
---
Аллоҳим! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ул Зотнинг аҳлларига ва асҳобаларига раҳматингни ёғдир. Менга инсонлар орасида нафсимга лойиқ мавқе бер, нафсимни йўлдан оздирадиган обрў ва иззатни берма!
Эй адл Илоҳий Роббим!
Адолатингнинг кенг дастурхонида мени ҳам солиҳлик либосинг билан ясантир!
Менга ғазабимни енга оладиган, фитна ва адоватлар оташини ўчирадиган, инсонлар орасини ислоҳ қиладиган, уларни бирлаштирадиган, мўминларни айбини беркитиб, яхшиликларини васф этадиган, юмшоқ муомалали, гўзал хулқли ва шижоатли, доимо фазилатга интиладиган, неъматларга шукр қиладиган, лойиқ бўлмайдиганларга ҳам яхшилик қиладиган, қийин бўлса ҳам ҳақни гапирадиган, Ислом учун талабчан, хайр ва яхшиликларни кўпайтирадиган ва бошқа яхши ҳислатларга эга бўлган бандаларинг билан бирга қил ва улар каби бўлишни насиб эт менга.
Ё Роббим!
Мени зарурат онида дўстларимга ёрдамга югурадиган қил, четда томошабин бўлиб турадиган қилма. Чорасиз вақтимда Сендан бошқасидан ёрдам сўрайдиган, йўқсил ҳолатларимда Сендан бошқасига тиланадиган, қўрққан пайтимда, Сендан бошқасидан қўрқадиган қилма.
Фақат Сенинг ҳузурингда ҳоризали ва фақир бўлишни насиб эт.
Эй Роббим!
Сенинг фазл ва карамингдан умидворман.
Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимни насиб айла.
Ўзимни ҳисоб китоб қилиб кўрсам, Сенинг фазли карамингдан бошқа сармоям йўқ экан.
Мендан фазл ва карамингни дариғ тутма!
Аллоҳим! Мени ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бер, ахлоқ, муомаламни гўзал айла!
Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга бизни ошно эт!
Сироти мустақимда юрилишликни насиб қил, эй парвардигорим!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев