
Насоролар шу кунларда милодий йилнинг аввалги кунини байрам қилиб ўтказишга шайланиб турган бир пайтда, қалбни тилка-пора қилиб юборадиган, руҳни тубанга туширадиган мусибатлардан бири кўпчилик мусулмонлар насороларга ўхшаб мана шу “байрамни” кутиб олишга ошиқмоқдалар. Бу борада бир-бирларидан ўзиб мусобақалар қилишга тайёр турибдилар. Уларнинг ичида бу “байрамни” шаҳват чақирувига жавоб бериб кутадиганлари ва бошқа мақсадлар билан нишонлайдиганлари бор. Субҳаналлоҳ! Бу ғофил биродарларимиз бундай базмларда қатнашишлари билан ўз динларига алоқадор бўлган, ақидаларига тегишли амалларга қарши иш тутаётганларини билмайдилар. Кейин эса, бу қилмишларидан бошқа хатарли ишлар келиб чиқишидан хабарлари йўқ! Азиз биродарим, билингки Аллоҳ таоло бизларга энг яхши элчисини, пайғамбарларнинг охиргисини юборган ва бизларни барча умматлар орасида энг афзал уммат қилган. ﺱﺎﻨﻠﻟ ﺖﺟﺮﺧﺃ ﺔﻣﺃ ﺮﻴﺧ ﻢﺘﻨﻛ »(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз». Аллоҳ бу шариатни шариатларнинг якунловчиси қилган. Асрлар давомида бу шариатни барча нарсаларни ўз ичига олувчи, бекамикўст этиб мукаммал қилиб берган. Ҳатто ер ва ундаги жонзотлар Аллоҳ ўзи ҳаётларига якун ясагунга қадар бу дин давом этади. Кейин бу диннинг давом этиши ҳам, фақатгина одамлар орасидаги муомалаларга ва ибодат бобларига чегараланмай балки, байрамларга ҳам аҳамият берган. Қолаверса, ҳаётнинг жамики тармоқларини ўз ичига олган ва ҳеч бир нарса ундан ташқарига чиқмайди. ﻭ ﻲﺘﻤﻌﻧ ﻢﻜﻴﻠﻋ ﺖﻤﻤﺗﺃﻭ ﻢﻜﻨﻳﺩ ﺖﻠﻤﻛﺃ ﻡﻮﻴﻟﺍ ﺎﻨﻳﺩ ﻡﻼﺳﻹﺍ ﻢﻜﻟ ﺖﻴﺿﺭ «Бугун сизларга динингизни
комил қилдим, неъматимни
бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва
сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим». Шариатимиз олиб келган улкан вожиблардан бири, мусулмон киши кофир миллатлардан ажралиб туриши зарур. Балки, бу амал диннинг катта асосларидан биридир. Кофирларга қарши суратда амал қилиш уларга хос бўлган нарсаларда намоён бўлади. Бу ўз-ўрнида иймоннинг мустаҳкам дастаги бўлмиш Аллоҳ йўлида дўст бўлиш ва Аллоҳ йўлида душман тутиш эътиқодига алоқадор амалдир. Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тавҳиднинг асоси ва руҳи якка Аллоҳнинг Ўзи учун бўлган холис муҳаббатдир. Муҳаббат Аллоҳ учун ибодат қилишнинг асоси ва ҳақиқатидир. Банданинг Роббисига бўлган муҳаббати комил бўлмагунича ва унга бўлган муҳаббати ҳамма муҳаббатлардан устун бўлмагунича, унинг тавҳиди мукаммал бўлмас. Банданинг барча муҳаббати Аллоҳга бўлган муҳаббатига тобе бўлгандагина, Аллоҳга муҳаббати комил бўлади. Чунки, банданинг бахтли бўлиши ва зафар қучиши мана шу улкан муҳаббатга боғлиқдир. Аллоҳ йўлида дўст бўлиш муҳаббатни комил қилади. Шунинг учун, банда Аллоҳ суйган амалларни ва Аллоҳ дўст тутган бандаларини суйиши ва яхши кўриши керак. Аллоҳ суймайдиган, ёмон кўрадиган амаллар ва шасхларни ёмон кўриши ва улардан узоқлашиши вожибдир. Банда Аллоҳ суйган бандаларни дўст тутади, Аллоҳнинг душманларини душман тутгандагина унинг иймони ва тавҳиди мукаммал бўлади». Иймоннинг зоҳири ва ботини бўлар экан, унинг ботини Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва Аллоҳ йўлидаги адоват.
Зоҳири эса дўст тутиш ва душман тутишдир. Яъни, дўстлик муносабатида бўлиш ва душманчилик муносабатида бўлиш. Демак, муҳаббат ва адоват асос ва қалбдаги ички амалдир. Дўст тутиш ва душман тутиш муҳаббат ва адоватга боғланган чамбарчас ишдир. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: » Худди душманлик муносабатида бўлишнинг асли адоват бўлгани каби дўстлик муносабатида бўлишнинг асли муҳаббатдир. Чунки, бир-бирини яхши кўриш яқинлик бўлишга сабабдир. Бири-бирини ёмон кўриш эса узоқлашиш ва ихтилофни келтиради». Демак шундай экан, қайси турдаги кофир бўлмасин, уни ёмон кўриш иймоннинг асли ва қоидасининг ичига киради. Шунингдек, уларнинг динлари, байрамлари ва шунга ўхшаш диний анъаналаридан ҳам безор бўлиш дин ва ибодатдир. Азиз биродарим, насороларнинг байрамларида қатнашиш ёки томоша учун бориш Аллоҳнинг шариатида ҳаромдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп. Аллоҳ таоло айтади: ﺭﻭﺰﻟﺍ ﻥﻭﺪﻬﺸﻳ ﻻ ﻦﻳﺬﻟﺍﻭ « Раҳмоннинг суюкли бандалари ёлғонга гувоҳ бўлмаслар». Бир қанча салаф уламоларимиз: оятдаги (зур) калимасидан мақсад кофирларнинг байрамлари,— дейдилар. Уламолардан «зур» калимасини: ёлғон гувоҳлик бериш, деб тафсир қилганлари ҳам бор, лекин бу тафсирда янглишмовчилик бор. Чунки, Аллоҳ таоло оятда (зур) га шоҳид бўлмайдилар!— деяпти. (Зур) билан гувоҳлик бермайдилар! — демаяпти. Араблар бир нарсага ҳозир бўлса, фалон нарсага шоҳид бўлдим, дейди. Аммо, фалон нарсага шаҳодат бердим деса, мақсадинг фалон нарса ҳақида хабар бердим, деганинг бўлади - дейдилар. Бу байрамларни (зур) деб аталиши ҳам, унга бориш ҳаромлигига ёрқин далил бўлади. Нима учун дейсизми? Чунки, Аллоҳ таоло кофирларнинг байрамларига ҳозир бўлмасликни солиҳ бандаларининг бир сифати қилиб белгилаб, бу билан уларни мақтади. Албатта Аллоҳ Ўзига суюкли ишлар билангина мақтайди. Шунинг учун, Аллоҳ таоло: ﺭﻭﺰﻟﺍ ﻝﻮﻗ ﺍﻮﺒﻨﺘﺟﺍﻭ ёлғон сўздан йироқ бўлингиз! деб марҳамат қилгандир. Бас, иш шундай экан, (зур) амалини қилиш ҳукми янада каттароқ жиноятдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага келган пайтларида, Мадиналиклар икки кунни байрам қилар эдилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: бу икки кун қандай кунлар?— дедилар. Улар жоҳилият даврида, шу икки кунда хурсандчилик қилардик, дейишди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таоло сизларга бундан афзалроқ икки кунни сизларга алмаштириб берди Қурбонлик ва Фитр байрам кунлари,— дедилар». Имом Абу Довуд ривоятлари бўлиб, ҳадис Имом Муслимнинг шартига тўғри келади. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаи киромларни жоҳилият давридаги байрамларини давом эттиришларига иқрор бўлмадилар. Одатларига кўра ўша кунларда ўйин-кулги қилишларига ҳам қўймадилар. Балки, Аллоҳ таоло бу кунларнинг ўрнига яхшироқ бошқа кунларни сизларга алмаштирди,— дедилар. Алмаштириш, аввалгисини ташлаш демакдир. Чунки, аввалгиси ҳам ўз ҳолатида қолавериши, алмаштириш маъносига зиддир. Шунинг учун жоҳилият давридаги икки кун бутунлай йўқолиб кетган. Агар Пайғамбар алайҳиссалом томонларидан бундай кескинлик содир бўлмаганда эди, бу кунларни байрам қилишни қандайдир асорати қолиб кетарди. Чунки, одамларнинг байрамга айланган одатлари, осонликча ўзгариб кетмайди. Кўпчилик одатланган ишни йўқотиш жуда қийин. Шундан ҳам тушунсак бўладики, Пайғамбар алайҳиссалом бундай байрамлардан қаттиқ қайтарганлар. Шуни айтиш керакки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қайтарган нарсаларида албатта қандайдир ақидага зид эътиқод ёки бошқа хунук маънолар бўлган. Аммо шариатга зид бўлмаган амаллардан эса қайтармаганлар. Масалан, бир киши жоҳилият даврларида «бувона» деган жойда бориб туя сўйишни назр қилган экан, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг сабабини сўраб, у ерда жоҳилият даврида бирон бир буд бўлганмиди?— деганларида. Улар йўқ дейишди. Шунда у зот, у ерда жоҳилият даврида қандайдир байрамлар ўтказилмаганми?— дедилар. Саҳобалар йўқ дейишди. Ундай бўлса, назрингга вафо қил. Албатта, гуноҳ бўладиган назрга вафо этилмайди!— дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият давридаги байрамлар ўтказиладиган жойларда ҳам назрга вафо қилишни ҳаром қилиб ва буни маъсият деб ҳисоблаган бўлсалар, кофирларнинг байрамларига қатнашишга қандай йўл бўлсин. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади, у зот айтадилар: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кимики бир қавмга ўзини ўхшатса, у ўшалардандир! —дедилар. Имом Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Бу ҳадисда кофирларга сўзларда, феълларда, либосларда, уларнинг байрамларида ва шариатимизда бўлмаган уларга хос жамики нарсаларида уларга тақлид этишдан қаттиқ қайтарилган далиллар бор. Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ мусулмонлар кофирларнинг байрамларига боришлари ортидан келиб чиқадиган талайгина фасодларни зикр қилиб айтадилар: 1-Озгина нарсани қилиш аста-секин кўпроқ нарсаларни қилишга олиб келади. Сўнг бир нарса машҳур бўлса, одамларнинг кўпчилиги унга қўшилиб кетадилар. Унинг асл- моҳиятини эсдан чиқариб, бора-бора одатлари тусига киради, балки, байрамларига айланади. Аллоҳ белгилаб берган байрамларга ўхшатилинади, ундан ҳам ошириб юборилади. Жуда ҳам тўғри сўз бу. Биз милодий йилнинг бошида янги йилда ҳар йили бунинг шоҳиди бўлиб келамиз. Мусулмонлар ўша кунларда насороларга ўхшаб бу байрамни нишонлайдилар. Ҳолбуки, улар бу ишлари билан насороларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган кунига бағишлаган диний хурофотларига қўшилиб қолганларини сезмайдилар.Аллоҳ ўзи асрасин. 2-Байрамларнинг умуман олганда, динда ҳам дунёда ҳам фойдаси бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло биз учун улкан фойда келтирадиган энг афзал байрамни Ўзининг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом орқали етказди ва шаръий ибодат қилиб берди. Агар биз бошқаларнинг байрамларини байрам қилиб олсак, ўзимизнинг байрамларимизга бўлган рағбатимиз ўз-ўзидан сусайиб кетади. Ибн таймия раҳимаҳуллоҳ ҳақиқатда рост сўзлаганлар. Биз кўпчилик ёшларимизни мусулмонларнинг байрамларига ҳарис бўлмай, насороларнинг байрамларига қатнашишга ошиқаётганларини ва уларнинг юртларига шу сабабдан сафар қилиб, катта-катта маблағлар сарф қилаётганларини шоҳиди бўламиз. 3-Зоҳирда яъни, ташқи кўринишда уларга ўзини ўхшатиш, ичида ҳам замирда ҳам уларга ўзини ўхшатишдан дарак беради. Энди ички оламда ҳам уларга ўзини ўхшатиш ҳосил бўлса, бу ўхшатиш уларга нисбатан муҳаббат, дўстликни пайдо қилади. Бу эса исломдаги дўст тутиш ва душман тутиш қоидасига зид ишдир. Азиз биродарим, бу нарсаларни билганингиздан кейин ҳам, нафсингиз уларнинг байрамларига боришга йўл қўядими? Уларнинг байрамида қатнашиб турганингизда устингиздан лаънат ёғилишига наҳотки рози бўлсангиз? Зеро, Умар розияллоҳу анҳу мушриклар байрам ўтказаётган пайтларида, уларга яқинлашманглар. Чунки, ўша пайт уларга ғазаб нозил бўлиб туради», —деган эдилар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар. Насороларга ўхшаб Аллоҳга фарзанд нисбатини бериш маросимини нишонлашга розимисиз? Ахир бу насоролар тўқиган катта бўҳтон-ку!. Аллоҳ таоло буюк махлуқлари ҳақида нима деганига қулоқ солинг: . ﺍﺩﺇ ﺎﺌﻴﺷ ﻢﺘﺌﺟ ﺪﻘﻟ . ﺍﺪﻟﻭ ﻦﻤﺣﺮﻟﺍ ﺬﺨﺗﺍ ﺍﻮﻟﺎﻗﻭ ﺮﺨﺗ ﻭ ﺽﺭﻷﺍ ﻖﺸﻨﺗﻭ ﻪﻨﻣﻥﺮﻄﻔﺘﻳ ﺕﺍﻭﺎﻤﺴﻟﺍ ﺩﺎﻜﺗ ﺎﻣ ﻭ . ﺍﺪﻟﻭ ﻦﻤﺣﺮﻠﻟ ﺍﻮﻋﺩ ﻥﺃ . ﺍﺪﻫ ﻝﺎﺒﺠﻟﺍ ﻲﻓ ﻦﻣ ﻞﻛ ﻥﺃ . ﺍﺪﻟﻭ ﺬﺨﺘﻳ ﻥﺃ ﻦﻤﺣﺮﻠﻟﻲﻐﺒﻨﻳ ﺪﻘﻟ . ﺍﺪﺒﻋ ﻦﻤﺣﺮﻟﺍ ﻲﺗﺁ ﻻﺇ ﺽﺭﻷﺍ ﻭ ﺕﺍﻭﺎﻤﺴﻟﺍ ﺍﺪﻋ ﻢﻫﺪﻋ ﻭ ﻢﻫﺎﺼﺣﺃ «Раҳмоннинг боласи бор! дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, унинг (оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, Ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур«. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас). Осмонлар ва Ердаги бор жонзот (Қиёмат Кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур. У зот уларни санаб- аниқлаб қўйгандир«. Илоҳим, бизларни ҳақ йўлда собит қадам қилгин ва фитналарнинг ошкору махфийсидан бизларни асрагин. ﻦﻴﻤﻟﺎﻌﻟﺍ ﺏﺭ ﻪﻠﻟ ﺪﻤﺤﻟﺍ ﻥﺃ ﺎﻧﻮﻋﺩ ﺮﺧﺁﻭ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев