
|
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Тонга қасам! Ўнта тунга қасам! Жуфт ва тоқга қасам!". (Фажр: 1-2-3).
|
🔸 Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ушбу оят шарҳида айтадилар:
"Ўнта тун - бу Зул-Ҳужжани аввалги ўн кунлиги". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19233 ривояти. Саҳиҳ.
|
🔸 Мужоҳид айтади:
"Оятдаги "Тонга қасам" - бу Зулҳижжани ўнинчи куни Қурбонлиғ қилинадиган кунни тонги". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19232.
|
🔸 Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Жуфт бу Қурбонлиғ қилинадигам кун! Тоқ эса - Аърафа куни". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19244.
|
📖 Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳудан ривият қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васаллам дедилар:
|
"Бу дунёдаги энг улуғ кунлар бу Зул-Ҳижжанинг аввалги ўн кунидир".
|
📚 Баззор 1128, Абу Яъло 2090 ва Ибн Ҳиббон 1006. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 1150.
|
🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
❇ Аллоҳга энг ёқилмлик амаллар Зул-Ҳижжанинг ўн кунлигида қилинган амаллардир.
|
🔷 Зул-Ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида кўплаб зикрлар, Қуръон тиловатлар, тамҳид ва такбирлар тасбеҳлар айтишлик, тунлари кўп нафл намозлари Қуръон тиловатлар ва дуолар қилиш ва биродарларга ёрдамлашиш, етим мискиннлар холидан хабар олиш уларни таомлантириш, кариндош уругларни хабар олиш жуда гузал савоби жуда улуғ амаллардан ҳисобланади.
|
📖 Абдуллоҳ Ибн Аббос розйиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинган ҳайрлик ишлардан кўра бошқа кунлардан қилинадиган бирор ёқимлик амал йўқ".
|
Одамлар айтишди: "Ҳаттоки Аллоҳ йўлидаги жиҳодҳамми Ё Росулаллоҳ?".
|
Ул зот дедилар: "Ҳа ҳатто бу Аллоҳ йўлидаги жиҳод булса ҳам! Аммо бундан Аллоҳ йўлида сафарга отланиб ўзи ва моли билан сарф қилган киши мустасно".
|
📚 Бухорий 969, Абу Довуд 2438, Термизий 757 ва Доримий 1/357 ривояти.
|
📖 Абдуллоҳ Ибм Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Аллоҳга Зул-Ҳижжани ун кунлигидан ортиғроқ ёқимлик бирор кун йўқдир. Бас бу кунларда Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар каби зикрларни кўпайтиринг".
|
📚 Аҳмад 2/75, Ибн Ҳумайд 807 ва Табароний "Ал-Кабир" 3/110 ривояти. Саҳиҳ. Қаранг: "Таҳриж ал Муснад" 5445.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
❇ Зул-Ҳижжани аввалги тўққиз кунида рўза тутмоқ фазилталик амаллардан.
|
📖 Ҳунайд Ибн Жолиддан ривоят қилинади: У аёлидан у эса Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни аёлларидан ривоят қилади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зул-ҳижжани тўққиз кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда уч кун ва Душанба ва Пайшанба рўза тутар эдилар".
|
📚 Аҳмад "Муснад" 21829 да ва Абу Довуд "Суннан" 2437 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
|
🔶 Зул-Ҳижжани аввалги тўққиз кунида рўза тутиш фазилатлик Суннат амалларидан. Аммо Қурбон байрам куни рўза тутиш Уламолар иттифоқи билан ҳаром қилинган.
|
📖 Абу Саъад алъ-Худрий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
"Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икки байрам: Фитр ва Қурбон байрам кунлари рўза тутишни ҳаром қилдилар".
|
📚 Бухорий 1992 ва Муслим 827 ривояти.
|
🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
❇ Аърафа кунида рўза тутмоқнинг фазилати.
|
🔹 Зул-Ҳижжани тўққизинчи куни бу Аърафа кунидир.
|
📖 Абу Қаътода розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Аърафа кунги рўза аввалги бир йил ва кегийнги бир йиллик гуноҳларга каффотар бўлади".
|
📚 Саҳиҳ Муслим 1162.
|
📖 Саид Ибн Жубайир айтадилар: "Мен бир куни Абдуллоҳ Ибн Умар розиёллоҳу анҳудан Аърафа кунги рўза ҳақида сўрадим. У деди: "Биз Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда ушбу кунги рўзани икки йиллик узлуксиз рўзага тенглатар эдик".
|
📚 Табароний "Ал Асвот" 751 ривояти. Саҳиҳ. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 1014.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
|
❇ Аърафа кунги дуо ижобат.
|
📖 Абдуллоҳ Ибн Амр розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Дуоларни энг яшиси Аърафа куни қилинган дуо. Аввалги Пайғамбарлар айтган зикрларни энг яшиши: "Лаа илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарикалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд ваҳува аъла кулли шайин қодийр".
|
📚 Термизий 3585 ривояти. Саҳйҳ Албоний ҳасан деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 1536.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
❇ ЗУЛ-ҲИЖЖАНИНГ ЎНИНЧИ КУНИ БУ ҚУРБОНЛИҒ ҚИЛИНАДИГАН КУН.
|
🔶 Аллоҳ Таоло наздидаги энг буюк кун бу Зул-Ҳижжанинг ўнинчи куни Аллоҳ Таолога ибодат ҳосил қилиш учун Унга атаб Қурбонлиғ қиланадиган кун.
|
|
📖 Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Аллоҳ Таоло наздидаги энг буюk кун бу Қурбонлиқ қилинадиган кун, кегин ундан кейинги келадиган кунлар".
|
📚 Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-жоме" 1064".
|
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Ҳар Умматга (Аллоҳ Таоло) уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб бергани учун (Аллоҳни Юзини истаб) қурбонлиқ қилишларини жорий қилган".
(Ҳаж: 34).🔸
|
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Айт (Эй Муҳаммад): "Менинг намозим ҳам, менинг қурбонлиғим ҳам, менинг ҳаётим ҳам ва вафотим ҳам бутун оламлар Роббиси учундир".
(Анъом: 162).🔸
|
📖 Аллоҳ Таоло деди: "Роббинга намозни адо эт ва (жонлиғ) сўйгин". (Кавсар: 2).🔸
|
🔹 Ҳасан Басрий ушбу оят ҳақида айтадилар: "Яний; Роббинг учун ҳайт намозини ўқигин ва унга қурбонлиғ қилгин". 📚 Қаранг: "Тафсир ал Қуръанул Аъзиз" 5/168. 🔸
|
🔷 Зул-Ҳижжани ўнинчи куни байрам куни Аллоҳ Таолога имконияти борлар учун Унга жонлиғ сўйиб қурбонлиғ қилиш фазилати буюк амаллардандир. Ушбу ибодат турини мусулмон киши иложи борича маҳкам ушлаши даркор. Бу амал орқасида мусулмон киши учун Аллоҳ Таолога яқинлашиш, Унга рағбат ҳосил қилиш, гуноҳларҳа каффорат бўлиш каби буюк неъматлар Аллоҳ Таолонинг марҳаматлари бордир.
|
📖 Абдуллоҳ Ибм Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
"Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинада ўн йил истиқомат қилдилар ва бу йилларда Қурбонлиғ қилдилар".
|
📚 Термизий ривояти. Ҳасан ҳадис. Қаранг: "Фотҳул Борий" 13/65.
|
📖 Ҳофиз Ибн Абул Барр айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинада ўн йил турдилар ва ул зотни бирор маротаба ҳам Қурбонлиғни тарк этганликлари ҳақида айтилмаган. Ва ул зот қолганларни ҳам бунга тарғийб қилганлар. Ва имконияти бор мусулмонга ушбу ибодат турини тарк этиши жоиз эмас". 📚 Қаранг: "Алъ-Истизкор" 15/163.🔸
|
🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
❇ ҚУРБОНЛИҒ ҚИЛИНАДИГАН ВАҚТ.
|
🔷 Қурбонлиғ қилиш учун шариат аниқ вақтни белгилаб қўйган. Қурбонлик қилишини вақти Ҳайт намозидан кегин бошланади ва уч кун давом этади. Ҳайт намозигача қилинган Қурбонлиғ саҳиҳ бўлмайди.
|
📖 Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Биз каби намоз ўқиган ва қурбонлиғ қилган тўғри адо этибди. Кимки Қурбонлиғни намозгача адо этса у Қурбонлиғ қилмабди".
|
📚 Саҳиҳ Бухорий 955.
|
📖 Имом Мунзирий айтадилар: "Байрам куни қуёш чиқишидан аввал Қурбонлиғ қилиш жоиз эмаслигига ижмо қилинган". 📚 Қаранг: "Алъ-Ижмо" 78.
|
🔷 Яний Қурбонлиғ вақти Зул-Ҳижжанинг ўнинчи куни тонгда қуёш икки камон бўйи кўтарилиб олгандан кегин бир соатдан ошик вақт ўткандан кегин бошланади.
|
❇ ҚУРБОНЛИҒНИНГ САҲИҲ БЎЛИШ ШАРТИ.
|
🔷 Қурбонлиғ саҳиҳ бўлиш шартларидан бири бу сўйилаётган жониворларни маълум бир ёшга етиши.
|
📖 Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Роаулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Ўзини ёшига етмаган жонлиғни қурбонлиғ учун келтирманг, агар сизга бу қийинлик бўлса унда олти ойлик қўзини келтиришиз мумкун".
|
📚 Саҳиҳ Муслим 1963.
|
📖 имом Нававий айтадилар: "Ушбу ҳадис, маълум ёшга етмаган жонлиғларни қурбонлиғ учун келтириш жоиз эмаслигига далилдир. Аммо бундан қўй мустасно". 📚 Қаранг: "Шарҳ Саҳиҳ Муслим" 5/101.
|
🔷 Туялар учун беш ёшдан бошланади.
|
🔷 Новвос ва Сигирлар учун икки ёшдан бошланади.
|
🔷 Эчки ва Қўй қўзиларга келсак агар улар катта ва бақувват бўлса бир ёшга етмагани ҳам жоиз.
|
📚 Батафсил Қаранг: "Алъ-Музаввана" 2/12, Алъ-Мабсут" 9/12, "Алъ-Муғний" 348 "Алъ-Ҳавий" 19/29 ва "Алъ-Асар" 63.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸
|
❇ ҚУРБОНЛИҒГА АТАЛГАН ЖОНЛИҒ НУҚСОНДАН ҲОЛИ БЎЛИШИ ШАРТ.
|
📖 Баро Ибм Озиб розиёллоҳу амҳудан ривоят қилинади: Роаулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар;
|
“Тўрт хил жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас: бир кўзи кўрлиги аниқ билиниб турган, касаллиги аниқ билиниб турган, оқсоқлиги аниқ билиниб турган ва илиги йўқ
даражада қариб қолган ҳайвонлар”.
|
📚 Аҳмад 4/284, Абу Довуд 2802 ва Термизий 1/283 ривойти. Саҳиҳ.
|
|
🔷 Ушбу ҳадисда зикр қилинган нуқсонлардан бошқа нуқсонларҳам жониворни қурбонлик учун яроқсиз қилади. Масалан; оёғи йўқ, қулоғи йўқ, калта оёғ ваҳоказо каби ҳар қандай нуқсонлик жониворлар борки қурбонликка яраймайди ва ундай жониворларни қурбонликга ишлатиш жоиз эмас.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев