
Қайси бирингиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, (итга ўхшаб) увулламасин. Чунки шайтон шу ишидан кулади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан.
(Ибн Можа ривояти).
#Ҳадис_94
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фарз намозлардан сўнг намозларнинг энг афзали, тунги намоздир» — дедилар.
(Имом Муслим ривояти: 1163)
#Ҳадис_95
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқлигини билган ҳолида вафот этса, Жаннатга киради" дедилар".
(Муслим ривояти).
#Ҳадис_96
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон жойни эгаллаган киши шундай кишидирки, хотини билан жинсий муносабатда бўлиб, сўнгра унинг сирини (бошқаларга) ёяди”.
(Имом Муслим ривоят қилган).
Аллоҳ сақласин ҳозирги кунда шунақа инсонлар кўпайиб кетяпти!!!
#Ҳадис_97
Aбу Мусо Aшъарийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар бурчагида мўмин учун аҳллар бор. Мўмин уларни айланиб юради. Улар бир-бирларини кўрмайдилар".
(Имом Муслим ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ банданинг тавбасини, модомики у ғарғара ҳолига бориб қолмаган бўлса, албатта қабул қилади».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти
Изоҳ: Аллоҳ таоло банданинг жони бўғзига келиб, ғар-ғара ҳолатига тушгунича бандаларнинг гуноҳларини кечиради.
Бу ҳақида Аллоҳ таоло: «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз», деган («Нисо» сураси, 18-оят). Демак, ўлим келмасдан туриб, ўз вақтида тавба қилиб қолиш керак. Ўлим келганда қилинган тавбадан фойда бўлмайди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қилурман».
Муслим ва Термизий ривояти
Изоҳ: Тавба улкан ибодатдир. Шу сабабли, унинг қабул бўлиши учун бир қанча шартлар мавжуд. Тавбанинг шартларига амал қилинсагина у қабул бўлади. Тавбанинг тўртта шарти бор:
1.Илм. Яъни, гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва банда билан унга маҳбуб бўлган ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат ҳосил қилишдан иборатдир.
2.Ҳол. Мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана ўша алам надомат деб аталади. Пайғамбар алайҳиссалом “Надомат тавбадир” деганлар.
3.Амал. Гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азму қарор билан ўша гуноҳни тарк қилишдир.
4.Ҳақларни эгасига қайтариш. Агар бир инсоннинг ҳаққига тажовуз қилинган бўлса, у ҳолда ўша банданинг розилигини олиш ҳам зарур бўлади. Агар олинган ҳақ бу дунёда эгасига қайтарилмаса, қиёмат куни ўша ҳақ ўз эгасига солиҳ амал кўринишида тўланади. Борди-ю, бировнинг ҳақи ўзида қолиб кетган одамнинг солиҳ амаллари бўлмаса, у ҳолда, ҳақ эгасининг гуноҳларидан ўзига олишга мажбур бўлади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев