
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дарҳақиқат, ҳалол нарсалар аниқдир, ҳаром нарсалар ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса, шубҳали бўлган нарсалар ҳам борки, кўпчилик уларни билмайди. Бас, кимки шундай шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилса, динини ҳам, номус-обрўсини ҳам покиза асраб қолади. Бунинг мисоли бировнинг қўрғони атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. У қўйларининг бехосдан ўша қўрғонга ҳам кириб кетишидан омонда бўлмагани сингари, шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт қилмаган киши кейинчалик ҳаромга ҳам аралашиб қолади. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшонинг қўрғони бўлади. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўрғони Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт борки, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғ-саломат бўлади. Агар у айниса, жасаднинг қолган қисми ҳам бузилади. Огоҳ бўлинг, у парча гўшт қалбдир».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
(Абу Абдуллоҳ Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1289
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради» .
Имом Муслим ривояти.
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1290
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёматнинг аломатлари, илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг кўпайиши, зинонинг кўпайиши, ароқхўрлик кўпайиши, эркакларнинг камайиб, аёлларнинг кўпайиб кетиши, ҳатто элликта аёлга битта назоратчи эркак бўлиб қолади».
Имом Бухорий ривоят қилган.
(Анас розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1291
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Мен учун бир-бирлари билан муҳаббатлашганлар қани? Мен бугун, Ўзимнинг соямдан бошқа соя бўлмаган кунда уларни соялантираман», дейди».
Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1284
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди» .
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1285
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ислом дини худди мато нақшлари ўчганидек ўчиб кетади. Ҳатто одамлар на рўза, на намоз, на ҳаж ва на садақа (закот) нима экани биладилар. Бир кечада Аллоҳнинг Китоби ер юзидан кўтарилади ва ундан бир оят ҳам қолмайди. Ерда бир тоифа одамлар қолишади. Улар орасидаги ёши ўтган бир кекса чол ва кампир шундай дейди: “Ота-боболаримиз “Ла илааҳа иллаллоҳ”, деганларини эшитгандик, биз ҳам шу сўзларни айтяпмиз».
Имом Доримий ривояти.
(Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1286
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф ҳаражати, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан Ерга туширади. Бас, ким садақани кўпайтирса, унга ҳам ризқи кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким бермасдан, бахиллик қилиб ушлаб қолса, ундан ҳам барака ва кенг ризқ ушлаб қолинади».
Ҳаким Термизий ривояти.
(Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1287
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб; ўнта раҳмат йўллайди, ўн даражага кўтаради, ўнта ҳасанот ёзади, ўнта хатосини ўчиради»
Насоий ривояти.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев