
Абу Бакр ал-Боқилоний роҳимаҳуллоҳ ўз замонасининг буюк уламоларидан бири эди. Адудуддавла уни ҳижрий 371-йили Қустантинияга насроний уламолари билан мунозара қилиш учун элчи сифатида юборди.
Рум подшоҳи Боқилонийнинг келаётганини эшитгач, сарой аҳлига кириш эшигининг баландлигини атайлаб пастайтиришни буюрди.
Мақсад — Боқилоний эшикдан кираётганда бошини эгишга мажбур бўлиб, подшоҳ ҳузурида гўё таъзим қилгандай кўриниши эди.
Боқилоний саройга етиб келгач, бу ҳийлани дарҳол англади. Шунда у танасини орқа томонга буриб, эгилиб ҳолда эшикдан тескари юриб кирди ва юзининг ўрнига орқасини подшоҳга қаратди.
Шу ондаёқ подшоҳ унинг ўта заковатли инсон эканини тушуниб етди.
Боқилоний ичкари киргач, улар билан одоб доирасида саломлашди, аммо Исломий саломни бошлаб бермади. Сўнг катта роҳибга қараб:
— Аҳволларингиз қалай? Оила ва фарзандларингиз яхшими? — деди.
Бу сўздан Рум подшоҳи қаттиқ ғазабланиб:
— Наҳотки роҳибларимиз уйланмаслиги ва фарзанд кўрмаслигини билмасанг?! — деди.
Шунда Абу Бакр ал-Боқилоний деди:
— Аллоҳу акбар! Сизлар роҳибларингизни никоҳ ва фарзанддан пок деб биласизлар, кейин эса Роббингиз ҳақида Марям билан бўлиб, Ийсони туғдирди, деб эътиқод қиласизларми?!
Бу жавоб подшоҳнинг ғазабини янада кучайтирди.
Сўнг у деди:
— Оиша (رَضِيَ اللهُ عَنْهَا) ҳақида нима дейсан?!
Боқилоний жавоб берди:
— Агар Оиша رَضِيَ اللهُ عَنْهَا туҳмат қилинган бўлсалар, Марям ҳам туҳмат қилинган.
Бирини мунофиқлар айблаган бўлса, иккинчисини яҳудийлар айблашган. Ҳолбуки, ҳар иккалалари ҳам пок ва беайбдирлар.
Лекин Оишаرَضِيَ اللهُ عَنْهَا турмуш қуриб фарзанд кўрмаган, Марям эса турмуш қурмасдан фарзандли бўлган.
Шундай экан, қай бири туҳматга яқинроқ бўлар эди? Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар иккисини ҳам бундай туҳматлардан пок қилган.
Подшоҳ баттар ғазабланди ва сўради:
— Пайғамбарингиз жангларда қатнашганми?
— Ҳа, — деди Боқилоний.
— Жангнинг олд сафида ҳам бўлганми?
— Ҳа.
— Ғалаба қозонганми?
— Ҳа.
— Мағлуб ҳам бўлганми?
— Ҳа.
Подшоҳ ҳайрат билан:
— Ажабо! Пайғамбар бўла туриб мағлуб бўладими?! — деди.
Шунда Абу Бакр ал-Боқилоний унга қараб:
— Худо бўла туриб хочга михланадими?! — деди.
Шунда подшоҳ жавоб тополмай қолди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев