
#Византияликлар Қизилтун (Олтин Шох) кўрфазининг кириш йўлини улкан темир занжир билан ёпиб қўйган эдилар.
Султон Мухаммад Фотиҳ буюрдики:
"Ўнлаб кемалар қуруқликдан ўтказилсин".
1453 йилнинг 22 апрелида мойланган тахталар устида, тахминан 3 километр масофани босиб ўтиб, Босфор бўғозидан Қизилтун кўрфазига 70-80та ададда кемаларни олиб ўтишди.
Бу тарихдаги энг улкан ҳарбий найранглардан бири эди.
Тонг отганида византияликлар даҳшатга тушдилар — уларнинг мудофаа истеҳкомлари ортида Усмонли кемалари турарди!
Шунда қамалнинг мувозанати ўзгарди.
6-апрелдан 29-майгача давом этган қамал Қустантиния (Истанбул) фатҳи билан якунланди .
Қаттиқ қамал натижасида минг йил давом этган Византия империяси тугатилди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев