
~Эй буюк фақиҳ, кенг илм соҳиби ва узун-узун асарлар муаллифи! Билгинки, Билол رَضِيَ اللهُ عَنْهُ кўп китоб ўқимаган, асарларни билмаган эди. Лекин у Аллоҳни таниди, Уни севди, Унга ибодат қилди, бутларга куфр келтирди, тоғутларга қарши турди, ботилга бўйсунмади, хавфсизликни устун қўймади. Унинг “Аҳад, Аҳад” деган сўзи шундай таъсирга эга бўлдики, у қиёматгача тўхтамайди.
Аммо сен эса илминга қарамай, хавфсизликни танладинг, одамлар сендан бир сўз кутган куни ғойиб бўлдинг.
Сен ўйладингки, хавфсиз мавзуларда ёзган тадқиқотларинг Аллоҳ ҳузурида сени қутқаради.
Сен дин ҳақида нотўғри гапираётганларга қарши чиқмайсан, уларга найзанг етмайди. Лекин солиҳ кишиларнинг хатоларини қидириб, уларнинг тойилишлари ва айбларини излаб, уларни энг ёмон ҳақоратлар билан ҳажв қиласан.
Агар улар сендаги камчиликларни айтсалар, дарҳол:
“Улар уламоларни ҳақорат қиляпти!” деб айтасан.
Ахир уламолар даъват етказувчиларига қарши уруш очиб, тоғутлар, фасодчилар ва хоинларга нисбатан мулойим бўлганми?!
Уламолар бутун ҳаётини динни тиклашга бағишлаганларга нисбатан қаттиқ тилли бўлганми, ҳатто улар баъзи масалаларда хатога йўл қўйган бўлса ҳам?!
Ахир қаерда ўша хатосиз, тойилмас одамлар?! Бизга уларни кўрсат, шуларга эргашайлик!
Эй хоинлар ва тоғутларга қарши очиқ гапиришга журъат этолмайдиган, кўп ҳолларда четда қолишни афзал кўрадиган фақиҳ! Кўрмаяпсанми, саҳобалар رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ҳаром ойда жанг қилганларида хатога йўл қўйишди ва Қурайш уларни ҳақорат қилиб, ёмонлади. Шунда Аллоҳ таоло шундай оятни нозил қилди:
﴿يَسْأَلُونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ ۖ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ ۖ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ ۚ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ ۗ وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا ۚ وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَٰئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۖ وَأُولَٰئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾
﴿Сендан ҳаром ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айт: унда жанг қилиш катта гуноҳдир. Лекин Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан ман этиш ва аҳлини ундан чиқариш Аллоҳ наздида ундан ҳам каттароқдир. Фитна қатлдан ҳам каттароқдир. Улар имкони бўлса, сизни динингиздан қайтаргунча сизлар билан жанг қилишда давом этадилар. Сизлардан ким динидан қайтиб, кофир ҳолда ўлса, ана ўшаларнинг амаллари дунё ва охиратда беҳуда кетади ва улар дўзах аҳлидир, улар у ерда абадий қоладилар﴾.
/Бақара—217оят/
Аллоҳ одамларни асосий масалага — Аллоҳ йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш ва мусулмонларни ўз юртларидан чиқаришга қаратди. Ва фитна қатлдан каттароқ эканини баён қилди. Шунингдек, бу кофирлар баъзи мусулмонларнинг ҳаром ойда жанг қилганини катта гуноҳ деб билсалар-да, биз билан жанг қилишдан тўхтамасликларини, то бизни диндан қайтармагунча тинмасликларини билдирди.
Шундай экан, эй фақиҳ! Сен мусулмонлар орасида келишилмаган масалаларда деб ҳисоблаган хатолар билан овора бўлиб қоласанми?!
Агар шундай қилсанг, билгинки, Уммат бойни молининг кўплиги билан эмас, садақаларининг кўплиги билан мақтайди. Олимни эса илмининг кўплиги билан эмас, балки унинг ихлоси ва ҳақиқийлиги намоён бўлган мавқелари билан мақтайди.
Ва билгинки, Аллоҳ барчани ҳисоб-китоб учун жам қилади.
Вассалом.
Шайх Юсуф Мухораза


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев