
Унинг ягона «гуноҳи» — Ал-Азҳар университетида илм олиш истаги эди.
Французларнинг, устози қари олимни ўлдириши уни қаттиқ ғазаблантирди.
Уларнинг Қуръонни ошкора равишда йиртишларидан нафратланди.
Шу сабабдан у Наполеон ва унинг аскарларининг зулмига қарши ўч олди —
уларнинг зулму жабрига муносиб ўч олди.
Бу йигитнинг исми Сулаймон Ҳалабий эди.
Келиб чиқиши Курд бўлган бу буюк қаҳрамон,якка ўзи ҳарбий саройга бостириб киришга,Франция армиясининг қўмондонлик марказига ҳужум қилишга қарор қилди.
У салибчи қўшинларнинг бош қўмондони Жан Батист Клеберни ўлдиришни мақсад қилган эди.
Ва у бу фидойилик операциясини муваффақиятли амалга оширди.
Сулаймон Ҳалабий мусулмонларни ва бутун инсониятни Жан Батист Клебер номли уруш жиноятчисининг ёвузлигидан халос этди.
Аммо...
«Озодлик ва тараққиёт» даъвогарлари Сулаймон Ҳалабий билан нима қилишди, қаранг!
Улар аввал унинг қўлини суяги кўриниб қолгунча куйдирдилар.
Сўнгра унинг кўз ўнгида уч нафар фаластинлик (Ғаззалик) талаба йигитларни бошини кесиб ўтда ёқиб юбордилар.
Чунки улар Сулаймонга Клеберни ўлдиришда ёрдам берганликлари исботланган эди.
Ўзига келсак, Аллоҳ унга рахмат қилсин,
«маданият ва цивилизация» даъвогарлари уни шундай ўлдирдилар:
ўткир асбобни орқа томонидан киритиб, ичак-човоқларини чиқариб қорнини йиртиб ташлашди...
Шу аҳволда уни бир неча кун давомида дорга осиб қўйишди,мурдасини йиртқич қушлар чўқиб ер эди.
Энг ажабланарлиси шуки,
ўша жиноятчилар қаҳрамонимизга тириклигида қилган зулмлари етмагандек,у вафот этганидан сўнг ҳам бошининг суягини олиб,Париждаги «Инсон музейи»га (Musée de l’Homme) қўйишди.
Ва пастига французча «Criminel» (Жиноятчи) деб ёзиб қўйишди.
Аслида инсонни ғазаблантирадиган нарса фақат ўша қадимий француз жиноятчиларининг қилмишлари эмас,
балки бугунги французлар ҳамон ўша мужоҳиднинг бош суягини
музейларида сақлаб туришларидир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев