
Лекин қишлоққа етиб келишидан олдин бир мусулмон қўйбоқар чўпонни учратди.
Шунда яҳудий ўз ичида деди:
— Кел, аввал шу жоҳил чўпондан бошлай, уни дини Исломдан шубҳалантириб қўяй.
Яҳудий чўпонга ўзини мусулмон ва йўловчи қилиб кўрсатди. У билан бироз ўтиргач, деди:
— Нега биз мусулмонлар Қуръонни ёдлашда жуда қийналамиз? Ахир Қуръон ўттиз жуздан иборат-ку!
Унда бир-бирига ўхшаш жуда кўп оятлар бор. Нега шу ўхшаш оятларни олиб ташламаймиз?
Чунки уларнинг фойдаси йўқ, фақат гап такрори холос.
Сўнг яҳудий маккорона табассум қилиб, сўзида давом этди:
— Агар шу такрор оятлар олиб ташланса, Қуръоннинг жузлари ҳам камаяди, уни ёдлаш ва такрор қилиш осонлашади.
Бу вақт давомида чўпон яҳудийни диққат билан тинглаб турди.
Яҳудий гапини тугатгач, чўпон деди:
— Эй одам, гапинг чиройли ва ишонарли экан.
Бу сўзни эшитиб, маккор яҳудий жуда қаттиқ хурсанд бўлди. Чунки у чўпонни тузоғига тушди, деб ўйлади.
Лекин чўпон сўзида давом этди:
— Лекин менда бир савол бор. Сенинг танангда ҳам бир-бирига ўхшаш, гўёки ортиқча аъзолар йўқми?
Масалан: икки қўл, икки оёқ, икки қулоқ ва икки кўз?
Унда нима учун шу ўхшаш “ортиқча” аъзоларни кесиб ташламаймиз?
Шунда вазнинг енгиллашарди, тананг еган озуқангдан яхшироқ фойдаланарди.
Акс ҳолда, танангдаги бир-бирига ўхшаш аъзоларга ҳам озуқа кетаверади-ку?
Шу пайт яҳудий дарҳол ўрнидан турди. Юзи қорайган ҳолда юкини йиғиштириб, орқага қайтди.
У ҳасрат ва мағлубият ичида шундай дер эди:
— Агар уларнинг қўйбоқар чўпонининг фикри ва жавоби мени лол қолдирган бўлса, уламоларининг жавоби қандай бўлар экан?
Аллоҳим бизга динни чуқур англашни насиб этгин ва бизни тўғри йўлда собит қилгин.
Набийимиз ва маҳбубимиз Муҳаммад ﷺ га салавот айтинг.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев