
" Расулуллоҳ ﷺ бир куни унинг олдидан ўтдилар. У ўша пайт одамлардан бир гуруҳ билан ўтирган эди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«Сизлар орангизда бир киши борки, унинг тиши дўзахда Уҳуд тоғидан ҳам каттароқ бўлади".
Бу Расулуллоҳ ﷺ томонидан берилган хабар эди, улардан бири Дўзах аҳлидан бўлишини билдирган эди. Рост сўзловчи Пайғамбар ﷺ айтганидек, ўша одам учун Дўзах ҳақ бўлди.
Шундан сўнг ўша гуруҳнинг кўпчилиги яхшиликда ва Ислом ҳамда иймон устида вафот этди. Улардан фақат Абу Ҳурайра ва Бани Ҳанифадан бўлган бир киши — “Ражжол ибн Унфува” қолди.
У Бани Ҳанифа вафдидан Расулуллоҳ ﷺ ҳузурига келганлардан бири бўлиб, ўша гуруҳ бир неча ўн кишидан иборат эди. Улар Исломни қабул қилдилар. Ар-Ражжол эса Расулуллоҳ ﷺ билан яқин бўлиб, у зотдан илм ўрганди, Қуръон ва ҳукмларни ёд олди, ибодатда жуда жиддий эди.
Рофеъ ибн Хадиж айтади: “Ар-Ражжолда хушуъ, Қуръон ўқиш ва яхшиликка доимийлик ажойиб даражада эди”.
Ибн Умар эса у ҳақида:
“У бизнинг наздимизда гуруҳдагиларнинг энг яхшиларидан эди”, деган.
Аллоҳ покдир! У Қуръонни кўп ўқийдиган, доим намозда турувчи, рўзадор, ибодатли киши эди.
Аммо Расулуллоҳ ﷺнинг ўша гапи Абу Ҳурайраرَضِيَ اللهُ عَنْهُ нинг қалбида қолиб кетди.
У ҳар сафар Ражжол ибн Унфувани кўрганида, унинг ибодат ва зоҳидлигига қараб, ўша оятда айтилган ҳалок бўладиган киши у бўлса керак, деб қўрқиб юрар эди.
Кейин Мусайлама Каззоб Ямомада чиқиб, пайғамбарлик даъво қилди ва кўп одамлар унга эргашди. Абу Бакр Сиддиқرَضِيَ اللهُ عَنْهُ ар-Ражжолни Ямома аҳлига юборди, уларни Исломга чақириш ва сабот бериш учун.
Ар-Ражжол Ямомага борганда, Мусайлама уни кутиб олди, ҳурмат қилди, мол-дунё билан алдади ва агар у чиқиб халққа, Муҳаммад (ﷺ) Мусайламани пайғамбарликка шерик қилган” деса, мулкининг ярмини беришини айтди.
Ар-Ражжол Мусайламанинг дунё неъматларини кўриб (ўзи камбағал эди), заифлашди ва динида мустаҳкам туролмади. У одамлар олдига чиқиб, Расулуллоҳ ﷺдан шундай гап эшитганини даъво қилди.
Шу билан унинг фитнаси Мусайлама фитнасидан ҳам оғирроқ бўлди. Кўп одамлар адашиб, унга эргашдилар ва Мусайламанинг қўшини қирқ мингдан ошди.
Абу Бакр رَضِيَ اللهُ عَنْهُ унга қарши қўшин юборди. Аввалида мусулмонлар енгилди, кейин қўшимча қўшин юборилди ва уларга Холид ибн Валидرَضِيَ اللهُ عَنْهُ раҳбар қилинди.
Қўшин ичида Ваҳший ибн Ҳарбرَضِيَ اللهُ عَنْهُ ҳам бор эди — у аввал Ҳамзаرَضِيَ اللهُ عَنْهُни шаҳид қилган, кейин Исломга кирган эди. У Мусайламани ўлдириб, гуноҳини ювмоқчи бўлди.
Катта ва оғир жанг бўлди. Аввалида мусулмонлар орқага чекиндилар, кейин Қуръон аҳли сабот қилиб, одамларни қайта жамлаб ҳужум қилди. Ваҳший Мусайламани излаб топиб, уни ўлдирди.
Шу билан Бани Ҳанифа мағлуб бўлди. Ражжол ибн Унфува ҳам ҳалок бўлди ва кофир ҳолда ўлди.
Абу Ҳурайраرَضِيَ اللهُ عَنْهُ буни эшитгач, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилди — у ниҳоят ўша фитнадан омон қолганини англади.
Ўйлаб кўринг: Ар-Ражжол ибн Унфува — Пайғамбар ﷺ билан яқин бўлган, ибодатли ва Қуръон ўқувчи эди, лекин охири ёмон бўлиб, адашди ва кофир ҳолда ўлди. Ваҳший ибн Ҳарб — аввал Ҳамзани ўлдирган, кейин Аллоҳ уни ҳидоят қилиб, яхшилик билан хотима қилди.
Шунинг учун ибодатингизга, намозингизга, рўзангизга ва садақаларингизга мағрур бўлманг. Аллоҳдан сабот сўранг ва яхши хотима беришини тиланг. Ҳеч кимни гуноҳи сабаб камситманг. Чунки ҳар бир ишнинг охири муҳимдир.
«Эй қалбларни айлантирувчи Аллоҳ, қалбларимизни дининг устида собит қилгин!»
Ибн Касир— «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя»


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев