
. .
Савол: Ассалому алайкум. Сизга саволим бор эди. Ҳозирги кунда олий ўқув юртларида, коллеж ва лицейларда баъзи ўқитувчилар (ҳаммаси ҳам эмас) пора олмаса баҳо қўймаяпти. Ўқувчилар мажбуран пора беришади. Шу ҳолатда улар узрли ҳисобланадиларми? Ахир, бермаса ўқишдан ҳайдалади! Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ва алайкумус салом. Агар ўқитувчи пул олмасдан туриб баҳо қўймайдиган бўлса, буни маъмуриятга билдириш, ўқитувчининг ҳаром ишига чек қўйиш лозим. Сиз айтган ҳолат пора беришга сабаб бўла олмайди. Агар бундай ҳолатда порага изн берилса, жамиятда зулм авж олиб, ноҳақ ишлар кўпаяди, билимли талабалар пора бермасдан баҳо ололмай, калласида ҳеч нарса йўқ “толиб”лар пора билан “аъло” баҳо олиб юраверади. Бу ҳолат бориб-бориб жамият таназзулига сабаб бўлади. Бу эса ҳаммага бирдек зарарлидир. Шунинг учун мўмин-мусулмон банда поранинг яқинига ҳам йўламаслиги, пора олиш ҳоллари учраганда унга қарши курашиши лозим бўлади.
Манба: muxlis.uz


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев