизлиги, унинг савоби ўша ишни пайдо қилган одамга ёзилиши айтилмоқда.
Иккинчи тоифа уламоларига кўра, хоҳ ибодат, хоҳ одатларда бўлсин, бидъатнинг ҳаммаси ёмондир, залолатдир. Бу фикрни Молик, Шотибий, Туртуший, Шумунний, Айний, Байҳақий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Ҳайтамий ва Ибн Ражаблар айтишган.
Ушбу тоифа вакилларидан бири имом Шотибий бидъатни икки хил таърифлаган:
1. Динда янги пайдо қилинган, шариатга тескари бўлган нарса. Шу
йўлни тутиб, Аллоҳга ибодат қилишда муболаға кетилади. Бу таъриф одатларга эмас, балки ибодатларга тегишли.
2. Динда янги пайдо қилинган ва шариатга тескари бўлган нарса, бу йўлга юриш билан шариат йўлидан кетиш ният қилинмайди.
Бу тоифа вакиллари Ислом дини комил қилингани ҳақидаги оятни келтириб, бидъат ишни олиб келиш Исломни ноқис санаш билан баробар эканини айтишган. Улар яна тўғри йўл битта экани, тафриқага бўлиниш эса залолатлиги ҳақидаги оятларни ҳам далил қилишган.
Яна мана бу ривоятни ҳужжат қилиб келтиришган. ْﻦَﻋ ِﻦْﺑ ِﺽﺎَﺑْﺮِﻌْﻟﺍ :َﻝﺎَﻗ َﺔَﻳِﺭﺎَﺳ ُﻝﻮُﺳَﺭ ﺎَﻨَﻈَﻋَﻭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻢَّﻠَﺳَﻭ ﺎًﻣْﻮَﻳ َﺪْﻌَﺑ ِﺓَﻼَﺻ ِﺓﺍَﺪَﻐْﻟﺍ ًﺔَﻈِﻋْﻮَﻣ ًﺔَﻐﻴِﻠَﺑ ْﺖَﻓَﺭَﺫ ﺎَﻬْﻨِﻣ ُﻥﻮُﻴُﻌْﻟﺍ ْﺖَﻠِﺟَﻭَﻭ ﺎَﻬْﻨِﻣ ُﺏﻮُﻠُﻘْﻟﺍ َﻝﺎَﻘَﻓ :ٌﻞُﺟَﺭ َّﻥِﺇ ِﻩِﺬَﻫ ُﺔَﻈِﻋْﻮَﻣ ٍﻉِّﺩَﻮُﻣ ﺍَﺫﺎَﻤَﻓ ُﺪَﻬْﻌَﺗ ﺎَﻨْﻴَﻟِﺇ ﺎَﻳ ِﻪﻠﻟﺍ َﻝﻮُﺳَﺭ :َﻝﺎَﻗ ْﻢُﻜﻴِﺻﻭُﺃ ﻯَﻮْﻘَﺘِﺑ ِﻪﻠﻟﺍ ِﻊْﻤَّﺴﻟﺍَﻭ ِﺔَﻋﺎَّﻄﻟﺍَﻭ ْﻥِﺇَﻭ ٌﺪْﺒَﻋ ٌّﻲِﺸَﺒَﺣ ُﻪَّﻧِﺈَﻓ ْﻦَﻣ ْﺶِﻌَﻳ ْﻢُﻜْﻨِﻣ ﻯَﺮَﻳ ﺎًﻓَﻼِﺘْﺧﺍ ﺍًﺮﻴِﺜَﻛ ْﻢُﻛﺎَّﻳِﺇَﻭ ِﺕﺎَﺛَﺪْﺤُﻣَﻭ ِﺭﻮُﻣُﻷﺍ ﺎَﻬَّﻧِﺈَﻓ ٌﺔَﻟَﻼَﺿ ْﻦَﻤَﻓ َﻙَﺭْﺩَﺃ َﻚِﻟَﺫ ْﻢُﻜْﻨِﻣ ِﻪْﻴَﻠَﻌَﻓ ﻲِﺘَّﻨُﺴِﺑ ِﺔَّﻨُﺳَﻭ ِﺀﺎَﻔَﻠُﺨْﻟﺍ َﻦﻳِﺪِﺷﺍَّﺮﻟﺍ َﻦﻴِّﻳِﺪْﻬَﻤْﻟﺍ ﺍﻮُّﻀَﻋ ﺎَﻬْﻴَﻠَﻋ .ِﺬِﺟﺍَﻮَّﻨﻟﺎِﺑ ُﻩﺍَﻭَﺭ ﻮُﺑَﺃ َﺩُﻭﺍَﺩ ُّﻱِﺬِﻣْﺮِّﺘﻟﺍَﻭ .ٌﺢﻴِﺤَﺻ ُﻩُﺪَﻨَﺳَﻭ ُﻢِﻛﺎَﺤْﻟﺍَﻭ ُﺪَﻤْﺣَﺃَﻭ Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни бомдод намозидан кейин бизларга мукаммал насиҳат қилдилар. Ундан кўзларга ёш келди, қалблар қўрқувга тушди. Шунда бир киши: “Бу хайрлашувчи одамнинг насиҳати-ку. Бизга нимани васият қиласиз, эй Расулуллоҳ”, деди. У зот: “Сизларга Аллоҳга тақво қилишни, гарчи (бошлиғингиз) ҳабаший қул бўлса ҳам, унга тўлиқ итоат этишни васият қиламан. Сизлардан ҳаёт бўлган одам кўп ихтилофларни кўради. Бас, сизлар ишларнинг янги пайдо бўлганидан сақланинглар.
Зеро, у залолатдир. Сизлардан ким ўша вақтга етса, бас, менинг суннатим ва тўғри йўлдаги хулафои рошидин суннатига эргашсин. Уни озиқ тишларингиз билан маҳкам тишлаб олинглар!” дедилар” (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Биз ривоят таржимасида “ишларнинг янги пайдо бўлгани” деб ифодалаган бирикма арабий матнда “муҳдасатул-умур” деб келган. Бу аввалда йўқ бўлган, ҳавойи нафсга эргашиб пайдо қилинган, шариатга зид бўлган барча амалларни қамраб олади. Бундай амаллар Қуръон ва ҳадисда йўқ, уламолар ижмоси билан ҳам собит бўлмайди.
“Туҳфатул-аҳвазий” номли китобда: “Бидъатдан мурод шариатда асли бўлмаган, кейин ўйлаб чиқарилган нарсадир. Аммо шариатда асосга эга янги чиққан нарсалар шаръан бидъат эмас. Салафлар томонидан маъқулланган баъзи бидъатлар шаръий бидъат эмас, балки луғавий бидъатдир”, дейилган.
Мана шу жумлаларда Ислом уламоларидан собит бўлган зоҳиран ихтилофдек кўринган масаланинг асл моҳияти очиб берилмоқда. Яъни, баъзилар “бидъат яхши ҳам бўлиши мумкин”, десалар, бошқалар “йўқ, бидъатнинг яхшиси бўлмайди, унинг барчаси залолатдир”, дейишган. Аслида иккала тоифа вакиллари ҳам шариатга мувофиқ ва кейин чиққан амалларни тасдиқлашади. Кейинроқ пайдо бўлиб, шариатга зид бўлган амалларни қоралашади. Демак, бунда фақат лафзий ихтилоф бор, холос. Жавҳар бир, уларнинг фикри, қараши ва мақсадлари бирдир.
Уламолар ақидадаги бидъат шубҳасиз ҳаром эканини таъкидлашган. Бу бирон далилга асосланмай туриб ўзича эътиқод қилиш, турли ақидаларни ихтиро қилиш саналади. Бу куфр ва ширкка олиб боради. Шумланиш ҳам шунга киради.
Ибодатлардаги бидъат ҳаром, маъсият ва макруҳ бўлиши мумкин.
Ибодатлардаги ҳаром бидъатларга рўзадор ҳолида қуёшда туриш, ўзини қийнаш, шаҳватни кесиш учун тухундонларини кесиб ташлаш, ибодатга фориғ бўлиш учун уйланишни, тирикчилик ва рўзғор ишларини тарк қилиш кабилар киради.
Ибодатлардаги макруҳ бидъатларга ҳожилардан бошқалар Арафа куни кеч кирганида дуо қилиш учун бир жойга тўпланишлари, ҳурмат учун
жума хутбасида ҳукмдорлар номини зикр қилиш кабилар киради.
Одатлардаги макруҳ бидъатларга еб-ичиш ва бошқа ишларда исрофгарчилик қилиш, одатлардаги мубоҳ бидъатларга исрофга йўл қўймаган ҳолда ейиш, ичиш, либос ва тураржой масаласида кенглик яратиш киради.
Баъзилар замон ва маконга қараб одатлар ўзгариб боришини назарда тутган ҳолда одатлардаги бидъатлар, яъни янги чиққан нарсалар жоиздир, дейишган. Бунда ҳам ўша нарсалар шариатга хилоф бўлмаслиги лозим.
Хулоса қиладиган бўлсак, бидъат борасида уламолар икки хил қарашга эгалар. Аммо бу турли хиллик фақат зоҳирийдир. Жумладан, яхши бидъат ҳам бўлиши мумкин, деган уламолар янги чиққан нарсаларнинг шариатга хилоф келишига рози бўлмайдилар. Шунингдек, ҳамма бидъат залолатдир, дейдиган уламолар эса шариатга хилоф бўлмаган ва янги пайдо бўлган нарсаларга қарши чиқмайдилар. Демак, бунда фақат лафзий ихтилоф бор, холос. Аммо мўмин- мусулмон банда шариат аҳкомларини маҳкам ушлаши, Қуръон ва суннат ҳукмларига тескари бўлган хурофот ва бузуқ ақидалардан сақланиши лозимдир.
Манба: www.muxlis.uz


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев