
У фасоҳатли шоир бўлиб, сўзнинг таъсирини яхши билар эди.
Шунинг учун шеърни мусулмонларни ҳақорат қилиш, уларга қарши қўзғатиш ва қалбларни уларга қарши қайраш қуроли қилди.
Мусулмонларнинг Бадрдаги ғалабаси хабари унга етгач, унинг нафрати ва ғазаби янада кучайди ва масхараомуз таҳдид билан деди:
— "Агар бизга етган бу хабар рост бўлса, ернинг ичи унинг устидан кўра яхшироқдир".
Сўнгра у Маккага бориб, Қурайшни қўзғатди, уларнинг ўлдирилганларини эсга солди ва қасос оловини ёқди.
Ҳатто улар ҳақида:
" Улар арабларнинг подшоҳлари ва саййидларидир", — деди.
Унинг озори бу билан тўхтаб қолмади. Балки мусулмон аёлларига шеърлари билан тажовуз қилишгача етди ва озори жуда катта даражага етди.
Шунда бир куни Пайғамбар ﷺ саҳобалари орасида туриб дедилар:
— «Каъб ибн Ашрафга ким етади? Чунки у Аллоҳ ва Расулига озор берди».
Шунда Муҳаммад ибн Маслама رَضِيَ اللهُ عَنْهُ деди:
— Мен унинг ишини қиламан, эй Аллоҳнинг Расули. Уни ўлдиришимга изн берасизми?
Дедилар:
— «Ҳа».
У деди:
— Нима бўлса ҳам айтишимга ҳам изн берасизми?
Дедилар:
— «Ҳа».
Шунда Муҳаммад ибн Масламаرَضِيَ اللهُ عَنْهُ йўлга чиқди. У билан бирга мусулмонларнинг сара кишиларидан бир нечтаси бор эди. Улар Аббад ибн Бишр ва Абу Ноила деб аталувчи киши эди. Улар кичик бир гуруҳ эди, аммо буюк ишончни кўтариб кетишарди.
Муҳаммад ибн Масламаرَضِيَ اللهُ عَنْهُ Каъбнинг олдига келиб, нолигандек кўриниб деди:
— Бизнинг соҳибимиз бизга садақалар билан оғирлик қилди.
У гўё безорликни кўрсатар, уни алдашни истар эди. Кейин деди:
— Уруш ҳийладир.
Сўнг деди:
— Бизга бир ёки икки васқ қарз берсанг нима дейсан?
Каъб деди:
— Аёлларингизни гаровга қўясизларми?
Улар дедилар:
— Сиз арабларнинг энг чиройлиси бўлсангиз, қандай қилиб аёлларимизни гаровга қўямиз?
У деди:
— Болаларингизни гаровга қўясизларми?
Улар дедилар:
— Қандай қилиб болаларимизни гаровга қўямиз? Кейин улар ҳақида: «Бир-икки васқ учун гаровга берилган», деб айтилади-ку!
У деди:
— Унда нимани гаровга қўясизлар?
Улар дедилар:
— Қуролларимизни гаровга қўямиз.
У рози бўлди.
Кейин Абу Ноила ҳам Муҳаммад ибн Масламага ўхшаш гапларни айтди. Шунда Каъб уларга ишонди ва хотиржам бўлди. Ниҳоят, ойдин кечада ҳал қилувчи соат келди.
Улар йўлга чиқаётгандаПайғамбар ﷺ у гуруҳни кузатиб қўйдилар ва Жаннату ул Бақи қабристонигача чиқиб дедилар:
— «Аллоҳнинг номи билан йўлга чиқинглар ва Аллоҳдан мадад сўранглар».
Сўнг қайтдилар ва тун бўйи намоз ўқиб, улар учун дуо қилиб чиқдилар.
Улар Каъбнинг қасрига етиб келишди. Шунда Абу Ноилаرَضِيَ اللهُ عَنْهُ баланд овоз билан чақирди:
— Эй Каъб ибн Ашраф!
У деди:
— Ким у?
У деди:
— Абу Ноиля.
Шунда хотини деди:
— Ҳолингга вой! Мен қон томиб турган овозни эшитяпман!
У деди:
— Ҳечқиси йўқ. Бу Абу Ноила ва у билан Муҳаммад ибн Маслама.
Шунда Каъб уларнинг олдига тушди. У хотиржам эди.
Абу Ноилаرَضِيَ اللهُ عَنْهُ шерикларига пичирлаб деди:
— Мен унинг бошини маҳкам тутмагунча, унга яқинлашманглар.
Сўнг у ойдин кечада улар билан бирга юрди. Ниҳоят, қасрдан узоқлашдилар ва одам юрмайдиган йўлга кирдилар.
Абу Ноила деди:
— Атирингиз қандай ҳам хушбўй!
Каъб деди:
— Ҳа, бу энг яхши атирлардандир.
У деди:
— Уни ҳидлашимга изн берасизми?
У деди:
— Ҳа.
Шунда у қўлини унинг сочига қўйиб ҳидлади ва деди:
— Бу қандай ҳам хушбўй ҳид.
Бироздан кейин яна деди:
— Яна бир бор ҳидлашимга изн берасизми?
У деди:
— Ҳа.
Учинчи марта бўлганда, унинг бошини маҳкам ушлаб, шерикларига бақирди. Улар унга ташланиб, Аллоҳ ва Расулининг душманини ўлдирдилар.
У ўлишидан олдин қаттиқ бақириб юборди. Бу овоз яҳудийлар қасрларида эшитилди. Улар олов ёқдилар, аммо иш аллақачон битган эди.
Улар эса қочиб улгуришди. Улардан бири яраланган эди. Ниҳоят, Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига етиб келишди. У зот уларни кутиб турган эдилар. Узоқдан уларнинг такбирларини эшитдилар:
— Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Шунда у зот ҳам такбир айтдилар ва дедилар:
— «Аллоҳу акбар! Юзлар нажот топди».
Улар дедилар:
— Сизнинг юзингиз ҳам, эй Аллоҳнинг Расули.
Пайғамбар ﷺ саҳобийнинг жароҳатига қарадилар, қўллари билан силаб, унинг ҳаққига дуо қилдилар. Шунда у гўё ҳеч нарса бўлмагандек тузалиб кетди.
Ўша куни яҳудийлар билдиларки, ким Аллоҳ ва Расулига озор берса, Аллоҳнинг динини ҳимоя қиладиган, Аллоҳга берган аҳдига содиқ эркаклари бор.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев