
Бу гуруҳ минг нафар жангчидан иборат эди. Уларнинг ҳар бири инсонлик ҳис-туйғуларидан маҳрум бўлган, шафқатсиз йиртқич эди. Уларнинг ягона садоқати подшога бўлиб, унинг буйруқларини кўр-кўрона бажарар ва унинг учун ҳар қандай ишга тайёр турардилар.
Подшо уларнинг бу кўр-кўрона садоқатини вақти-вақти билан синаб кўрарди: улардан оталарини, хотинларини ёки дўстларини ўлдиришни талаб қиларди. Улар эса ҳеч қандай иккиланмасдан буйруқни бажарардилар.
Уларнинг шафқатсизлигидан ташқари, қиёфалари ҳам даҳшатли бўлиб, одамларда қўрқув ва ваҳима уйғотарди. Улар бошдан-оёқ қора узун либос кийишарди, роҳибларнинг кийимига ўхшаш. Улар қора йирик отларга минишар, отларнинг эгарларига итларнинг кесилган бошларини осиб қўйишар, орқаларига эса супурги боғлашарди.
Ит бошлари подшонинг душманларини йўқ қилиш рамзи бўлса, супурги эса мамлакатни подшонинг душманларидан «тозалаш»ни англатарди.
«Подшонинг итлари» шундай жиноятлар содир этдиларки, уларнинг тасвири болаларнинг сочларини оқартириб юборади. Улар одамларни даҳшатли ва ваҳший усулларда қийноққа солишарди: уларни қозиққа ўтказишар, ёғоч устунга осиб секин ўтда куйдиришар, икки отга боғлаб қарама-қарши томонларга югуртириб, танасини парчаларга ажратишар ёки мис қозонлардаги қайноқ сувга ташлашарди.
Уларнинг энг катта жиноятларидан бири 1570 йилда содир этилди. Ўшанда улар Новгород шаҳрини беш ҳафта давомида босиб олдилар. Талаб-торож қилиш, зўрлаш, ёқиш ва ўлдиришда ҳисобсиз одамларни қириб ташладилар.
Бунинг ҳаммасини подшо буйруғи билан ва унинг кўз ўнгида амалга оширдилар. Шаҳар аҳолисини подшонинг душманлари ва рақибларини яширганликда айблаб жазолаш учун шундай қилдилар.
Қизиғи шундаки, Иван Грозний ҳар куни қотиллик ва қирғиндан сўнг черковга бориб ибодат қилиб, гуноҳларини кечиришни сўрарди!
Аммо Иван «Грозний» ва унинг опричник «итлари» ҳам, бутун рус армияси ҳам мусулмонлар армияси олдида бир неча соат ҳам туролмади.
Қрим татарлари хони Давлат Гирей бошчилигидаги урушда Иван Грозний 8000 жангчини йўқотди ва Ростовга қочиб кетди. Ортида 30 минг отлиқ ва 6000 милтиқли пиёда аскарни асир қолдириб кетди.
Хон армияси Москвага кириб, шаҳарни бошдан-оёқ ёқиб юборди, ҳатто Кремл саройигача. Подшонинг хазиналаридаги бор нарсани ўлжа қилиб олдилар. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги қочиб кетди. Хон эса 150 минг асир билан Қримга, исломий ватанига қайтиб кетди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев