
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СУННАТЛАРИГА ХИЛОФ ИШЛАРНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА. ْﻦَﻋ َﺔَﺸِﺋﺎَﻋ ﺎَﻬَّﻧَﺃ :ْﺖَﻟﺎَﻗ َﻻَﺃ» َﻚُﺒِﺠْﻌُﻳ ﻮُﺑَﺃ ،ٍﻥَﻼُﻓ َﺀﺎَﺟ َﺲَﻠَﺠَﻓ ﻰَﻟِﺇ ِﺐِﻧﺎَﺟ ،ﻲِﺗَﺮْﺠُﺣ ُﺙِّﺪَﺤُﻳ ْﻦَﻋ ِﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪَّﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ ،َﻢَّﻠَﺳَﻭ ﻲِﻨُﻌِﻤْﺴُﻳ ،َﻚِﻟَﺫ ُﺖْﻨُﻛَﻭ ُﺢِّﺒَﺳُﺃ َﻡﺎَﻘَﻓ َﻞْﺒَﻗ ْﻥَﺃ َﻲِﻀْﻗَﺃ ،ﻲِﺘَﺤْﺒُﺳ ْﻮَﻟَﻭ ُﻪُﺘْﻛَﺭْﺩَﺃ ُﺕْﺩَﺩَﺮَﻟ ،ِﻪْﻴَﻠَﻋ َّﻥِﺇ َﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪَّﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻢَّﻠَﺳَﻭ ْﻢَﻟ ْﻦُﻜَﻳ ُﺩُﺮْﺴَﻳ .«ْﻢُﻛِﺩْﺮَﺴَﻛ َﺚﻳِﺪَﺤﻟﺍ ТАРЖИМА: Ойша розияллоҳу анҳо дедилар: «Фалончини кўрмайсанми, ҳужрам ёнига ўтириб, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлади. Менга гапларини эшиттириб гапирди. Мен нафл намоз ўқиётгандим. Намозимни тугатмасимдан туриб кетиб қолди. Мен уни сўзлаётган вақтида намоз ўқиб бўлганимда эди, унга раддия берардим. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга ўхшаб, кўп, кетма-кет сўзламас эдилар». ҲАДИСНИНГ ТАХРИЖИ: Бухорий ривояти, Саҳиҳ ҳадислар тўплами, «Маноқиб» бўлими, 3568- ҳадис. Муслим ривояти, Саҳиҳ ҳадислар тўплами, «Саҳобаларнинг
хислатлари» бўлими, 2493- ҳадис. ҲАДИСДАН ОЛИНАДИГАН САБОҚЛАР: 1- Ойша розияллоҳу анҳо пайғамбар алайҳиссалом суннатларини пухта эгаллаган оқила аёл эдилар. Ҳақиқатни очиқ сўзлаб, Расулуллоҳ суннатларига зид бўлган ишларни тўғрилардилар. 2- Барча мўмина-муслима аёллар илм ўрганиб, ибодатли бўлишга қизиқишлари ҳамда барча мўмин-мусулмонларга
холислик билан муносабатда бўлишлари даркор. 3- Аёллар ўтирган ер яқинида илмий суҳбат қуриб, аёлларга ҳам эшиттириб сўзлаш шариат рухсат берган амаллар сирасига киради. 4- Ҳақиқатни билган одам, аёл киши бўлса ҳам, нотўғри иш қилаётган кишиларга раддия бериб, уларнинг хатосини тузатиб, ўнглаши Ислом дини буюрган амримаъруф ва наҳий-мункардан
ҳисобланади. Islom.biz dan olind4


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев