
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», - дедилар.
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа
ривоят қилишган.
Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мақбул эканига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Ҳар бир мусулмон эру хотин учун ушбу дуода сўралган Аллоҳнинг раҳматига эришиш қийин эмас. Бунинг учун кечаси қайси бири аввал уйғониб ибодат ҳаракатига тушса, жуфти ҳалолини ҳам бу улуғ ишга таклиф қилиши керак, холос. Агар уйғотилган киши қийналиб тургиси келмаса, юзига сув сепиб юбориш ҳам жоиз экан. Мусулмон эр-хотинлар ана шундоқ бўлишлари керак. Ибодатга, кечалари туриб таҳажжуд намози ўқишга интилишлари, бир-бирларидан орқада қолмай, бир-бирларини ундаб туришлари керак.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:
Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас. Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ИЙМОН ЗАИФЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ
1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.
2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.
3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.
4. Суннатдан узоқлашиш.
5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув хисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик хисси бўлмаслиги.
6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.
7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.
8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.
9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.
10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.
11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.
12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.
13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.
14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш
15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш
16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш
#Ҳадис_62
Payg'ambar alayhissalom dedilar: "Albatta kishi bitta so'z bilan suhbatdoshlarini kuldirib, Xulkar yulduzlaridan ham uzoqroq (ya'ni, chuqurroq) do'zaxga qulaydi"
(Ibn Abu Dunyo rivoyati).
#Ҳадис_63
Абу Умома رضي الله عنهдан ривоят қилинган ҳадисда; Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
"Кимда ким ётоғига таҳоратли ҳолатда кириб уйқу келгунича Аллоҳни зикр қилса тунни қайси соатида бўлса ҳам туриб Аллоҳдан дунё ва оҳират яхшиликларидан бир нарса сўраса, Аллоҳ албатта унга сўраган нарсасини беради.
(Термизий, Даъват )
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев