а ни йиглатган бола
Хазрат Умар р.а нинг муборак одатларидан бири эрта масжидга бориш эди. Умар р.а масжидга азон айтилмасдан олдин борар ва намоз вактини масжидда кутар эди. Бир кун тонг отмай туриб масжидга борар экан, бир болани шошилиб масжидга кетаётганини курди. Бола Умар р.а нинг назарига тушди ва унга:
- Болажоним нега шошилиб кетаяпсан? Каерга югуриб боряпсан? - деди.
- Намозга кетмокдаман, хазрат. Намоз вакти якинлашди. Менинг эса тахоратим йук, тахорат килишим керак. Азон айтилмасдан олдин тахорат килиб, намоз вактини кутаман. Шунинг учун югуриб кетяпман, - деди. Хазрат Умар р.а болага:
- Болам, сен жуда ёш куринасан, сенга намоз хали фарз эмас, - деди. Бола:
- Хазрат, бу иш учун катта-кичик буладими? Кеча кучамизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, бу иш учун катта-кичик булмайди, - деди.
Хазрат Умар р.а боланинг бу сузларидан жуда тулкинланиб кетди. Шундай мутаассир булдики, шундай кувондики, кузларидан инжу доналаридек ёш ока бошлади:
- Ё Роббий! Бу бола кандай ажойиб, кандай аклли. Бу гузал сузлар улугларнинг огзидан чикадиган сузлардир, - деб шундай йигладики, соколлари хул булиб кетди.
Юсуф Товаслийнинг "Хикматлар хазинаси" китобидан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев