
Уни Расулуллоҳ ﷺ масжидларида уч кун боғлаб қўйишди.
Учинчи кунга келиб, Расулуллоҳ ﷺ айтган икки оғиз сўз ҳаммасини ўзгартирди.
Бу киши — Самома ибн Усал رضي الله عنه эди.
У Ямома аҳлидан бўлган, ўз қабиласининг катталаридан эди.
Сўзи ўтар, амри бажариларди.
Исломдан олдин эса Муҳаммад ﷺ ва Унинг динини қаттиқ ёмон кўрарди.
Бир куни мусулмонлардан бир гуруҳ отлиқлар сафарга чиқишди.
Улар бир кишини асир олишди, лекин унинг кимлигини билишмади.
Уни Мадинага олиб келишди.
Расулуллоҳ ﷺ уни кўриб, саҳобаларга дедилар:
«Биласизларми, кимни ушлаб келдингизлар?
Бу — Самома ибн Усал.
Унинг яхши муоамала қилинглар.
Шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺ аҳлларига буюрдилар:"бор овқатни жамлаб, Самомага юборинглар".
Ва ўз туясидан ҳар куни унга сут ичиришни буюрдилар.
Самомани масжид устунига боғлаб қўйишди.
Биринчи кун.
Расулуллоҳ ﷺ унинг олдига келиб, мулойимлик билан сўрадилар:
«Нима дейсан, эй Самома?»
Самома ғурур билан жавоб берди:
«Менда яхшилик бор, эй Муҳаммад.
Агар мени ўлдирсанг — обрўли кишини ўлдирган бўласан.
Агар кечирсанг — яхшиликни биладиган кишини кечирган бўласан.
Агар мол истасанг — истаганингни берурман.»
Расулуллоҳ ﷺ уни ташлаб кетдилар.
Иккинчи кун…
Яна келиб, худди шу саволни бердилар.
Самома яна ўша жавобни қайтарди.
Расулуллоҳ ﷺ яна уни ташлаб кетдилар.
Бу кунлар давомида Самома масжидда эди
Мусулмонларнинг намоз ўқиётганини кўрарди.
Кунига беш марта азонни эшитарди.
Расулуллоҳ ﷺнинг Қуръон ўқиётганларини эшитарди.
Ва ўзини асир бўлса ҳам, қандай ҳурмат билан муомала қилаётганларини кўрарди.
Унинг қалбида бир нарса ўзгара бошлади.
Учинчи кун.
Расулуллоҳ ﷺ яна келдилар:
«Нима дейсан, эй Самома?»
Бу сафар у бошқача оҳангда деди:
«Айтганимни айтдим.»
Шунда Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларга дедилар:
«Самомани озод қилинглар.»
Ҳеч қандай товон йўқ.
Ҳеч қандай шарт йўқ.
Ҳеч қандай талаб йўқ.
Самома озод бўлди.
Лекин у уйига кетмади.
Қабиласига қайтмади.
Масжидга яқин бир ҳаммомга борди,
ювиниб покланди.
Сўнг ўзи ихтиёрий равишда масжидга қайтди ва деди:
«Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ,
ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ.
Эй Муҳаммад…
Аллоҳга қасамки, ер юзида сенинг юзингдан кўра менга ёмонроқ юз йўқ эди, энди эса сенинг юзинг менга энг севимли юзга айланди.
Аллоҳга қасамки, сенинг динингдан кўра менга ёмонроқ дин йўқ эди, энди эса у менга энг севимли дин бўлди.
Аллоҳга қасамки, сенинг шаҳрингдан кўра менга ёмонроқ шаҳар йўқ эди, энди эса у менга энг севимли шаҳар бўлди.»
Уч кун…
На қилич бор эди,на таҳдид,на мажбурлаш.
Фақат Расулуллоҳ ﷺнинг ахлоқлари
қалбни ўзгартирди.
Ҳикоя бу билан тугамайди…
Самома رضي الله عنه Расулуллоҳ ﷺдан умра қилишга рухсат сўради.
У Маккага кириб, ҳали мушриклар қўлида бўлган пайтда,илк бор мусулмон сифатида талбия айтди.
Сўнг Ямомага қайтди ва Қурайшга эълон қилди:
«Аллоҳга қасамки, сизларга Ямомадан бир дона ҳам дон етмайди,
то Муҳаммад ﷺнинг динига кирмагунларингча.»
Ямома Макканинг асосий озиқ манбаи эди.
Шунда у Маккага иқтисодий қамал қилди.
Охири Макка аҳли қийналиб,
Расулуллоҳ ﷺга ёрдам сўраб хат ёзишди.
Расулуллоҳ ﷺ Самомага қамални бекор қилишни буюрдилар — раҳм-шафқат билан.
Самома رضي الله عنه дарҳол итоат қилди.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала Набиййина Муҳаммад ﷺ.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев