
Лекин у Исломни қабул қилганидан сўнг, оиласи ундан юз ўгирди ва унга берган барча неъматларидан маҳрум қилди.
У бойликни ортида қолдириб, Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббати туфайли қийинчиликка чидади.
Бир куни Пайғамбар ﷺ унинг қўй териси билан ямалаб қўйилган эски кийимини кўриб, кўзлари ёшга тўлди. Маккадаги ўша ноз-неъмат ичида яшаган Мусъабни ва ҳозирги зоҳидлик ҳамда қурбонлик ҳолатини эслаб.
Уҳуд ғазотида Пайғамбар ﷺ мусулмонлар байроғини Мусъаб ибн Умайрга топширди.
Жанг қизиганида, баъзи мусулмонлар ортга чекингач, Мусъаб мардонавор туриб, Расулуллоҳниﷺ ҳимоя қилди.
Мушрикларнинг бир отлик жангчиси — Ибн Қумъа ал-Лайсий унга ҳужум қилиб, ўнг қўлини чопиб ташлади.
Мусъабرَضِيَ اللهُ عَنْهُ байроқни чап қўли билан ушлаб,
«Муҳаммад фақат бир Расулдир, ундан олдин ҳам Расуллар ўтган»
(Оли Имрон: 144) оятини ўқирди.
Кейин мушрик унинг чап қўлини ҳам чопиб ташлади.
Шунда Мусъабرَضِيَ اللهُ عَنْهُ байроқни икки қўлтиғи орасига босиб, мусулмонлар байроғи йиқилмаслиги учун маъонат билан турди.
Ҳалокатли жароҳат олгунча шу ҳолатда қолди ва шаҳид бўлди.
Уни ўлдирган мушрик ўзининг Расулуллоҳниﷺ ўлдирдим деб ўйлаб, Қурайшга қайтиб бориб:
«Мен Муҳаммадни ўлдирдим!» — деб бақирди.
Жанг тугаганидан сўнг Пайғамбар ﷺ шаҳидларни кўздан кечирди. Мусъаб ибн Умайрнингرَضِيَ اللهُ عَنْهُ жасади олдида тўхтаб, жуда қаттиқ таъсирланди.
Саҳобалар уни кафанлашга ҳозирланганларида, фақат бир қисқа бурда (чопон) топдилар.
Кийим билан бошини ёпсалар — оёқлари, оёқларини ёпсалар — боши очиқ қолиб турарди.
Пайғамбар ﷺ уларга бошини ёпишни ва оёқларига изхир (хушбўй ўт) қўйишни буюрдилар.
Пайғамбар ﷺ Мусъабнинг жасади олдида туриб, Маккадаги энг нозик, энг чиройли кийим кийган ўша эрка йигитни эсладилар. Ҳозир эса Аллоҳ йўлида жонини фидо қилгани учун, тоза жасадини тўлиқ қоплайдиган биронта ҳам кийим топилмаётган эди.
Шунда Пайғамбар ﷺ у ва унга ўхшаш шаҳидлар ҳақида Аллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар:
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ бўлган эрлар бор. Улардан баъзилари ўз аҳдини адо этиб (шаҳид бўлиб) кетди, баъзилари эса (ҳали) кутиб турибди. Улар ҳеч нарсани алмаштирмадилар»
(Аҳзоб: 23оят).
Аллоҳим! Мусъаб ибн Умайрнинг сидқи ва собитқадамлиги туфайли унинг мартабасини юксалтирганингдек, бизларнинг ҳам даражамизни Ўзингга итоат этиш билан юксалтир. Қалбимизни динингга собит қил. Бизларга Пайғамбарингга муҳаббат ва унинг суннатига эргашишни насиб эт.
Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммадга салавот ва салом йўлла,


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев