
}
Ҳукмронлигининг ўн учинчи йилига келиб, бойлиги икки баравар ошиб, 800 миллион мисқолга етди {160 минг килограмм!}
Бу бойликнинг барчаси халқдан йиғиб олинган эди: оғир солиқлар, ерларни тортиб олиш, талон-торож ва зўравонликлар орқали ҳаммаси Кисро хазиналарига тўпланган эди.
Сўнг зилзиладек воқеа юз берди…
637 йилда Умар ибн Хаттоб رَضِيَ اللهُ عَنْهُ бошчилигидаги мусулмонлар Форс юртини фатҳ қилди ва Мадоин шаҳрига кирдилар. У ерда инсон кўзи ҳали кўрмаган хазиналарни топдилар.
Олтинлар, жавоҳирлар, қимматбаҳо кийимлар, тилла билан безатилган қиличлар.
Улар орасида:
👑 Занжирларга осиб қўйилган Кисро тожи
🗡 Унинг ҳайбатли қиличи
👘 Ипакдан тикилган кийими ва шалвори
👞 Нодир тери ва ипакдан тайёрланган маҳсиси
💎 Жавоҳирлар билан безатилган оғир камари
Ва унинг қудрати рамзи бўлган икки олтин билагузуги бор эди.
Шундан кейин бу хазиналар Мадинага юборилди.
У ерда, Расулуллоҳ ﷺ масжидида, ҳазрати Умарرَضِيَ اللهُ عَنْهُ олтин уюмларига зоҳидона назар ташлаб турди. Сўнг:
“Суроқа қаерда?!” — деб чақирди.
Ҳа, Суроқа ибн Молик — ўша саҳройи арабки, бир вақтлар Қурайш мукофотига қизиқиб, Пайғамбар ﷺни қувлаш учун чиққан эди.
Шунда Пайғамбар ﷺ унга кейинчалик буюк башоратга айланган сўзларни айтган эдилар:
“Эй Суроқа, Кисронинг икки билагузугини таққанингда қандай бўларкин?”
Мана энди Суроқа масжидда турарди:
👑 Кисронинг тожини кийган ҳолда,
🗡 Белини унинг камари билан боғлаб,
💎 Қўлларига Кисронинг олтин билагузукларини таққан ҳолда.
Саҳобаларнинг юзларида ҳайрат, Пайғамбар ﷺнинг башоратлари қандай рўёбга чиққан эди!
Сўнг ҳазрати Умар رَضِيَ اللهُ عَنْهُ бу молу ғаниматларни мусулмонлар орасида тақсимлади ва машҳур сўзини айтди:
“Агар тирик қолсам, Санъодаги чўпон ҳам бу файдан ўз улушини олар, ҳатто қони юзида бўлса ҳам.”
Шунда ҳазрати Умар رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ажойиб бир ҳолатни кўрди!
Хазиналарнинг бирортасига ҳам қўл тегмаган эди.
Айрим майда тилла бўлаклари ва қимматбаҳо жавоҳирлар ҳам жойида турарди. Форуқ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ҳайратланди. Ахир истаган аскар бу кичик нарсаларни чўнтагига солиб қўйса, бунча кўп бойлик орасида ҳеч ким сезмас эди!
Шунда ҳазрати Умар رَضِيَ اللهُ عَنْهُ дедилар:
“Бизга бу нарсаларни етказган қавм жуда омонатдор экан.”
Бу нарсаларни ҳеч ким билмасдан ўғирлаш мумкин эди, аммо аскарлар омонатга хиёнат қилмадилар.
Шунда ҳазрати Али ибн Абу Толибرَضِيَ اللهُ عَنْهُ ўзининг машҳур сўзини айтди:
“Эй мўминлар амири, сиз парҳезкор бўлдингиз — улар ҳам парҳезкор бўлдилар. Агар сиз ҳаромга қўл узатганингизда, улар ҳам қўл узатар эдилар.”
Сиз ҳаром молдан ўзингизни тийганингиз учун раиятингиз ҳам ҳаромдан тийилди. Агар сиз ҳаромга қўл урганингизда, улар ҳам ҳаромга қўл урар эдилар.
Ҳазрати Умар رَضِيَ اللهُ عَنْهُ вафот этганларида зиммаларида 86 минг дирҳам қарз бор эди. Ва ўғли Абдуллоҳга васият қилиб дедилар:
"Аввал бу қарзни ўз молимдан ва аҳлим молидан тўла. Агар етмаса — қабилам молидан. Агар у ҳам етмаса — Қурайш молидан тўлансин".
Дунё яна Умардек инсонни келтирармикан?!
Дунё унга бутун хазиналари билан келди, аммо у уларни мусулмонлар диёрларига тарқатиб берди ва ўзи бу дунёдан қарз билан чиқди. Лекин ортида адолати ҳақида сўзлайдиган тарих қолдирди.
Умарرَضِيَ اللهُ عَنْهُ дан ва барча саҳобалар رَضِيَ اللهُ عَنْهُдан Аллоҳ рози бўлсин!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев